Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Оғир даражали (тинимсиз) қусишда
– қусиш марказининг қѝзғалишини 
сѝндириш учун аминазиннинг 2% эритмасини мускул орасига кунига 2 маҳал 
юборилади. Самараси бѝлмаганда аминазиннинг 1-2мл 2,5% эритмасини 500,0мл 5% 
глюкоза эритмасига қѝшиб, венага томчилатиб юбориш ҳам мумкин. Сѝнгги йилларда 
ҳомиладорларнинг тѝхтовсиз қусишида дроперидол нейролептиги қѝлланилмоқда. 
Дроперидол бош мия пѝстлоғи ва ретикуляр формацияга таъсир қилиб, қусишга 
қарши таъсирга эга ва вазомотор рефлексларни сѝндиради, вазодилятация ҳисобига 
периферик қон айланишини яхшилайди. 
Десенсибилизация ва моддалар алмашинувини изга солиш мақсадида 
спленинни 10-12 кун давомида тери остига ѐки мушак орасига инъекция кѝринишида 
буюрилади. Шунингдек, буйрак усти бези пѝстлоғининг гормонларини ДОКСА 
(дезоксикортикостерон ацетат) ѐки АКТГ кун ора мушак орасига юбориш мумкин. 
Номедикаментоз даво: ѐғли ва зираворли маҳсулотларни чеклаш, овқатланиш 
тартиби – сутка давомида тез-тез, кам-камдан 6-8 маротаба овқатланиш. 
Rh-фактор ва АВО система бўйича иммунологик конфликт.
Иммунологик 
конфликт она ва ҳомила қонининг Rh-фактор ва АВО система бѝйича 
номутаносиблигидан келиб чиқиб, натижада ҳомила ва чақалоқлар гемолитик 
касаллиги ривожланади.
Rh-фактор табиатига кѝра протеин бѝлиб, асосан эритроцитларда, камроқ 
даражада – лейкоцит, тромбоцит ва тѝқималарнинг бошқа ҳужайраларида мавжуд 
бѝлади. 
Rh-фактор резус-манфий одам қонига тушгач, унинг иммунизациясини 
чақириб, антирезус-антителолар ишлаб чиқарилиши билан намоѐн бѝлади. Шу боис, 
резус-манфий пациентга резус-мусбат қон қуйилганда 50% ҳолларда антителолар 
ҳосил бѝлишини стимуляция қилади. 
Резус-мусбат қон қуйиш, ѝтказилган ѝз-ѝзидан ѐки сунъий абортлар, 
бачадондан ташқари ҳомиладорлик резус-манфий аѐлда иммунизация чақириши 
мумкин, аммо янада кѝпроқ ҳолларда резус-мусбат ҳомилали ҳомиладорлик ва 
туғруқлар, айниқса жарроҳлик аралашувларида: плацентани қѝл билан ажратиш ва 
кесар кесиш бунга олиб келиши мумкин. Гестозлар, ҳомила тушиш хавфи, инфекцион 
ва экстрагенитал касалликларда хорион ворсинкалари бутунлигининг бузилиши 
кузатилади ва натижада она қонига кѝп миқдорда ҳомила эритроцитлари келиб 
тушади, ҳамда резус иммунизацияга олиб келади. Плацента орқали ѝтувчи резус ва 
группавий антителолар ҳомила эритроцитларининг гемолизини чақиради ва 


140 
гемолитик касаллик белгилари ривожланади. Эритроцитлар гемолизи кѝп миқдорда 
нотѝлиқ билирубин ҳосил бѝлиши билан кечиб, у фермент системасини блокадалаш 
ҳисобига, тѝқима нафасини пасайишига олиб келувчи кучли тѝқима заҳари 
ҳисобланади. 
Резус-фактор ва АВО система бѝйича аѐлларда изосенсибилизация 
кузатилганда нафақат ҳомилани гемолитик касаллик белгилари билан туғилиши, 
балки ҳомиланинг антинатал ѝлими ва такроран ҳомилани ѝз-ѝзидан тушиши 
кузатилиши ҳам мумкин. Антителоларнинг юқори даражадаги фаоллигида ѝз-ѝзидан 
абортлар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида содир бѝлади. 
Ҳомиладор қонини резус-антителоларга текшириш катта диагностик аҳамиятга 
эга. Текширилганда антителолар титрининг миқдорига ва унинг ҳомиладорлик 
давомидаги тебранишларига эътибор қилинади.
Резус-антителолар титри 1:16 бѝлганда ҳомила нобуд бѝлиши хавфи 10% 
ташкил этади. 
Титр 1:32 бѝлганда кѝпчилик лабораторияларда критик ҳисобланади, яъни бу 
кѝрсаткичдан ошганда ҳомиланинг ѝлик туғилиш эҳтимоли ошиб кетади. 
Ҳомиладорлик даврида резус-фактор резус-мусбат ҳомила эритроцитлари 
билан резус-манфий она қонига тушади ва унинг қонида резус-факторга нисбатан 
антителолар ҳосил бѝлишини чақиради (она учун хавфсиз, аммо ҳомила 
эритроцитларини парчаловчи). 
Эритроцитларнинг парчаланиши ҳомила жигари, буйраги ва бош миясининг 
шикастланишига, ҳомила ва чақалоқларда гемолитик касаллик ривожланишига олиб 
келади. Кѝпчилик ҳолларда касаллик туғруқдан кейин тез ривожланади, бунга сабаб 
плацента томирларининг бутунлигини бузилиши оқибатида бола қонига кѝп миқдорда 
антителолар келиб тушишидир. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish