Ҳадис ва Ҳаёт-09


«Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг 
кечадан яхшидир».
Бу кеча Қадр кечасидир. Ундаги ибодат - 
яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу 
даражада кўпдир. Ким ўша муборак кечани уйқу билан, 
беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. 
Бу ҳадиси шарифга ҳаётимизда амал қилишга 
бошлашимиз, муборак Рамазон ойидан тўла фойдаланишга 
ўрганишимиз лозим. Рамазони шариф кунларини рўзадор, 
тунларини бедор бўлиб, ибодат ила ўтказишимиз керак. 
Қадр кечаси ҳам беҳуда ўтмаслиги лозим.
1195
نابيش نب رض/نلا نع -

نب ةملس بل تلق :لاق 
لا لوسر نم كوبأ هعس كيبأ نم هتعس ءيشب نثkدح نح/رلا دبع
20



لا لوسر يبو كيبأ يب سيل 

:لاق ناضمر رهش ف <دحأ 
لا لوسر لاق :لاق بأ نث/دح معن

ضرف لاعتو كرابت لا /نإ 
انايإ هماقو هماص نمف همايق مكل تننسو مكيلع نا ضمر مايص
.دحأو gيئاس/نلا هاور .هgمأ هتدلو مويك هبونذ نم جرخ اباستحاو
1195. Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳидан 
ривоят қилинади: 
«Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: 
«Менга сен отангдан, отанг Пайғамбар соллаллоҳу 
алайҳи васалламдан эшитган Рамазон ойи ҳақидаги 
нарсани гапириб бер. Ўшанда отанг билан Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ораларида ҳеч ким 
йўқ экан», дедим. 
«Ҳа, отам менга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
васаллам: 
«Албатта, Аллоҳ сизларга Рамазон рўзасини фарз 
қилди. Мен эса, сизларга унинг қиёмини суннат 
қилдим. Ким иймонла, савоб умидида унинг рўзасини 
тутса ва
(кечаларини)
бедор ўтказса, гуноҳларидан 
онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқур», дедилар», 
деди». 
Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Аввало, ҳадис ровийи Назр ибн Шайбон 
раҳматуллоҳи алайҳи билан танишиб олайлик: 
Назр ибн Шайбон Худдоний ал-Басрий. ҳадисларни 
Абу Салама ибн Абдурраҳмон ибн Авф ва оталаридан 
ривоят қиладилар. Бу ҳадислар рўзанинг фазли 
тўғрисидадир. 
Бу зотдан Қосим ибн Фазл Худдоний, Наср ибн Али 
ал-Жаҳзамий, Абу Ақл ад-Даврақийлар ривоят қилишади.
21


Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳи Абу Салама 
ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳунинг отасига 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи 
ҳақида муҳим ҳадис айтганларини билиб юрар эдилар. 
Шунинг учун Абу Салама розияллоҳу анҳуни кўришлари 
билан ўша ҳадисни сўрадилар. 
Ушбу ҳадисдан салафи солиҳларимиз илмга, 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир 
бўлган ҳар бир ҳадисга қанчалар эътибор билан 
қараганликларини кўриб турибмиз. Ул азизларимиз ҳар 
бир қулай фурсатдан илм йўлида унумли фойдаланишга 
ҳаракат қилганлар. Биз ҳам улардан ўрнак олишимиз 
лозим.
Ҳадисдан оладиган бошқа фойдаларимиз:
1. Рамазон ойи рўзасини тутиш Аллоҳ томонидан фарз 
қилинган ибодат экани.
2. Рамазон кечаларини бедорликда ибодат ила ўтказиш 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жорий қилган 
суннат экани.
3. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кунларини 
рўза тутиб, тунларини бедорликда ибодат қилиб ўтказса, 
гуноҳлари мағфират қилиниши.
Шундай бўлгач бу ҳадисга амал қилишимиз керак. 
Рамазон рўзасини қолдирмай тутиб, кечаларни қоим ҳолда 
ибодат ила ўтказиб, гуноҳлар мағфират қилинишига 
эришишимиз лозим.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish