Гиподермалар - Баъзи ўсимликларда хлоренхимани пўстдан ажратиб ту-
рувчи рангсиз қатламлар (пўстлоқ ости тўқималар).
Гипокотил – ўсимлик поясининг илдиз бўйнидан то уруғпалла ўрнашган
жойгача бўлган қисми.
Гипоксилия - ўсимлик органининг қуйи қисми ѐғочининг кўпроқ та-
раққий қилиши.
Гиполимнион – сув ҳавзасининг (кўллар, ҳовузлар) энг юза илиқ қисми
остидаги совуқ зич қавати.
Гиполимнион – кўл ва ҳовузлардаги қуѐш нури яхши иситадиган, шу бо-
исдан енгил юза қаватнинг совуқроқ, тиғизроқ остки қавати.
Гипонастия – 1. Ўсимликнинг алоҳида қисмини унинг пастки қисми тез
ўсиб кетиши натижасида эгилиши. 2. Дорзовентрал тузилишдаги барг ва гул-
тожбарг каби органларда пастки томоннинг тезроқ ўсиши. Бундай орган ичка-
рига қараб қайрилади ва букилади. Гипонастиянинг акси эпинастия (қ.) дир.
Гипонейстон – сувнинг атмосфера ҳавоси билан чегараланадиган юзаси
остидаги қатлам.
Гипонейстон – сув сатҳи остида тарқалган организмлар (сувўтлар).
Гипоплазия - баъзи омилларнинг етишмаслиги ѐки шу омиллар таъсирида
тўқималарнинг (баъзан, органларнинг) етарлича рнвожланмаслиги.
Гипопод - ниҳолнинг биринчи, остки бўғими.
Гипостаза – 1. Уруғкуртакдаги муртак остида жойлашган нуцеллуснинг
бир тўда ҳужайралари. 2. Уруғмуртакнинг юқори қисмини йўғонлашиб
пўкакланиши.
Гипотеза, фараз - ўсимликларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва
ҳаѐтий жараѐнларига оид бир қанча масалалар юзасидан қилинган фаразлар.
91
Гипотека, остки палла - бир ҳужайрали диатом сувўтларнинг икки
паллали қутича тузилишида бўлган қисми (қобиғи) нинг остки палласи. Устки
палла (қопқоқ) эса эпитека (қ.) деб аталади.