УММАВИЙЛАР БОШҚАРУВИ ДАВРИ (300 – 366)
14 / 37
Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
Ҳижратнинг уч юзинчи йилида Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон II вафот этди.
Халқ ўртасида ички низолар содир бўлаётганди. Абдуллоҳнинг халифа бўлишга
ярайдиган ўғли бор эди, лекин у 278 ҳижрий йилда ўлдирилганди. Бироқ унинг
Абдурраҳмон исмли набираси бўлиб, отаси ўлдирилган пайтда бор-йўғи уч ҳафталик
эди. Мана, 22 йил ўтиб тахминан 300 ҳижрий йилда Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн
Абдулло ибн Абдурраҳмон II ҳамма нарсани ўзгартириб юборди: заифлик ўрнига қудрат,
тарқоқлик ўрнига бирлик, хорлик ўрнига буюклик қайтиб, Андалусни дунёдаги энг
қудратли давлатлардан бирига айлантирди.
Уни бобоси тақводорликда тарбиялаган, ҳар бир ишда Аллоҳга таваккал қилиб, доно ва
жасур инсон бўлиб етишди. У бор-йўғи 21 ёшда эди ва ҳикмат эгаси бўлган бу йигит
тарихни ўзгартириш нима ишларни қилди?
1. У вазирларни ва лашкарбошиларни алмаштира бошлади, ахлоқсизларни йўқотиб,
давлат лавозимларига тақводор одамларни тайинлади.
2. У олимларнинг мартабасини кўтариб, ўзи Аллоҳнинг шариатига бутун вужуди билан
бўйсунди. Кунларнинг бирида ўша даврнинг буюк уламоси Мунзир ибн Сайид жума
хутбасида Абдурраҳмон саройининг қурилишига жуда кўп пуллар сарфланиб, исрофга
йўл қўйилганини айтди ва мавъизасини шундай давом эттирдики, Абдурраҳмон уйга
қайтиб “Аллоҳга қасамки, Мунзир фақат мени назарда тутиб гапирди”, деб айтди.
Аёнларидан бири унга “Агар у сенга маъқул келмаган бўлса, уни олиб ташлайлик”, деди.
Абдурраҳмон унга эътироз билдириб, “Наҳотки мен Мунзир ибн Сайид каби одамни
четлатсам? Бунақаси ҳеч қачон бўлмайди! Аллоҳга қасамки, Қиёмат кунида Аллоҳ
ҳузурида мени Мунзир каби ҳимоя қиладиган одам топилмайди” деди. Чиндан ҳам
уламолар ҳукмдорларнинг тарбияси учун масъулдирлар.
3. У исёнларни бостиришга ва бу ишни муртад Самуилдан (насронийликни қабул қилган
Умар ибн Ҳафсун) бошлашга қарор қилди. Икки ой давомида у Қуртуба лашкарларини
тўплади ва Самуилдан Устужа шаҳрини, 2-3 ой ўтиб 70 қалъаси бор Жайан шаҳрини
қайтариб олди. Жайанни қайтариб олиш учун уч ой: Шаъбон, Рамазон ва Шаввал кетди.
Муртад Самуилни шимолда насронийлар, жанубда эса фотимий шиалар қўллашарди.
Аммо Абдурраҳмон улкан мусулмонлар армиясига эга бўлган Ишбилия шаҳрини ишғол
этишга қарор қилди ва шундан сўнг Жанубга юриш қилиб, Гибралтар бўғозини эгаллади
ва фотимийлардан келадиган ҳар қандай муҳтамал ёрдам йўлини кесиб қўйди. Шунда
Самуил сулҳ таклиф қилиб, эвазига 162 та қалъани топширишга ваъда қилди.
Абдурраҳмон муваққат сулҳга рози бўлди. Шундай қилиб, Андалуснинг 1/6 қисми
Абдурраҳмон қўлига ўтди.
Шундан сўнг Абдурраҳмон насронийлар шимолдан туриб қўзғолон кўтарган
мусулмонларга қарши ҳужум қилганини билиб қолди ва лашкар тўплаб, диндошларига
ёрдамга шошилди ва бу юришга икки йил кетди. У Қуртубага жуда катта ўлжалар билан
қайтди ва халққа ҳақиқий ҳукмдор қандай бўлиши кераклиги намунасини кўрсатди. У
халққа асосий душман насронийлар эканини кўрсатди ва мусулмонларни ўзаро
низолардан қайтарди.
304 йилда Қуртуба шаҳрига қайтганида уни хушхабар кутаётганди – Сарагоса шаҳри ўз
ихтиёри билан Абдурраҳмонга таслим бўлди.
Самуил 306 йилда 66 ёшида исломга қайтмай, муртад ҳолида вафот этди. Абдурраҳмон
имкониятдан фойдаланиб, Андалуснинг бутун жануби-шарқий қисмини эгаллайди.
308 йилда Тулейтула шаҳрига юриш бошланди ва мусулмонлар бу шаҳарнинг ҳимояси
жуда мустаҳкам бўлишига қарамай ғалаба қозондилар. Шу йилнинг ўзида шимолда
15 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |