Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асари ҳамда унда Сомонийлар даврида сиёсий ҳаётнинг ёритилиши
Бухоро Шарқнинг кўҳна шаҳарларидан бўлиб, у жаҳон цивилизацияси, Ғарб ва Шарқнинг бирлаштирувчи Буюк Ипак йўлининг ривожланишига, шунингдек ўзбек давлатчилигининг шаклланишига буюк ҳисса қўшган, асрлар давомида катта-кичик давлатларнинг пойтахти бўлган.
Рим Европа — Ғарб цивилизациясининг ривожида қанчалик аҳамият касб этган бўлса, Шарқ — Ислом цивилизацияси тақдирида Бухоро ҳам худди шундай вазифани ўтайди.
Бухоронинг вужудга келиш, шаклланиши ҳақида талайгина тарихий манбъалар мавжуд. IX асрда Муҳаммад ал-Мустафий, X асрда Муҳаммад ал-Идрисий, Наршахий, Абу Жаъфар Зайди Табарий, Маҳмуд Қошғарий, Муҳаммад Баъламий, Муҳаммад ан-Насафий, XII асрда Муҳаммад ибн Наср Қубоий, Зуфар ибн Умар, Муҳаммад Нишопурий каби юзлаб тарихчи олимларнинг тарихий, географик, илмий адабий асарларида қимматли маълумотлар келтирилади.[1]
Кейинги йилларда юртимиз тарихини ўрганишга катта эътибор берилмоқда. Президентимиз И. А. Каримов асарларида хам юртимиз тарихига доир қимматли фикрлар берилган. Тарихий меросни ўрганиш, тарихимизни чуқур тадқиқ қилишга доир амалий чора тадбирлар ишлаб чиқилган.
Мавзу юзасидан фикр юритар эканмиз, Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асари хусусида бир қанча муаммоли ҳолатларга дуч келамиз. Савол туғилади: ушбу асар тўла қонли равишда Наршахийга тегишли десак бўладими? Асарнинг қайта кўчирилиши натижасида унинг мазмунан ўзгаришига қандай сабаб бўлган? Асарда Сомонийларнинг даври қандай даржада ёритилиб берилган? Бугунги кунда биз ва бизнинг тарихчиларимиз ушбу асарнинг қайси нусхаси асосида тадқиқот олиб борамиз ва ўрганамиз?
Биз юқоридаги каби кўплаб саволларимизга жавоб топишимиз учун ҳали кўплаб тадқиқотлар ўтказишимиз, изланишларимизни давом эттиришимиз лозим бўлади.
Тарихнафислик фанидаги энг дастлабки асарлардан бири бўлган «Бухоро тарихи» асари VIII-XII асрлар тарихини ўз ичига олган бўлиб, Бухоро ва унинг атрофидаги ҳудудлар географияси, иқтисодий ижтимоий, маданий ва сиёсий ҳаёти тўғрисида қимматли маълумотлар берадиган бош манбъа бўлиб, бугунги кунгача бошқа бирорта шу давр тарихини тугал ёритувчи асар тўлалигича (бир бутун ҳолда) бизгача етиб келмаган[2].
Мантиқий фикр юритадиган бўлсак, ушбу асарнинг муаллифлари бир неча киши, ёҳуд икки киши бўлиши эҳтимол. Фикримизнинг исботи сифатида қуйидагиларни айтиб ўтишимиз мумкин (ёки лозим).
«Бухоро тарихи» 943-944 йилларда (Наср ибн Аҳмад Сомоний 914-943 даврида) Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закриё ибн Шакир ан-Наршахий томонидан араб тилида ёзилган бўлиб, бу асар бизгача етиб келмаган ва бугунги кунда мавжуд эмас. Манбашунос олим А.Расулов тадқиқотларига кўра «Бухоро тарихи» 1892 йили француз олими Ч.Шифер, 1897 йили рус олими Н.Лихомиш, 1939 йили форс тарихчиси Мударрис Ризовий, 1957 йили инглиз олими Р.Фрайлар томонидан чуқур ўрганилагани, мавжуд нусхалари аниқланганлиги, татқиқот натижалари асоланганлиги ва эълон қилинганлиги ва бу борада илмий изланишларни давом эттириш лозимлигини кўрсатади.
Шунингдек А.Расулов ўз ишида жадид олими Мулло Расул томонидан 1904 йили «Бухоро тарихи» нинг форсийдан туркийга таржима қилинган нусхасини ҳам айтиб ўтган.
Юқорида қайд этилган тадқиқотчи олимлар ва А.Расуловнинг фикрларидан маълум бўладики «Бухоро тарихи» асарининг кейинги даврда яратилган форсий нусхалари хусусан, 1128 йили Абу Наср Ахмад ибн Мухаммад ибн Наср Қубоий, 1178-1179 йиллари Муҳаммад ибн Зуфар ибн Умарлар томонидан ёзилган нусхалари Наршахийникидан кескин фарқ қилади ва таҳминан 1120 йилда бўлган воқеаларни акс эттиради. Лекин ҳар икки муаллиф асарни қайта ёзганлиги ва тўлдирганлигини эътироф этгани ҳолда Наршахийни муаллиф сифатида қолидиришган. (уларнинг ҳам асл нусҳаси мавжуд эмас).3
Наршахий аслида асарга қандай ном берганлиги номаълум. Шу сабабли унинг қўлёзма нусхалари кейинги таржимон ва муаллифларнинг нуқтаи назаридан келиб чиқиб турлича номланган. Масалан: «Тарихи Наршахий», «Тарихи Бухоро», «Таҳқиқ ул вилоят», «Ахбори Бухоро» каби номланган[3].
Бугунги кунда «Бухоро тарихи» асарининг қўлёзма нусхалари Париж, Лондон, С.Петербург, Теҳрон, Тошкент, Душанбеда мавжуд. Маълумот ўрнида қуйидаги статистикани келтириб ўтишни жоиз билдик.
«Бухоро тарихи»га бу икки олимдан бошқа кўплаб кишилар ўз тузатиш ва қўшимчаларни киритишган.[4]
Масалан: форс тарихчиси Муҳаммад Тақи Баҳор айни шу нарсани «Малик уш шуаро» шаклида қайта ишлаган. О.А.Сухарева татқиқотларида бундай ўзгартиришлар ва олимлар номи кўрсатилиб ўтилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Ф.А. Шарқшунослик институи қўлёзмалар фондида
1.1 № 5388-II рақамли 1819-1820 йил нусхаси;
1.2 № 2212-I рақамли XIX аср ўрталаригача оид нусхалари;
1.3 № 4355-III рақамли 1906 йилги Мулло Султон томонидан яратилган таржима нусхаси;
2. РФФА Осиё халқлар институтида (С.Петербург) №675 рақамли 1599-1600 йил нусхаси.
3. Тожикистон ФА Шарқ қўлёзмалари фондида № 513/II рақамли 1650 йил нусхаси.
4. Лондон, Париж шахарларида XVI-XVII аср нусхалари сақланади.
Ушбу қўлёзма нусхаларнинг барчаси бир биридан фарқ қилсада VII-XII асрларга оид чуқур таҳлилий маълумотлар бера олади. Асарда Сомонийлар даври тарихига кенг ўрин берилган бўлиб, асосан XXIV-XXXIV бобларда бу ҳақда фикр юритилади.
Мовароуннаҳрда мустақил давлат Сомонийлар давлатининг ички ва ташқи сиёсати, мамлакат маънавий ҳаёти, илм-фан, архитектура, қишлоқ хўжалиги, мудофа ва ҳарбий ҳолат, қишлоқ хўжалиги, мудофа ва ҳарбий ҳолат, деҳқончилик ва чорвачилик, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, мулк ва мулкий муносабатлар, савдо сотиқ ва тижорат ишларига доир маълумотлар келтирилган.
Умумий фикрлардан чекиниб аниқ далиллар келтиришга ҳаракат қилсак. Асарнинг I, II, III, IV, XIX, XXVI, XXVII, XXX бобларида қуйидаги географик топографик жой номлари ва Сомонийлар даврида улардаги ижтиомий ҳаёт ҳусусида сўз боради: Бухоро, Қува, Руди Мосаф (Зарафшон), Битик-Чоржўй ёнидаги қишлоқ, Фороб, Нурота, Вардона қишлоғи, Туроб, Сафна, Пойканд, Қалан Добусий, Тароз (Жамбул), Мамостин, Сумитон, Чоч, Хунбун қишлоғи ва ҳоказо[5].
Тарихий шахслар ва уларнинг фаолиятига доир тахминан 110 та маълумот учрайди. Буларнинг ичига Сомоний ҳукумдорларнинг барчаси ва улар олиб борган фаолияти таълили берилади. Шунингдек шу даврда мавжуд сулолалар ва улар ўртасидаги муносабат, Сомонийлар давлати ташқи сиёсати, ўзаро урушлар ва уларнинг натижалари таҳлили баён қилинган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, «Бухоро тарихи» ни дастлаб ёзган Муҳаммад ибн Жафар ҳам, шу асарни тўлдириб қайта ёзган Аҳмад ибн Муҳаммад ҳам, айни шу асарни қисқартириб қўшимчалар киритган.
Муҳаммад ибн Зуфарлар ҳам, шунингдек бошқа тарихчилар ҳам ижтимоий муҳит таъсири ва ўз даврида ҳукумрон бўлган тузум ва мантиқдан келиб чиққан ҳолда нисбатан обектив ёндашув асосида яратишга эга тарихий маълумотлар бера олади ва уларни илмий обектив таҳлилий ёндашув асосида ўрганиш лозим. Бу асар ўлкамиз тарихининг VII-XII асрларга оид муҳим маълумотлар берувчи манбъа сифатида XII асрдан бери ўрганиб келинаётганлиги билан исботланган ва бугунги кунда ҳам ўз тарихий илмий қимматини йўқотмаган.
Муаллиф: Усмонов Б., Гулистон давлат университети ўқитувчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |