Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

-
 
гормонал методлардан фойдалана олмайдиган аѐллар: 
-
 
бачадон ичи cпиралларини ишлатишни ѐқтирмайдиган аѐллар; 
-
 
эмизикли оналар; 
-
 
ҳомиладорликдан вақтинча сақланиб турувчилар ишлатади. 
Бу усулнинг афзаллиги шуки, у дарҳол кор қила бошлайди, болани кѝкрак билан 
эмизиб боришга таъсир ѝтказмайди. Спермицидлардан фойдаланиш осон ва саломатликка 
зарар етказмайди, спермицид воситалар рецептсиз берилади ва уларни ишлатиш учун аѐл 
кишининг тиббий текширувдан ѝтиши шарт эмас. 
Спермицидлардан фойдаланиш усулининг камчилиги самарадорлик даражасининг 
ѝртача эканлигидир (шу усулдан 1 йил давомида фойдаланиб келган 100 нафар аѐл ҳисобидан 


292 
олганда бѝйида бѝлиб қолиш ҳодисаси 3-21 тани ташкил этади). Контрацептив 
самарадорлиги, яъни спермицидларнинг нечоғлик яхши кор қилиши уларни ишлатишга доир 
йѝл йѝриқларга қанчалик амал қилинишига ва улардан нечоғлик тѝғри фойдалана билишга 
боғлиқ. Спермицид ҳар сафар ишлатилганида фақат 1-2 соат давомида таъсир кѝрсатиб 
туради, холос. Бу воситаларни ишлатиш юзасидан кишиларга маслаҳатлар берилаѐтганида, 
спермицидларнинг жинсий йѝл билан юқадиган касалликлар, ВИЧ\ОИТСдан одамни ҳимоя 
қилмаслигини, аллергик реакцияларга сабаб бѝла олишини таъкидлаб ѝтиш зарур. Аллергик 
реакциялар рѝй берадиган бѝлса, бѝйида бѝлишдан сақланишнинг бу усулидан воз кечиб, 
контрацепциянинг бошқа усулларидан фойдаланиш керак. 
Назорат учун саволлар: 
1.
ЖЙОЮИ
– 
нима? 
2.
ЖЙОЮИ билан боғлиқ қандай белгиларни биласиз? 
3.
ЖЙОЮИни ташхислаш усулларини айтинг. 
4.
ЖЙОЮИни даволаш усулларини айтинг. 
5.
ЖЙОЮИнинг олдини олиш усулларини айтинг 
6.
ЖЙОЮИ билан зарарланиш хавф гуруҳига кимлар киради? 
7.
Тѝсиқ усуллар билан маслаҳатлашнинг тамойилларини айтинг.
8.
Тѝсиқ усуллар ва Спермицидларнинг таъсир механизмини айтинг. 
9.
Тѝсиқ усуллар ва Спермицидларнинг афзалликлари қандай? 
10.
Тѝсиқ усуллар ва Спермицидларнинг камчиликлари қандай? 
Тестлар: 
1.Лаборатория бѝлмаганда ЖЙОЮИни ташхислаш: 
А)
қон таҳлилида
Б)
АҚБ ва тана ҳароратини ѝлчаб 
В)
мижозга саволлар бериш ва ЖЙОЮИ белгиларига қараб аниқлаш*
Г)
мумкин эмас 
2. 
Аѐллар ЖЙОЮИнинг белгиларини санаб беринг: 
А)
Вагинал ажралмалар 
Б)
Генитал яралар 
В)
Қорин пастида оғриқ 
Г)
Барчаси*
3. 
Презервативларнинг энг асосий афзаллиги нима? 
А)
тез смара бериши 
Б)
Тизимли ножѝя таъсирлари йѝқлиги 
В)
арзонлиги 
Г)
ЖЙОЮИ ва жинсий аъзолар инфекцияларидан ҳимоя қилиши*
4. 
Спермицидларнинг камчиликларидан бири: 
А)
қинда қичишиш ва ачишиш*
Б)
Эстроген билан боғлиқ тизимли ножѝя таъсирлари
В)
Эмизишга таъсир қилиши 
Г)
қѝллашдан олдин чаноқни кѝздан кечириш 
5. 
Сексуал фаол одам ѝзини ОИТСдан сақлашнинг энг қулай усули? 
А)
ҳамроҳи ОИТС билан касалланганлигига гумон қилганда презервативни қѝллаши 
Б)
Ҳар бир жинсий алоқада презервативни қѝллаш* 
В)
1 ойда биттадан кам ҳамроҳ алмаштириш 
Г)
бир вақтда бир ѐки бир нечта жинсий ҳамроҳи бѝлиши 
6. 
ЖЙОЮИнинг юқиш йѝллари қандай? 
А)
онадан болага (ҳомиладорликда, туғруқда ва бола туғилгандан сѝнг
Б)
Жинсий йѝл билан 
В)
Қон ва қон маҳсулотларини қуйганда 
Г)
Барчаси* 


293 
7. ЖЙОЮИ:
А)
ЖЙОЮИга 20 дан ортиқ касалликлар киради* 
Б)
ҳамроҳидан зарарланмаганда ҳам жинсий йѝллардан ажралмалар келиши мумкин 
В)
ЖЙОЮИ фақат ташқи жинсий йѝлларда бѝлади 
8. ЖЙОЮИнинг тарқалиши: 
А)
ЖЙОЮИ фақат маълум мамлакатларда тарқалган 
Б)
ЖЙОЮИ тиббий асбоблар орқали юқиши мумкин 
В)
тѝғри жинсий хулқ ЖЙОЮИнинг юқиш эҳтимолини камайтиради* 
9. Презерватив қайси категориядаги шахсларга тѝғри келмайди?
А)
Контрацепцияга ҳисса қѝшишни истаган эркаклар
Б)
Кам жинсий алоқада бѝладиган жуфтликлар 
В)
Жинсий алоқа билан боғлиқ усулни қѝллашни истамаган жуфтликлар* 
Г)
ЖЙОЮИюқиш хавфи юқори бѝлган эркак/аѐллар
10. ЖЙОЮИлардан ҳимоя қиладиган контрацепциянинг 2 та турини кѝрсатинг
А)
эркаклар презервативи* 
Б)
аѐллар презервативи* 
В)
фарматекс 
Г)
диафрагма
11. Лаборатория бѝлмаганда ЖЙОЮИни ташхислаш: 
А)
мижозга саволлар бериш ва ЖЙОЮИ белгиларига қараб аниқлаш*
Б)
мумкин эмас 
12. Аѐллар ва эркакларда ЖЙОЮИнинг 4та асосий гуруҳ белгиларини санаб беринг: 
А)
вагинал/уретрал ажралмалар* 
Б)
генитал яралар* 
В)
қорин пастида оғриқ* 
Г)
моякларда шиш/оғриқ* 
Д)
тана ҳароратининг ортиши 
Е)
терида тошмалар 
Ж)
бепуштлик 
З)
кѝнгил айниши ва қусиш 
13. Яқинда ЖЙОЮИ ѝтказган аѐлга мос келадиган 3та контрацепция усулини айтинг
А)
БИВ* 
Б)
ИЖС* 
В)
тѝхтатилган жинсий алоқа* 
Г)
Депо-Провера 
Д)
презервативлар 
Е)
АОК
14. Мижозларга ОИВ/ОИТСдан сақланиш ҳақида маслаҳатлашда асосий 3та ҳолатни айтинг: 
А)
ОИТС қандай юқади ва қандай юқмайди* 
Б)
Мижознинг қанақа ҳаракати зарарланиш хавфини оширади* 
В)
ОИТС ҳар доим ѝлим билан якунланади* 
Г)
ОИТСни даволаш мумкин 
Д)
Ҳамроҳига содиқ бѝлса ОИТС билан зарарланмайди 
Е)
Тиббий ходимлар ОИТСдан муҳофазаланган 
15. Сексуал фаол одам ѝзини ОИТСдан сақлашнинг энг қулай усули: 
А)
Ҳар бир жинсий алоқада презерватив қѝллаш* 
Б)
Наркотикларни истеъмол қилмаслик* 


294 
В)
Спермицидлар билан бирга АОК ни ишлатиш 
Г)
Жинсий алоқадан сѝнг жинсий аъзоларини яхшилаб ювиш 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish