Адабиёт ўҚитиш методикаси



Download 160,08 Kb.
bet13/17
Sana21.02.2022
Hajmi160,08 Kb.
#66976
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Adabiyot metodikasi

Интертекстуаллик асосида муайян битикдаги тасвир ва ғоянинг тамомила ўзга матнлардаги шунга ўхшаш тасвир ва ғоялар билан уйғунлашиб кетиши туради. Бундай уйғунлашув адиб Т. Рустамовнинг бир қадар постмодерн хусусиятларга эга “Капалаклар ўйини” романида “Бақаҳовуз ҳақиқати” газетасини тилга олиш орқали шу типдаги барча зерикарли расмий газеталар кўзда тутилиши ёки шоир Турсунбой Адашбоев томонидан бадиий жиҳатдан бўшроқ шеърларга тақлидан битилган пародиялар кўринишида бўлиши мумкин. Интертекстуал матнлар ҳам ўз ҳолича оригинал матн, ҳам ўзида ишора қилинаётган матнга хос хусусиятларни ташийдиган матнлик хусусиятига эга битиклардир.
Экстратекстуаллик эса Фарҳод комилликнинг, Лайли ва Мажнун севгининг тимсоли бўлгани каби бадиий матндаги бирор тасвир ёхуд персонажнинг ҳеч қандай изоҳларсиз универсаллик мақомига кўтарилганини англатиш хусусиятига эгалигини билдиради.
Интратекстуаллик бадиий матндаги барча воқеалар тугуни матнда тасвирланаётган персонажлар табиатининг ўзига яшириб қўйилган бўлишини англатади. Бу ҳолат таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Куза” қиссасидаги ҳам ўзини, ҳам яқинларини, ҳам бошқаларни кузатишга, бир вақтнинг ўзида ҳам ўзи, ҳам яқинлари ва ҳам бошқалар томонидан кузатилишга маҳкум Умид тимсоли тасвирида бир қадар намоён бўлади. Ёш ёзувчи Носир Жўраевнинг “Ноябр куйи” қиссасидаги бош қаҳрамон тимсоли ҳам шу йўсинда яратилган.
Постмодернизм учун тил, нутқ ва санъатда намоён бўладиган рамзийлик реал воқелик ва у пайдо қиладиган тасаввурга нисбатан бирламчи ҳодиса саналади. Рамзийлик одам турмуши ва тафаккурининг ибтидоси ўлароқ унинг ҳаётида улкан ўрин тутади. Одам унга от қўйилганидан, яъни сўз орқали универсум, яъни атроф олам билан мангу алоқага киришиши белгилаб қўйилганидан кейингина одам саналади. Тилнинг энг асл, рамзий вазифаси ҳам одамнинг турли даража ва ҳолатлари мавжудлигини ифодалашдан иборатдир.
Киноя. Постмодерн эстетикада алоҳида қиммат касб этадиган тушунча бўлмиш киноя сўздан ўз ҳолича келиб чиқиши керак бўлган маъноннинг тескариси билан алмаштириб қўйилишидан юзага келадиган ҳодисадир. Қор бўралаб уриб турган совуқ кунда: “Бугун ҳаво қандай ажойиб!”- дейилса, об-ҳавонинг ҳолатига киноя қилинган бўлади. Кўпинча постмодерн адабий киноя асосида кимнингдир айтилмаган фикридан ёлғон узинди (кўчирма) келтириш ётади. Италиялик улкан ёзувчи Умберто Эко машҳур “Атиргул исми” номли постмодерн романида айтилмаган гаплардан шундай сохта узинди келтириш усулидан ўринли фойдаланган. Аслида-ку киноя – бадиий адабиётнинг ҳамишалик йўлдоши. Халқ оғзаки ижоди асарларидан тортиб, мумтоз адабиёт намуналаригача, ундан янги ўзбек адабиётининг Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам сингари вакиллари томонидан яратилган кўплаб битикларда киноя усули етакчилик қилгани яққол кўринади.
Постмодерн кинояда олдин эшитилган эртакни тескари талқинда қайта эшитишдай қабул этилиши кўзда тутилади. Шу тариқа постмодернизм юксак санъат билан кўнгил очиш ўртасида мавжуд бўлган деворни йиқиб, реализмнинг ирреализм билан, “шаклбозлик”нинг “мазмунбозлик” билан доимий олишувидан баландроқ туришга уринади. Айтилганидек, постмодернизм санъатни косибчиликдан, ноёб ва бетакрор матнни оммавий битикдан ажратмаслик орқали санъатни оммага яқинлаштиришни кўзда тутади. Бу ҳол санъат асарларида фабула, сюжет, инжа ифодалар бўлиши ва уларнинг одамларга эстетик завқ бериши каби азалий жиҳатларни инкор этмайди.
Постмодерн киноя кўпинча мавжуд вазиятдаги етишмовчиликларни ўз юксаклигидан туриб, қайта идрок этишни кўзда тутади. Буни билимли йигитнинг ўта ўқимишли суюклисига ўз туйғуларини ифодалаш ҳолатига менгзаш мумкин. Йигит қизга сариқ матбуотда узлуксиз босилаётган ишқий ҳикоя ва қисса қаҳрамонларига хос сийқа ва сохта йўсинда: “Сизни жондан ортиқ севаман”,-деб айтгиси келмайди. Қиз ҳам йигитнинг юқоридаги тарзда изҳори дил қилолмаслигини ичдан билиб туради. Мавжуд вазиятдан чиқиб кетиш учун йигит: “Газеталарда чиқаётган ишқий қисса ва ҳикоя қаҳрамонлари айтганларидек: “Мен сизни жондан ортиқ севаман”,-дейиши мумкин. Шу аснода у ҳам суйган қизига кўнглидаги истакни билдиришнинг, ҳам дил изҳорини қолипга солган ҳолда айтмасликнинг, ҳам ўқимишли ва билгич қизга туйғулар ифодаси қолипга туширилган даврда яшаётганини сездиришнинг, ҳам ўзига бу ҳолат ёқмаслигини англатишнинг эпини қилган бўлади. Агар қиз ҳам йигит бошлаган ўйинни давом эттирса, ўз-ўзидан севги изҳори ва унга берилган жавоб юзага чиқади. Бу ўринда сариқ матбуот нашрларига жиддий киноя ҳам амалга ошади. Севишган кишилар бир-бирларига умрида бир марта ва фақат ҳозир айтишлари керак бўлган самимий гап матбуот воситалари қаҳрамонлари тилидан ҳар куни ишлатилавериб, сийқаси чиққан ва бу ҳолатнинг зуғумидан қутулиш имконсиз. Шу боис биз мисол қилиб келтирган ёшлар бир-бирларига ўз кўнгилларидагини киноя йўли билан англатишга мажбур бўладилар.

Download 160,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish