Абу Али Ибн Сино (980-1037) IX-XII асрлар мусулмон Шарқи, хусусан Марказий Осиё халқлари табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий фикрларининг ривожига ўзининг буюк ҳиссасини қўшган қомусий олимлардан яна бири Абу Али Ҳусайн Ибн Абдуллоҳ Ибн Сино (980-1037)дир.У 980 йили Бухоро вилояти Афшона қишлоғида туғилган. Ибн Синонинг бизгача етиб келган асарлари орасида 5 томдан иборат «Ал-Қонун фит тиб» («Тиб қонунлари») асари, 18 томдан иборат мантиқ, физика, математика ва метафизика (Фалсафа)ни тўлиқ ўз ичига олган «Китоб аш-Шифо», «Китоб ан-нажот», шунингдек 20 томлик «Китоб ал-Инсоф» («Инсоф китоби»), «Донишнома» асарларини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин
Маворауннаҳр мўғуллардан озод бўлгандан кейин, 1370 йилдан бошлаб мамлакатда Амир Темур (1336-1405) ҳукмрон бўлади. Амир Темур кучли марказлашган давлат барпо қилди. Феодал тарқоқликка чек қўйилди, ишлаб чиқариш кучлари, қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари ривожланди, ер ишлари ва шаҳар ҳунармандчилигида юқорига кўтарилиш кузатилди.
Ўзбек халқининг улуғ фарзанди, буюк мутафаккир, сиёсий арбоб, инсонпарвар шоир Алишер Навоий (1441-1501) яшаб ижод этган. Навоий фан, адабиёт, санъатнинг турли соҳаларига доир қирқдан ортиқ асар яратди. “Чор девон”, “Хамса”, “Махбуб-ул қулуб”, “Мухокамат-ул луғатайн”, “Мажолисун нафоис” асарлари шулар жумласидандир. Алишер Навоийнинг фалсафий қарашлари унинг асарларида ўз мужассамини топган. Уларда борлиқ ва унинг моҳияти, инсон ва инсон ҳаётининг мазмуни ҳақида чуқур фалсафий мулоҳазалар, инсоннинг бахт-саодати ҳақидаги орзу-умидлари, адолат ва аҳлоқий камолат, комил инсон ва фозил жамоа, уларга етиш йўллари ва чоралари хусусида сўз боради.
XV олимларидан бири Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394-1449) эди. Моварауннаҳр ҳукмдори бўлган султон Улуғбек, Фан ва маданият тараққиётига ката эътибор қаратди. Унинг илмий қизиқишлари риёзиёт, астрономия, геометрия, кимё, тарих ва бошқа фан соҳаларини қамраб олган эди.
Улуғбекнинг тадқиқотлари астрономия тараққиётида муҳим давр очди. У Ер юзининг ҳар қандай нуқтасининг координатларини аниқлайдиган восита ишлаб чиқишга интилди, қуёш ва ой тутилишларини олдиндан айтиб бериш усули, йил ҳисобларининг биридан иккинчисига ўтиш қоидалари, йил фасллари ўзгаришларининг қонунийлигини очиб бериш, осмоний жисмлар ҳаракатининг қонунларини тушунтиришга ҳаракат қилди. Асосий кузатиш воситаси сифатида секстант (бурчак ўлчаш асбобларидан бири) хизмат қилди. Масалан, ушбу асбоб ёрдамида қуёш йилининг аниқ миқдори ўлчанди -365 кеча ва кундуз 6 соат 10 дақиқа 8 сония.
Do'stlaringiz bilan baham: |