ри этиб сайланди. 2001 йил апрель - америкалик тадбиркор Денис Тито фазодаги дастлабки туристга айланди. 2001 йил 15 июнь - Хитойнинг Шанхай шаҳрида 6 мамлакат раҳбарлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини ту зиш тўгрисидаги декларацияга имзо чекдилар. Шанхай фо- руми Узбекистан Республикаси унга аъзо бўлгач, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти деб ўзгартирилди. 2001 йил июнь - Непаль қироли ва қироличаси ўз ўғли Дипендро томонидан ўлдирилди, кейинчалик Дипендро ўзини ўзи ўлдирди. 2001 йил август - Россия ва Хитой ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. 2001 йил И сентябрь - Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Вашингтондаги Пентагон кароргоҳида террор- чилик ҳаракатлари содир бўлди. 2001 йил 7 октябрь - Афгонистонда террорчилик- ка карши компания бошланди. АҚШ ҳарбий ҳаво куч- лари Афгонистондаги жанговар нишонларни бомбардимон килди. Афгонистонга АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз ҳарбий қисмларини киритди. 2001 йил 3 ноябрь - Ўзбекистонда «Авесто» китобининг 2700 йиллиги нишонланди. 2001 йил - Италияда Сильвио Берлускони бошчилиги даги ҳукумат тузилди. 2001 йил - Сербия президенти Слобадан Милошевич сайловда маглубиятга учради. 2001 йил - лейбористлар партияси Англияда бўлиб ўтган парламент сайловида галаба козонди.