Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт коллежи



Download 236,5 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi236,5 Kb.
#144915
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Monoduragay chatishtirish BX


МОНОДУРАГАЙ ЧАТИШТИРИШ.


Мендел қонунлари - ирсий белгиларнинг авлодларда тақсимланиши тоʻгʻрисидаги Г. Мендел яратган қонуниятлар. Мендел қонунлари Менделнинг оʻзи яратган дурагай авлодларини генетик тахлил қилиш методини қоʻллаш орқали олиб борилган коʻп йиллик (1856— 63) тадқиқотлар туфайли асослаб беридди. Мендел оʻз-оʻзидан чангланувчи ноʻхат оʻсимлигининг оʻрганилаётган белги боʻйича ирсий тоза, яʼни генотипи гомозиготали ҳамда фенотипига коʻра кескин фарқ қилувчи (гули қизил-оқ, дони сариқ-яшил ва силлиқ-буришган) навларини оʻзаро чатиштирган. Олинган дурагай авлодларда ота-она оʻсимлиги белгиларининг ирсийланиши ва яна ажралиб хилма-хиллик намоён қилишини оʻрганган. Олинган натижаларни статистик тахлил қилиш асосида ирсият қонунларини очиб берган. Мендел организмларда улар белгиларининг ирсийланишини таʼмин етувчи махсус ирсий омиллар (генлар) мавжудлиги ҳақидаги гʻояни илгари сурди. Унингча, ҳар бир ирсий омил соматик ҳужайраларда жуфт, жинсий ҳужайраларда якка ҳолатда боʻлади. Ҳар қайси ирсий омил доминант ёки рецессив аллел ҳолатда боʻлиши мумкин. Ирсий омиллар ота-она белгиларининг ирсийланиши ва ривожланишини таʼмин етади. Мендел қонунлари Мендел кашф етган учта қонунни оʻз ичига олади.
Биринчи қонун биринчи авлод дурагайларининг оʻрганилаётган белги боʻйича бир хиллиги қонуни ёки доминантлик қонуни деб аталади. Мендел тажрибада қизил гулли (генотипи АА) ва оқ гулли (генотипи аа) боʻлган гомозиготали ноʻхат навларини чатиштириб, биринчи авлод (Гʻ,) дурагайларнинг ҳаммаси бир хил, яʼни қизил гулли боʻлганлигини кузатди. Бу ҳолда ноʻхат гули қизил фенотипларнинг ҳаммаси бир хил — Аа (гетерозигота) ге-нотипга ега боʻлган. Қизил рангни белгиловчи геннит оқ ранг гени устидан доминантлик қилиши туфайли бу икки аллел гетерозигот (Аа) ҳолатида фақат доминант аллел фенотипида намоён боʻлади.
Иккинчи қонун ота-она белгиларининг иккинчи авлод (Гʻ2) дурагайларида белгиларнинг ажралиши, яʼни ажралиш қонуни дейилади. Мендел ноʻхатнинг юқорида коʻрсатилган кизил гулли Гʻ, дурагайларини оʻзаро чатиштирилганида олинган дурагайларида гул ранги боʻйича ажралиш содир боʻлиши туфайли олинган оʻсимликларнинг 3/4 қисми қизил гулли, 1/4 қисми еса оқ гулли, яʼни уларнинг миқдорий нисбати 3:1 га тенг еканлиги аниқлади. Гʻ2 да олинган кизил ва оқ гулли оʻсимликлар оʻзоʻзига чатиштирилганида еса оқ гулли оʻсимликларнинг барчасидан фақат оқ гулли оʻсимликлар олинган. Қизил гулли оʻсимликларнинг 1/3 қисмидан фақат қизил гулли, 2/3 қисмидан еса қизил ва оқ гулли оʻсимликлар яна 3:1 нисбатда олинган. Бу ҳолатда наслида ажралиш роʻй бермаган рецессив аллели оқ гулли ва кизил гулли оʻсимликлар гул ранги боʻйича гомозиготали (оқ — аа, қизил — АА), наслида ажралиш содир боʻлган, қизил гулли оʻсимликлар еса гул ранги боʻйича гетерозиготали, яʼни Аа боʻлишини коʻрсатади. Шундай қилиб, Менделнинг иккинчи қонунига биноан, рецессив ва доминант гомозиготали генотипга ега боʻлган организмлар оʻз-оʻзига чатиштирилганда улар наслида мазкур белгилар боʻйича ажралиш юз бермайди. Доминант гетерозигот генотипли организмларда еса ажралиш 3:1 нисбатда содир боʻлади; улар генотип боʻйича 1АА:2Аа:1аа нисбатдаги гуруҳларга ажралади. Менделнинг биринчи ва иккинчи қонунларини бир жуфт белгилари боʻйича бир-биридан фарқ қиладиган организмларга нисбатан татбиқ қилиш мумкин.
Учинчи қонун белгиларнинг мустақил ирсийланиш қонуни дейилади. Бу қонун икки ва ундан ортиқ жуфт белгилари боʻйича бир-биридан кескин фарқ қиладиган ноʻхат навларини чатиштириб олинган дурагайлар наслини генетик таҳдил қилиш натижасида кашф етилган. Дидурагай чатиштириш учун Мендел ранги ва шакли, яʼни икки хил белгиси боʻйича кескин фарқ қиладиган ноʻхат навларини танлаб олди. Сариқ ва силлиқ уругʻли ноʻхат билан яшил ва буришган уругли ноʻхат навларини оʻзаро чатиштириб, дурагайларнинг биринчи авлоди (Гʻ,)да фақат сариқ силлиқ уругʻли ноʻхатлар олади. Бу ноʻхат уругʻининг сариқ ранги (АА) ва силлиқ шакли (ВВ) доминант, яшил ранги (аа) ва буришган шакли (вв) рецессив боʻлиши Гʻ, дурагайларида ҳар иккала жуфт белгилар генлари гетерозигот (АаВв) ҳолатга оʻтиши туфайли фақат доминант белгилар фенотипда намоён боʻлиши билан богʻлиқ, Гʻ, дурагайлари бирбири билан чатиштирилганда Гʻ2 да фенотиплар боʻйича 4 хил уругʻли: сариқ силлиқ (барча оʻсимликларнинг 16 дан 9 қисми), сариқ буришган (16 дан 3 қисми), яшил силлиқ (16 дан 3 қисми) ва яшил буришган (16 дан 1 қисми) уругʻли оʻсимликлар олинган.
Ф2 дурагайлари ҳар икки жуфт белгилар боʻйича алоҳида тахлил қилинса, у ҳолда сариқ ва яшил ҳамда сариқ ва буришган уругʻли оʻсимликлар бир хил, яʼни 3:1 нисбатда ҳосил боʻлиши аниқланган. Шундай қилиб, 2 жуфт белги боʻйича бир-биридан фарқ қиладиган дидурагай чатиштиришда 2-авлодда ҳар бир жуфт белги бошқасидан мустақил ҳолда ирсийланади. Шунинг учун ҳам Ф2 да ажралиш ҳар бир жуфт белги боʻйича 3:1 нисбатда содир боʻлади. Ҳар хил жуфт белгиларнинг ирсийланишини таʼмин етувчи генлар ноаллел генлар деб номланган.
Генетик ва ситогенетик тадқиқотларнинг ривожланиши натижасида Мендел қонунларининг умумбиологик қонунлар еканлиги исботланди; ирсият ва ирсийланишнинг янги қонунлари кашф етилди; генетикада Менделнинг номи билан аталадиган таʼлимот — менделизм шаклланди.

Мендель уз тажрибаларини ирсий жихатдан тоза, кузга якол ташланадиган белгилари билан узаро кескин фарк килувчи нyxaт усимлигининг турли навлари устида олиб борди. Монодурагай чатиштириш йули билан ирсият конунларини урганиш сохасидаги унинг ишларининг мохиятини куйидаги мисолда намойиш килиш мумкин.



Download 236,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish