Бирламчи эмиссия акцияларнинг номинал ва эмиссия қийматлари ўртасидаги фарқ сифатида қўшимча тўланган капитал маблағлари келиб тушди
5010-5530
8410
2
Қўшилган капитал маблағлари хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқни қоплашга ишлатилди
8410
8610, 8620
3
Устав капиталини шаклланиш жараёнида вужудга келган ижобий курс фарқи ҳисобга олинди
Мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар
8420
3-§. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500) 350. Корхона таъсис ҳужжатларига асосан фойда ҳисобидан шакллантириладиган резерв капитали, мулкни қайта баҳолашдан юзага келадиган инфляция резервлари, пул маблағларидан ташқари текинга олинган мулклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар”;
8520 “Резерв капитали”;
8530 “Текинга олинган мулк”.
351. 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётида мулкларни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган ўзгаришлар ҳисобга олинади. Мулкларни қайта баҳолаш натижасида резерв капиталининг шаклланиши ва тўлдирилиши 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг кредитида қайта баҳолаш натижасида қиймати ошган мулкларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида акс эттирилади.
352. Мулкни қайта баҳолаш бўйича жамланган сумманинг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётнинг дебетида 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
353. 8520 “Резерв капитали” счёти корхона томонидан таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган резерв капиталининг ҳолати ва харакати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Резерв капитали маблағлари корхона зарарларини қоплаш ва бошқа қоплаш манбалари бўлмаган бошқа мақсадларга сарфланиши мумкин.
Резерв капиталининг шаклланиши 8520 “Резерв капитали” счётининг кредитида 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
354. 8530 “Текинга олинган мулклар” счёти корхона томонидан текинга олинган мулкни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Текинга олинган мулклар 8530 “Текинга олинган мулклар” счётининг кредитида корхона мулкларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Текинга олинган мулклар қиймати солиққа тортиш мақсадида умумий корхона умумий даромадига қўшилади. Текинга олинган мулкларни солиққа тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги билан тартибга солинади.
355. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)нинг бошқа счетлар билан боғланиши