Ҳабибуллаев Иброҳим, Утанов БунёдVII-раздел Эконометрические модели в виде системы уравнений
ЭКОНОМЕТРИКА КИТОБ 2018 (1)
CONTENTS
КИРИШ Ҳозирги кунда иқтисодиётнинг барча соҳа (молия, бошқарув, пул- кредит, маркетинг, ҳисоб, аудит, солиқ ва бошқалар соҳалар) мутахассисларидан иш юритишнинг замонавий усулларини қўллашни, жаҳон иқтисодиёти ютуқларини билишни ва уларни ривожлантиришга илмий ёндашишни талаб этади. Кўпчилик янги усуллар эконометрик моделларга асосланган. Эконометрика билимларини чуқур билмасдан уларни амалда қўллаш мумкин эмас. Иқтисодчилар фаолиятининг муҳим хусусиятлари шундан иборатки, улар маълумотлар тўлиқ ва етарли бўлмаган ҳолатларда иш юритадилар. Бундай ҳолатларда маълумотларни таҳлил қилиш эконометриканинг айрим жиҳатларини ташкил этувчи махсус усулларни талаб этади. Эконометрика ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг эконометрик моделларини тузиш, тузилган моделларни турли хил мезонлар асосида текшириш ва уларни аниқ иқтисодий жараёнларни ифодалаш учун тадбиқ қилиш, таҳлил ва башоратлашни ўргатади. “Эконометрика асослари” фанини ўқитишдан мақсад – талабаларда бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларни эконометрик моделлаштириш асосларини, ўрганилаётган жараёнларга иқтисодий-статистик ва эконометрик усулларни, иқтисодиётда динамикани ўрганишда турли хил функцияларни қўллашни ўргатишдан, эконометрик моделлаштириш ёрдамида ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини қабул қилишда билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат. Шунингдек, “Эконометрика”фундаментал фанлардан бири бўлиб, иқтисодий жараён ва ҳодисаларни ўзаро боғланишини миқдор жиҳатдан ифодаловчи фандир ва у бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади. Сўнгги йилларда Республикамизда олий таълим тизимини жаҳон стандартларига мослашуви ўқув жараёнларида “Эконометрика” фанининг ўқитилиши билан ҳам яққол кўринмоқда. “Эконометрика” фанинниг ўқув услубий таъминоти яратилиб, у йилдан йилга бойтиб борилмоқда. Бунга қуйидагиларни ўқув адабиётларини мисол сифатида келтириш мумкин: Эконометрика-дарслик (Шодиев Т.Ш. ва бошқалар, 1999, 2007 й. й.), Эконометрика. 1-қисм. Молия математикаси-ўқув қўлланма (Сафаева Қ., 2000й.), Иқтисодий математик усуллар ва моделлар-ўқув қўлланма (Ғофуров М. ва бошқалар, 2001й.), Эконометрика-дарслик (Абдуллаев О.М. ва бошқалар, 2007), Эконометрика-ўқув қўлланма (Насритдинов Г., 2008), Экономическое моделирование-дарслик (Абдуллаев О.М., Жамалов М.С., 2010й.), Иқтисодий математик усуллар ва моделлар-ўқув қўлланма (Ҳабибуллаев И., 2012й.). Булардан ташқари “Эконометрика” фанининг назарий томонлари кенг ёритиб берилган хориж ўқув адабиётларини тавсия этиш мумкин, жумладан, Россия иқтисодчи олимлари томонидан инглиз тилидан рус тилига таржима қилинган Введение в эконометрику – дарслик (Доугерти К., 1999й), Эконометрика – дарслик ( Елисеева И.И., 2003й), Basic econometrics –дарслик (Damodar N. Gujarati, Dawn C. Porter 2009y.) Ушбу ўқув қўлланмани тайёрлашда юқорида исм-шарфлари келтирилган олимларнинг чоп этилган материалларидан фойдаланилди.Ўқув қўлланмага киритилган мавзулар ва уларни баён этиш усули бўлажак иқтиодчилар yчун эконометрикадан бошланғич билимларни беришга мўлжалланган. Муаллифлар тақризчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ўқувчилардан қўлланмани такомиллаштириш бўйича фикр ва мулохазалаини кутиб қолади. Қўлланма иқтисод йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар учун мўлжалланган. Download 0,87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |