эла Боливарча Республикаси деб аталди. 2000 йил 9 январь - Ислом Абдуғаниевич Каримов 5 йил муддатга иккинчи марта Ўзбекистон Республикаси Пре зиденти этиб сайланди. 2000 йил 26 март - Владимир Владимирович Путин Россия Федерациясининг иккинчи президенти этиб сайлан ди. 2000 йил март - Чили президенти этиб чилиликларни бирлашишга чақирган Рикардо Лагос Эскобар сайланди. 2000 йил апрель - Чеченистонда ҳарбий амалиётлар тугаганлиги ҳақида расмий эълон килинди. 2000 йил 17 май - Россия Давлат Думаси Михаил Ми хайлович Касьяновни Министрлар Совети раиси лавозими га тасдиқлади. 2000 йил 12 июнь - Аҳмад Қодиров Чеченистон Респуб ликаси Администрациям бошлиги этиб тайинланди.
2000 йил июнь - Жанубий ва Шимолий Корея прези дентлари Пхеньянда Кореянинг иккала қисмини бирлашти- риш тўғрисида шартнома ва ўзаро сулҳ имзолашди. 2000 йил 12 август - Россия атом сувости кема- си-«Курск» чўкиб кетди. 2000 йил 1 сентябрь - Россия Федерацияси Давлат Кенгаши тузилди. 2000 йил сентябрь - Сидней (Австралия)да 27-ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. 2000 йил октябрь - Корея яриморолида барқарорлик ва ҳамкорликни ўрнатишга йўл очган Ким Де Чжунга тинч лик соҳасидаги Нобель мукофоти берилди. 2000 йил 16 ноябрь - Маргилонда буюк фиқҳ олими Имом Бурҳониддин Маргиноний таваллудининг 910 йилли-