Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

ХАВФСИЗ ЎСМАЛАР 
ХАВЛИ ЎСМАЛАР 
I.
Эпителиал кистомалар 
1) Цилиоэпителиал: 
а)оддий; б)папилляр; 
2) Псевдомуциноз: 
а) сецерланувчи; 
б)пролиферацияланувчи 
1.Бирламчи рак
2.Иккиламчи рак
З.Метастатик рак (Крукенберг) 
II.
Бириктирувчи тѝқимадан Фиброма 
Саркома 
Ш.
Теротоид Дермоид кистаси 
Тератобластома 
IV.
Гормон чиқарувчи 
Гранулѐз хужайрали 
Фолликулома 
Текома 
андрабластома 
Унинг ҳажми 8 см дан то 30-40 см гача катталашиши мумкин. Бутун қорин бѝшлиғини 
эгаллаганини кѝрдик. Кистома одатда бир камерали. пѝстлоғи юпқа, текис шар шаклида, 
эластик консистенцияли. Унинг бѝшлиғида сероз суюқлик йиғилади. ѝсма кѝпинча бир 
томонда - чап ѐки ѝнг томонда жойлашади ва қорин ичида ҳаракатчан қилиб қѝяди, чунки 
унинг тухумдон бойламларидан иборат анатомик «оѐқчаси» бор (55-расм). Булардан L.ovarii 
propria, L.suspensorium ovarii (ѐки бошқача айтганда L.infundibulopelvici) ва L.lata нинг 
мезосальпинкс қисми қатнашади. Кистома ѝсган сари чѝзилиб бир бирига яқинлашиб 
ѝсманинг оѐқчасини пайдо қилади. Аѐл юмуш қилганда, эгилганда, ѐнбоши билан ѐтганда 
ѝсма чапдан ѝнгга ѐки ѝнгдан чапга силжиб туради ва кѝпинча 180-360 градусга айланиб 
қолиши мумкин. 
Бемор бунда қорин пастида бехосдан қаттиқ оғриқ сезади, кѝнгил айниш, қайт қилиш пайдо 
бѝлади, томир уриши тезлашиб. қорин пастида Шѐткин —Блюмберг симптоми пайдо бѝлади. 
Бу клиникани «ѝткир қорин» деб айтилади. Бундай ҳолда беморни тезда гинекологик бѝлимга 
ѐтқизиб, дарҳол операция қилиш керакбѝлади. Кѝпинча шу ѝсмаси бѝлган тухумдон олиб 
ташланади. Лекин операция вақтида одатда ѝсманинг «анатомик» оѐқчасига қисқичлар 
қѝйилганда бачадоннинг найчаси хам киради, буни «хирургик» оѐқчаси деб, операцияни 
«аднексэктомия» дейдилар. Кисгоманинг оѐқчаси буралиб қолиши энг кѝп учрайдиган 
асоратлардан бири(56-расм). Иккинчи ѝринни малигнизация ѐки ракка айланиш асорати 
эгаллайди. Бу энгжиддий асоратди 
Тухумдоннинг эпителиал ѝсмаларидан сероз (папилляр) кистома лари ва псевдомуциноз 
кистомалари 50% ҳолларда ракка айланиши мумкин. Папилляр кистомаларнинг катталиги ва 
шакли ҳам турли—туман бѝлади. Одатда улар катта бѝлмайди, диаметри аксари 25см дан 


275 
ошмайди. Папилляр кистомалар кѝпинча бир камерали, силлиқ юзали бѝлади. Кистома бир 
неча камерадан иборат бѝлса, юзи ғадир-будур бѝлиб туради (57-расм). Кистома юзасида 
сѝрғичсимон ѝсимталар бѝлмаса, силлиқ ва ялтироқ бѝлиб кѝринади. Тухумдон папилляр 
эпителийсининг полиморф эканлиги таърифланади, бу эпителий кѝп қаватли бѝлиб, ажиб 
шакллар ҳосил қилади. Хавфли папилляр кистома учун типик бѝлган қандайдир белгилар 
ҳақида фикр юритишга тѝғри келмайди. Муциноз кисталарнинг хавфсиз тури, цилиоэпителиал
кистомаларга нисбатан камроқ учрайди. Улар клиник белгиларининг ѝтиши жиҳатидан 
хавфсиз хисобланади. 
Псевдомуциноз кистомаларнинг шакли ва катталиги анчагина турли-туман бѝлади. 
Камерали кистома аксари юзаси ғадир-будур бѝлади. Кистома бѝшлиғида аксари желесимон 
суюқлик бѝлади. Псевдомуциноз кистоманинг пролиферацияланувчи формасини аксари 
клиницистлар айрим гуруҳга ажратишади, чунки бундай кистомалар кѝпинча (20%) хавфли 
ѝсмага айланиб кетади. Кистомаларнинг шу формаси одатда климактерик, постклимактерик 
даврда учрайди ва кѝпинча асцит билан давом этади. 
Эпителиал кистома рак деб айтилади. Таснифи бѝйича 3 хил рак ажратилади: бирламчи, 
иккиламчи ва метастатик рак (Крукенберг раки, 1896). Бирламчи рак 4,5% хрлларда учрайди. 
«Солидли рак» - гистологияси бѝйича текис, бир хилда, оқимтир рангда, ҳужайралари, 
томирлари, фолликулларини ажратиб бѝлмайди, кам дифференциаллашган гѝқима. 40 ѐшдан 
ошган аѐлларда учрайди, тезда асцит рѝй беради. 
Иккиламчи рак 60-50 % ҳолларда сероз папилляр ѝсмалар ракка айланади, тез ѝсиб, 
суюқликлар ҳажми ошиб, асцит битишмалари пайдо бѝлиб, папилломаларнинг ѝсиб кетиши 
кузатилади. 17-20 % ҳолларда муциноз кистомалар ракка айланади. Уларнинг малигнизацияси 
аста секин. кѝпинча 50 ѐшдан кейин ѝтади. 
Метастатик рак (10-30%) тухумдонга асосан ошқозон ва ичак ракидан лимфа ва қон 
орқали ѝтади. Шунинг учун тухумдонда силжимайдиган. нотекис, қаттиқ консистенцияли 
ѝсма топилса, албатта ошқозон ичак йѝлларини эндоскопия, ирригоскопия. рентгенография 
усуллари билан текшириш керак. Чунки метастазли ракни операция усули билан даволаб 
бѝлмайди. Рак тарқалиши бѝйича 4 даражага бѝлинади: 

даража - бир тухумдонда пайдо бѝлган. 
II 
даража-иккита тухумдонга, бачадон, бачадон найчаларига ѝтган. 
даража— кичик чаноқдаги параметрий, регионал лимфатик тугунчаларга, қорин 
шиллиқ пардасига ѝсиб кетган, асцит пайдо бѝлган. 
даража - асцит, узоқ даги ички аьзоларга (ошқозон, ичак, чарви. жигар) метастазлар, 
кахексия рѝй берган. 
I ва II даражада операция қилиб, бутун жинсий ички аьзолар олиб ташланади ва нур 
ҳамда кимѐ - терапия қѝлланилади (андробластин, карбоплатин, фарморубицин, цисплатин). 
III—IV даражада симптоматик даволаш: оғриқни пасайтирувчи дори — дармонлар 
(морфий, стадол, промедол ва ҳоказо) қѝлланилади. 
Лекин I ва II даражанинг клиник белғилари бѝлмагани учун беморлар врачга оғриқ. қон 
кетиши, қин орқали суюқ ажралмалар пайдо бѝлганда мурожаат қиладилар, афсуски бунда 
кечикган бѝлади. Чунки III ва IV даражадаги рак лимфа, қон томирларни, нервларни емирган, 
метастаз босқичи бошланган бѝлади. Тухумдон фибромаси шу аъзонинғ бириктирувчи 
тѝқимасидан келиб чиққан ѝсма деб қабул қилинган. Тухумдон фибромаси кам (7-5%), 
кѝпинча бачадон миомаси билан учрайди. Тухумдон саркомаси ғоят кам учрайди. Одатда 
операциядан кейин ѝсмани гистологик текширишдан ѝтказиб, диагноз қѝйилади. 
Тератомаларнинг энг типик шакллари дермоидлардир. Дермоидлар хавфсиз ѝсмалардан 


276 
бѝлиб, жами тухумдон ѝсмаларининг тахминан 10 % да учрайди, уларнинг тузилишида одатда 
учала эмбрион қаватлар қатнашади. Улар шарсимон силлиқ ѝсмалардан иборат бѝлиб, секин 
ѝсади, секин ҳаракатланади ва кѝпинча бачадон билан қовуқ ѝртасидаги бѝшлиқдан жой 
олади. Уларнинг катталиги ҳар хил, шакли думалоқ, гухумга ѝхшаш, устки сатҳи баъзан гекис, 
баъзан ғадир-будур бѝлади. Консистенцияси бир хил эмас (бир жойи эластик, иккинчи жойи 
қаттиқ), рангги оқимтир ѐки бироз сарғимтир бѝлади. Дермоид киста кесилганда суюқлик 
билан тѝла халтачага ѝхшайди. Бу суюқлик уй ҳароратида қотиб ѐғсимон масса хрсил қилади. 
Даволаш: 
асосан жарроқлик усулида, тухумдон олиб ташланади. Дермоид фонли хавфли ѝсма камдан-
кам пайдо бѝлса-да, бундай хрдисалар учраб туради. Дермоиддан аксари ясси ҳужайрали 
раклар 
пайдо 
бѝлади. 
Тухумдон 
тератобластомаси 
хавфли 
ѝсмаларга 
киради. 
Тератобластомалар тез ѝсади, олиб ташлангандан кейин кѝпинча қайтаналади. Лимфа қон 
томирлари орқали тарқалади. Кѝпинча қорин пардасига ѐйилади (диссеминация). 
Тератобластомалар қиз болаларда ѐки 20-30 ѐшлардаги жувонларда айниқса кѝп учрайди, (2,5-
32% гача). Тератобластомаларнинг оҳибати ҳамиша ѐмон бѝлади. 
Даволаш асосан ѝз вақтида операция қилиниб бачадонни қѝшимчалари билан олиб 
ташланади, сѝнгра рентген ва радий нурларини чуқур таъсир эттиришдан иборат. 
Кимѐтерапия ҳам қѝлланилади (циклофосфан. сарколизин). Касалликнинг оқибати кѝп 
ҳолларда жуда ѐмон. 
Тухумдонларнинг гормон чиқарувчи безлари асосан 2 гуруҳга бѝлинади: 
Феминизацияловчи (аѐллаштирувчи) ѝсмалар, буларга гранулѐз ҳужайрали ѝсмалар 
билан тека хужайрали ѝсмалар киради. 
Маскулинизацияловчи (эркаклаштирувчи) ѝсмалар, буларга андробластомалар киради. 
Тухумдон фолликуллардаги грунулѐз ҳужайраларга ѝхшаш ҳужайра комплексларидан 
тузилганлиги билан таърифланадиган ѝсмалар «гранулѐз ҳужайрали» ѝсма ѐки «фолликулома» 
деган термин билан аталади. 
Қизларда эстроген чақирувчи ѝсмалар жинсий ривожланишининг эрта бошланиши 
билан намоѐн бѝлади ва аксари бир неча характерли симптомлар кѝринади: сут безлари ва 
ташқи жинсий аъзолар барвақт етилади. Қовга жун чиқади ва одатда бачадондан қонли 
чиқинди келади, барвақт балоғатга етишда бачадондан қон келиши циклик характерда бѝлса, 
бу касалликда қон келиш циклик характердабѝлмайди. 
Ўсма кекса аѐлларда пайдо бѝлганда ҳам аксари қон кетади. Бундан ташқари, ана 
шундай беморлар ѐш кѝринади, ҳарактчан, сут безлари тѝлиша ѐтганини қайд қиладилар. 
Бундай ѝзгаришлар рефеминизация дейилади. Бундай беморларни текшириб кѝрилганда 
вульва ва қин эпителийси тушганлиги, бачадон катталашганлиги эътиборни жалб этади. 
Беморларнинг бачадонидан қиринди олиниб гистологик йѝл билан текширилса, эндометрий 
гиперплазияси аниқланади. Ҳайз кѝриб келган аѐлларда ѝсма пайдо бѝлганда ҳайз цикли 
бузилади. Гоҳ циклик қон кетиши, гоҳаменорея рѝй беради. Аксари сут безлари ѝзгаради, 
катталашади, тѝлишади. 
Даволаш асосан операция қилиб олиб ташлашдан иборат. Ёш ва туғмаган беморларда 
якка тухумдон, 45 ѐшдан кейин-пангистерэктомия қилинади. 
Андробластома ғоят кам учрайди. Унинг характерли белгиси шуки, арренобластома 
ҳужайралари гормонлар ишлаб чиқаради, бу гормонлар дефеминизацияловчи ва 
маскулинизацияловчи 
хоссаларга 
эга 
бѝлади. 
Адабиѐтларда 
тасвирланган 
арренобластомаларнинг мутлоқ кѝп қисми бир томонлама катталиги ва кѝриниши ҳар хил 
бѝлиб, кѝпинча тузилиши тугунлар шаклида бѝлган. Юзда, кѝкрак соҳасида жунлар ѝсиши, 


277 
овознинг йѝғонлашиш ҳолатлари кузатилади. Уни операция йѝли билан олиб ташлангандан 
кейин клиник белгилар аста-секин йѝқолади. 
Тухумдон дисгерминомаси бир қанча кам учрайдиған касаллик. «Дисгерминома» 
терминини Р.Маейр таклиф этган, унинг тахминига қараганда дисгерминоманинг ҳужайра 
элементлари етилганда жинсий хужайрага айланиши керак бѝлган, аммо тѝла тараққий этмай 
қолган, яъни эмбриогенезнинг қандай бѝлмасин бир фазасида на эркак ҳужайраси на аѐл 
ҳужайраси шаклига кирмай қолган ҳужайралардан пайдо бѝладн. Тухумдон дисгерминомаси 
одатда навқиронлик даврда 30 ѐшгача бѝлган аѐлларда кузатилади. Дисгермииомани 
аниқлашга келсак диагнози операция қилингандан кейин морфологик текшириш асосида 
қѝйилади. 
Дисгерминоманинг хамиша хавфли ѝсма деб ҳисобланади. Дисгерминомали 
беморларни бир қанча шарт-шароитларга, аввало беморнинг ѐшига қараб индивидуал 
тартибда даволаш лозим. 
Тухумдон ѝсмаларини аниқлашда анамнез, беморнинг аҳволи ва икки қѝллаб бимануал 
текшириш асосий роль ѝйнайди. Қин орқали (41-расм), тѝғри ичак, қорин деворини текшириш 
ѝсманинг характери тѝғрисида аниқроқтасаввур беради. Қѝшимча текшириш усулларидан 
ультратовуш диагностикаси, компьютер томографияси ѝсмаларни аниқлашда катта аҳамаиятга 
эга. Тухумдон кистомаларининг бачадон ѝсмаларидан фарқ қиладиган белгилари 
қуйидагилардан иборат: Махалий белгилар: 
Ўсма консистенцияси эластик. 
Юзаси текис ва силлиқ. 
Ўсма ҳар томонга бемалол харакат қилади (айни вақтда бачадон бѝйни ҳам унга 
қѝшилиб силжимайди). 
Оддий сероз кистомалар шар шаклида бѝлади. 
Тухумдон ѝсмаларини аниқлашда уларнинг хавфли эканлигини кѝрсатувчи 
белгиларини назарда тутиш керак. 
а) Маҳаллий белгилар: 1. Тухумдон раки кѝпинча икки томонлама бѝлади. 2.Дуглас 
бѝшлиғидаги метастазлар икки қѝллаб текширишда осон аниқланади. 3. Чарви ва қорин 
бѝшлиғидаги метастазлар операцияда аниқланади. 4. Асцит (айниқса қонли асиит). 
Тухумдоннинг иапилляр кисталари бѝлганда баъзан гидроторакс ҳам бирга кѝрилади. 5. 
Хавфли ѝсмалар консистенцияси кѝпинча зич, юзаси нотекис, ғадир-будур бѝлади. 6. Ўсма 
кѝзғаланмайди. 
б) Умумий белгилардан: озиб кетиш, умуман дармонсизлик, баданга шиш келиши каби 
ҳодисалар кузатилиши мумкин. Аммо бу белгилар одатда ѝсма улғайиб кетган даврда 
учрайди. Ниҳоят. ѝсманинг тез ѝсиши ғоят муҳим ахамиятга эга бѝлиб, хавфли ѝсмаларга 
мосдир. 
Тухумдон ѝсмаси топилганда ҳар гал операция қилиб олиб ташлаш тавсия этилиши 
керак. Шу қоидага қаттиқ риоя қилингандагина тухумдонни клиник белгилари аниқланмаган 
хавфли ѝсмасининг барвақт олиб ташлаш ѐки хавфсиз ѝсманинг хавфли ѝсмага айланиш 
эҳтимолини бартараф қилиш мумкин. Бошқа асоратлар: ѝсма оѐқчасининг буралиб қолиши, 
унинг йиринглаши ѐки ѐрилиб кетиш эҳтимоли хам иложи борича эрта операция қилиш 
заруриятини туғдиради. 
Тухумдоннинг хавфли ѝсмаларига кѝпинча қар томонлама (комплексли) даво қилинади: 
аввал ѝсма олиб ташланади, сѝнгра чаноқ соҳасига рентген нурлари тушириб даво қилинади. 
Hyp билан дчволашнинг ѝзи айниқса операция қилиб бѝлмайдиган ѝсмаларда одатда наф 


278 
бермайди. Тухумдоннинг хавфли ѝсмаларини даволаш билан бир вақтда кимѐ терапевтик ва 
гормонал препаратлар (тиотеф, сарколизин, тестостерон ва ҳоказолар) ишлатилади. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish