М и л о д д а н а в в а л г и 5 2 2 й и л 2 9 с е н т я б р ь
- Камбиз II
ўлдирилгач, Гаумата Эрон тахтига ўтирди ва кўп ўтмай у
ҳам фитначилар томонидан ўлдирилди.
М и л о д д а н а в в а л г и 5 2 2
-
4 8 6 й и л л а р
-
Доро I нинг
Эронда ҳукмронлик даври. Бу даврда Форс империяси
ҳудуди Ҳинд дарёсидан Дунайгача чўзилди. Давлат сатрап-
ликларга бўлинди. Солиқ тизими йўлга қўйилди. Империя
учун ягона пул бирлиги - дорика қабул қилинди. Янги пой-
тахт - Парсуа (Форс)га асос солинди (мил. авв. 513 й.).
М и л о д д а н а в в а л г и V I а с р б о ш л а р и
- Турон ва Эрон
нинг шарқида Зардушт - Заратуштра (юнонча Зороастр)
томонидан зардуштийлик динига асос солинди. Зардуштий-
ликнинг диний ислоҳотлари мидиялик коҳинлар томонидан
ҳам қувватланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 8 6 й и л
- Мисрда эронийларга
қарши қўзғолон бошланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 8 6 й и л
- Доро I 64 ёшида
вафот
этди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 8 6 - 4 6 5 й и л л а р
- Ксеркс Эронда
подшолик килди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 8 4 - 4 8 1
й и л л а р
- Миср ва
Месопотамияда жуда катта исёнлар кўтарилди. Ксеркс
уларни зўр қийинчилик билан бостирди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 8 0 й и л
- Ксеркс жуда катта қўшин
билан Юнонистонга бостириб кирди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 6 5 й и л
- Ксеркс ўлдирилгач,
Эрон тахтига Артаксеркс I ўтирди (мил. авв. 465 - 424 й.
ҳукмронлик қилди).
М и л о д д а н а в в а л г и 4 4 9 й и л
-
Юнон - Эрон уруши
тўхтаб-тўхтаб давом этиб, эронийларнинг маглубияти
билан якунланди.
М и л о д д а н а в в а л г и 4 4 9 й и л
- Сузада бўлган «Каллий
сулҳи»га кўра, Эрон Кичик Осиёдаги кўп жойлардан
ажралиб, унинг ҳарбий денгиз флоти Эгей денгизида
сузишдан маҳрум этилди.
М и л о д д а н а в в а л г и I V а с р
- Ўрта Осиёнинг ши-
молида хунн қабилаларининг ҳарбий иттифоқи
ташкил
топди.
М и л о д д а н а в в а л г и I V - I I I а с р л а р
- шак қавмларига
мансуб юечжи қабилалари Марказий Осиёнинг гарбий
қисмида яшаган.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 5 8 / 3 5 4 - 2 8 0 й и л л а р
- машҳур
саркарда ва давлат арбоби Салавк I Никатор Музаффар)
яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 3 4 й и л
- Македония ҳукмдори
Александр Македонский 30 минг пиёда, 5 минг отлиқ аскар
ва 160 ҳарбий кемадан иборат куч билан Кичик Осиёга
ўтиб, Эронга уруш эълон қилди.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 3 4 - 3 3 2 й и л л а р
- даҳшатли
жанглар натижасида Александр Кичик Осиёни ҳамда Кили
кия, Сурия, Финикия ва Фаластин каби давлатларни босиб
олди.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 3 1 й и л 1 о к т я б р ь
- Гавгамел
ёнидаги даҳшатли жангда эрон қўшинлари юнон қўшини
томонидан яна тор-мор этилди.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 2 9 - 3 2 7 й и л л а р
-
Александр
Туроннинг бир қисмини, кейинчалик эса Ҳиндистоннинг
гарбий вилоятларини босиб олди.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 2 5 й и л
- Александр Икки дарё
оралиги (Месопотамия)га қайтиб, Бобилни буюк салтанат
пойтахтига айлантирди. Александр буюк салтанатни янги
пойтахтдан туриб атиги 2 йил бошқаргач, милоддан аввалги
323 йилда вафот этди.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 1 2 й и л о к т я б р ь
- Бобилнинг
лашкарбоши Салавка I Никатор томонидан босиб олиниши
билан Салавкийлар давлати ҳукмронлиги бошланган. Бу
давлатга Александр Македонскийнинг саркардаси Салавка
(Салавк I ) асос солган. У ўз давлати чегарасини Сирдарё ва
Ҳинд дарёсига қадар кенгайтиришга эришди.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 1 2 - 2 5 0 й и л л а р
- Ўрта Осиёда
Салавкийлар давлатининг хукмронлиги.
М и л о д д а н а в в а л г и 3 1 2 - 6 4 й и л л а р
- Яқин ва Ўрта
Шарқ (асосан Сурия ҳудуди)да Салавкийлар давлати фаоли
ят кўрсатди. Бу давлатни Салавкийлар сулоласи бошқарган.
Александр Македонский тузган
салтанат таназзулга уч-
рагач, пайдо булган. Давлат пойтахтлари - Дажла дарёси
сохдлидаги Салавкия (мил. авв. 312-299), Оронт дарёси
бўйидаги Антиохия (мил. авв. 300 йилдан). Бу давлат баъзан
асосий ҳудудининг номи билан Сурия подшолиги деб ҳам
юритилган. Давлат асосчиси Салавка I Мидия, Сузиана, Фор-
сия (Персида), кейинчалик Ўрта Осиёнинг жанубий қисми
Бақтрияни босиб олган. Мил. авв. 301 й. Месопотамия ва Су
рия, мил. авв. 281 й. Кичик Осиё ҳам Салавкийлар давлатига
кўшиб олинган. Мил. авв. 64 йил Салавкийлар давлатининг
охирги ҳудуди - Сурия Рим провинциясига айлантирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: