Қадимги Юнонистонда архив иши



Download 22,13 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi22,13 Kb.
#58171
1   2
Bog'liq
Қадимги Юнонистонда архив иши

Хусусий архивлар таркибида қадимги юнон банк архивлари фалиятини қайд этиш жоиз. Банк иши антик даври товар-пул муносабатлари эволюцияси билан боғлиқ ҳолда ривожланиб борган. Шаҳар-давлатлар ўз пулини зарб қилган. Пулларни алмаштириш ишлари билан “трапедзит”лар (юнонча “скамья, лавка” сўзидан) шуғуланган бўлиб, бу дастлаб қуллар ёки ўзга юртлардан келиб яшайдиган одамлар эдилар. Вақт ўтиши мобайнида пул алмаштирувчиларнинг фаолият доираси кенгайиб борган, улар бой мулкдор шахсларнинг ишонган кишиларига айланганлар. Улар айни вақтда олди-сотди ишларида воситачилик қилганлар, ишлаб чиқарувчиларга нақд пуллардан кредит очиб берганлар. Бундай пул алмашитрувчи (банкчилар) трапедзитлар аксарият ҳолларда ссудаларни кўчмас мулкни гаровга қўйиш шарти билан берганлар, шунингдек, қуллар, кема, кемадаги юклар ҳам гаров тариқасида қўйилгани маълум. Гаровга бериш ишларида трапедзитлар катта таваккал қилганлари боис, ўз мижозларидан юқори фоизлар ундирганлар (баъзан 36 %гача). Юнонистонда пул алмаштирувчи-банкчилар пул билан олиб бориладиган ишлар учун ҳужжатларнинг махсус шаклларини – реестрларини ишлаб чиққанлар. Буларда мижознинг юридик мақоми, касб-кори, келиб чиқиши, жинси, ёши қайд этилган; мулкни гаровга қўйилишида эса, гаровга берувчи ҳамда гаров миқдорини белгилаган ҳужжат тайёрланган. Гаров тариқасида қимматбаҳо буюмлар ҳам қабул қилинган. Гаров битими ҳақидаги молиявий ҳужжатлар банкларда сақланган. Қадимги юнон банкларининг ишончли сақловхоналар сифатидаги обрўси нафақат уларга сақлаш учун берилган молиявий ва иш юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар аҳамияти, балки молиявий масалаларда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда юнон судлари ишни банк архивининг тасдиқловчи ҳужжатисиз кўриб чиқмаганлари билан ҳам ортиб борган.
Мил.авв. V–IV асрларда Коринф, Фива, Эгина, Родос, Фасос ва б. қатор йирик юнон полислари тараққий этган ва уларда ҳунармандчилик турлари, кумуш танга зарб қилиниши, меъморчилик ва б. машғулотлар ривожланиб борган. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш-техника архивлари тизими фаоллашган. Бундай архивлар бир нечта даражаларда тузилган. Хусусан, биринчи даражадагилари полисларнинг маъмурий тузилишида шаҳар архивларининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган, айниқса қурилиш ва хўжалик ишлари, лойиҳалар, суғориш ишлари, гидротехника соҳаларига оид ҳужжатлар муҳим ҳисбланган. Масалан, афина Метроон архиви таркибида ҳам ишлаб-чиқариш техника архиви бўлган, шунингдек, яна 20 та юнон шаҳрида шундай давлат архивлари фаолият юритгани маъулм. Иккинчи даражадаги ишлаб чиқариш-техника архивлари баъзи йирик мансабдор шахсларнинг архивларида қайд этилган. Учинчи даражадаги ушбу турдаги архивлар ҳунармандчилик ишлаб чиқарилиши соҳаларида фаол бўлиб, улар кўпинча шаҳардаги йирик мулк эгалари томонидан ташкил этилган. Уларнинг устахоналарида ишловчи қулларнинг сони оддий ҳунарманд устахонасида ишлайдиган ишчилардан анча зиёд бўлгани боис, ишлаб чиқариладиган маҳсулотининг таннарҳи ҳам арзонроқ бўлган. Бундай устахоналар “эргастерия”лар деб аталган. Эргастерия фаолиятига тегишли ҳужжатлар ва улар қаторида соҳага оид техник чизмалар уларнинг ўзида сақланган ва устахонанинг эгасига тегишли бўлган. Шунингдек, техника архивлари ҳужжатлари эркин ҳунармандлар томонидан ҳам олиб борилган ва бундай расм, чизма, сурат, ёзув ва ҳ.к.лар ҳунарманднинг шахсий ишлаб чиқариш архивида авайлаб асраб келинган. Уларда муайян бир маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзига усуллари қайд этилган ва аксарият ҳолларда ушбу маълумотлар сирли ҳисобланган.
Техника архивлари муҳандис, ҳайкалтарош, файласуф ва б. соҳа мутаҳассислари, олимларда ҳам бўлган, уларнинг маълумотлари илмийлик даражаси билан ажралиб турган. Масалан, афиналик кашфиётчи Дедал биринчи учадиган аппаратни ясашга уринган, таниқли муҳандис Архимед қурилиш техникаси ва ўқ улоқтирувчи машиналар ясаган, файласуф Анаксимандр дунёнинг биринчи харитасини чизган, Пифагор истеъдодли математик, фалакиётшунос ва физик олими бўлиб, бу каби олимларнинг шахсий илмий ваилмий-техникавий архивлари бўлган. Умуман олганда, қадимги юнонларда “техника” сўзи “ҳар қандай ишлаб чиқаришдаги санъат” маъносини англатган. Кейинчалик ушбу атама, бир томондан, “устачилик” ва “ҳунармандчилик”, иккинчи томондан эса, “сунъий” ниманидир яратиш қобилияти ва чизмалар чизиш санъатини билдирган. Юнон олимларининг илмий ва техник ҳужжатлари матн, чизма, расм, маъруза, кундалик ва б. турдаги манбалар кўринишида яратилган. Даврлар мобайнида машҳур олимларнинг деярли барча қўлёзмалари доимий сақлаш учун кутубхоналарга топширилиши эллинизм даврида кенг тарқалиб борган.
Умуман олганда Қадимги Юнонистонда архивлар нисбатан яхши тараққий этган. Юнонлар архивларга давлат муассасаси мақомини берилишида хизматлари катта бўлган. Банк тизимининг ривожланиб бориши молиявий архивлар турларининг кўпайишига сабаб бўлиб, улар орасида ҳам хусусий, ҳам давлатга тегишли архивлар фалият юритган. Техник фанлар нисбатан суст ривожланган бўлсада, таълим, маданият, санъат ва меъморчилик соҳаларида эришилган ютуқларга оид ҳужжатлар, қўлёзма ва бошқа манбалар Қадимги Юнонистон кутубхоналари, илмий, илмий-техникавий ва шахсий архивларда кўплаб сақланган.
Download 22,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish