Абдувакилов Ш. “Фуқаролиқ жамияти. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанидан биринчи оралиқ назорат иши



Download 24,67 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi24,67 Kb.
#65670
Bog'liq
оралиқ 1таййор


2.16-Аў гурух талабаси
Абдувакилов Ш.
Фуқаролиқ жамияти. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанидан биринчи оралиқ назорат иши.
1-вариант.

  1. Фуқаролик жамияти тушунчаси ва унинг асослари.

2. Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни.
3. 2017−2021 йилларда Ўзбeкистон Рeспубликасини ривожлантиришнинг бeшта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратeгиясининг мазмун-моҳияти.


Кафедра мудири Н.Бердалиев.


Жавоблар.
1. Фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. Яъни ҳар бир фуқаронинг жамиятда ўз ўрни борлиги, уларнинг тенг ҳуқуқли еканлигини англатади. Фуқаролик жамияти маълум асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина шаклланиши мумкин. Булар қуйдагилардан иборат:
иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. Қайсики жамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги;
ижтимоий-сиёсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши, хокимиятлар турли-туман марказлар, ташкилотлар, сиёсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва мувозанатга солиб туради. Сиёсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” тамойилининг намоён бўлиши. Ўзбекистон биринчи Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади.
ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. “Қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади” (А.Темур). “Адолат - қонун устуворлигида”тамойилининг амал қилиниши. Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас. Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бошқа фуқароларнинг,1давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим.
маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий
қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунёқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараёнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позициясига эга эканлиги. “Тафаккур озод бўлмаса,онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса,инсон тўла озод бўлолмайди.Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади.

2. Ўзбекистон Республикаси "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни 2017 йил 3 январда қабул қилинган. Қонун 6- боб 34 моддадан иборат. 2017-2021 йилларда ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси II-Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари: унинг 2.4.банди Жиноятчиликка қарши курашиш ва уқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш: коррупцияга қарши курашишнинг ташкилийҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш масалалари қатиий белгилаб қўйилган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (бундан буён матнда идоралараро комиссия деб юритилади) ташкил этилади, идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш асосий вазифа ҳисобланади. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни. 16-моддаси. “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш: шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмийамалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўради”.


17-модда. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради. 18-модда. Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қонун устуворлиги қуйидаги учала ҳолат бўлгандагина, ўзининг тўлиқ ифодасини топади. Биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа нормативҳужжатлар адолатга, инсон ҳуқуқи ва манфаатларига асосланган бўлиши шарт. Иккинчидан, Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқ бажарилиши зарур. Учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конститутсия ва қонунларга мос бўлиши – қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий механизмларини ташкил этади. Демократик жамиятнинг муҳим тамойили бўлган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамияти қуришнинг асосидир. Албатта, демократик жамият қуриш фақат қонун устуворлиги билан чекланиб қолмайди, балки халқимизнинг миллиймаънавий негизларига таянишни тақозо этади ва зарурий шарти қилиб қўяди.

3. Тараққиёт ва юксак ривожланишга эришган давлатлар тажрибасига кўра, ҳар бир халқ ўз олдига улуғ ва истиқбол мақсадларни қўйиши ҳамда уни амалга ошириш салоҳиятлари билан жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллайди, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси истиқболимиз тақдирини ҳал этувчи муҳим ва янги давр босқичини ифодаловчи миллий ғояга айланмоқда.


Стратегия — бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ амалга оширилганда узоқ муддатли муваффақиятни таъминлайди.
XXI асрга келиб стратегия тушунчаси анча кенгайди. Стратегия деб, дунё миқёсида ва давлат ички ҳаётидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳамда бошқа соҳаларда вужудга келган инқирозий вазиятларни прогнозлаштириш ва бартараф этишга қаратилган бошқарувни ташкил этиш масалаларига доир тушунчаларни қамраб олади.Стратегиянинг моҳияти тактик вазифаларни белгилашдан иборат.Сиёсат, стратегия ва тактика — стратегик раҳбарлик ва бошқарув жиҳатлари билан боғлиқ учта мустақил категориядир. Уларнинг фарқи шундан иборатки, стратегия тасдиқланган ва амалга ошириш учун қабул қилинган бўлса, унинг жорий қилиниши стратегиялаштирилаётган объектнинг маёғига айланади. Тактика эса стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича кундалик, ойлик ва йиллик (жорий) режаларни ва уларнинг ечими бўйича тадбирларни тақозо этади. Сиёсат — бу стратегия ва тактикани ягона самарали амал қилувчи тизимга агрегация ва интеграция қилинишидир.
Кўриб турганимиздек, стратегиянинг асл моҳиятида халқимизнинг орзу-умидлари йўғрилган ғоялардан ташкил топган миллий мафкуранинг ифодаси ётади. Мафкурадан нусха олиб бўлмаганидек, давлатнинг стратегик мақсадларини ҳам бошқа давлат ва халқларнинг тарихий тажрибасидан ўзлаштириб ёхуд нусха олиб бўлмайди. Зеро, ҳар бир халқнинг ўзига хос сиёсий-ижтимоий, демографик, иқтисодий, маданий тарихи, табиий ресурслари мавжуд бўлади. Айнан шу омиллар маълум ижтимоий шароит ва имкониятларни вужудга келтиради.
Стратегик дастур ва режанинг уйғунлиги ҳамда турли даражадаги қарорларнинг мустаҳкам боғлиқлиги муваффақиятнинг кафолати. Мазкур бирлик давлат органларнинг структуравий бўғинларида стратегик ҳаракатларни бирлаштириш, барча функционал бўлим режаларининг келишуви билан таъминланади. Айни пайтда стратегияни амалга ошириш имкониятларини туғдиради. Стратегик бошқарув жараёнида дастур ва режани амалга ошириш учун ташкилий ва ҳуқуқий шароитлар яратилиши лозим.
Мазкур тамойиллар ҳокимият органлари фаолиятидаги ижро интизомининг паст суръатларига, шахсий масъулиятсизлигига барҳам беради, кадрлар лаёқати даражасини оширишни талаб қилади, мураккаб ва чигал иш тартибларини содда ҳамда тезкор ёндашувлар билан ўзгартиришга хизмат қилади. Энг муҳими, стратегик йўналишларни белгилашнинг мавҳум ва номаълум жиҳатларини ойдинлаштириш орқали тартиблаштиришга эришилади.
Истиқбол мақсадларни қўйган давлатларнинг аксарияти миллий стратегик муваффақиятларни ЯИМнинг ўсишида, фуқароларининг фаровонлик даражасининг юксалишида, деб қарайди. Яқин ўтмишда давлатнинг бирламчи вазифалари ҳосилдорликни ошириш, олтин-нефтни кўпайтириш, армияни мустаҳкамлаш билан изоҳланган. Албатта, ушбу омилларни инкор этмаган ҳолда бугун Ўзбекистонда миллий қадриятлар билан қуролланган давлатнинг стратегик мақсади фуқароларнинг ғоявий эътиқоди, билим-салоҳияти, жамиятдаги мукаммал қонунлар ва барқарор ижтимоий институтларнинг мавжудлигини таъминлаш асносида амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Стратегик мақсадларнинг айнан инсон капиталига ва у орқали адолатли қонунларнинг, фаол ижтимоий институтлар ҳаракати ташкил этилишига қаратилаётганлиги бежизга эмас. Шунинг учун ҳар қандай ислоҳотлар инсон капиталини ривожлантириш билан амалда унинг тамал тоши мустаҳкамланади.
Мамлакатимиз стратегияси нафақат ички ва ташқи сиёсатдаги ислоҳотлар сари ташланган қадамда, балки, энг аввало, давлатнинг халққа, халқнинг давлатга бўлган муносабатини ўзгараётганлигида намоён бўлмоқда. Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон миллати, тили ва динидан қатъи назар, эркин, тинч ва бадавлат умр кечириши, бугун ҳаётдан рози бўлиб яшаши давлатнинг бош мақсади сифатида стратегик йўналишлар белгиланмоқда. Улар аввало, ривожлантирилаётган ижтимоий соҳаларда ўз ифодасини топмоқда. Ёшларга муносиб таълим бериш, замонавий касб-ҳунарлар билан қуроллантириш, аҳолининг саломатлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ўз тасдиғини топди.
Давлат ва жамият қурилиши шундай бир мураккаб тузилмаки, унинг таркибидаги бир-бирига боғлиқ бўлган ва бир-бирини тўлдирадиган соҳа ва жабҳаларни бир вақтнинг ўзида жадал ривожлантиришни талаб қилади. Уларнинг ҳар бири иккинчисига замин яратади. Қайсидир асосий соҳа аввал ривожланиб, бошқа соҳа ва тармоқлар учун локомотив вазифасини ҳам бажаради. Албатта, бу жараёнда ҳар бир соҳанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, объектив таҳлил қилиш, ўз вақтида тегишли чора-тадбирлар қабул қилиш, уларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, самарали ишлаш механизмларини янги технологиялар асосида ташкил этиб бериш каби вазифаларни ҳал қилишни талаб қилади.
Давлатнинг ҳаракатлар стратегияси етакловчи локомотив кучи — бу давлат ва унинг органлари. Ислоҳотларнинг гарови ва кафолати ҳокимиятнинг самарали фаолияти билан боғлиқ ҳодиса. У бошқарув маҳорати билан узоққа мўлжалланган мақсадларни режалаштиради, сиёсий ва ижтимоий жараёнларни идора қилади, аҳолини сафарбар этади, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уни одилона тақсимот қилиш вазифаларини амалга оширади. Шундай экан, давлат ва жамият бошқаруви тизимларини такомиллаштирмасдан туриб мамлакат ҳаётини модернизация қилиб бўлмайди. Модернизация ўз умрини поёнига етказган бошқарув усулларини янги сифат ва талаблар даражасига кўтариш билан мамлакатни ривожлантиришга олиб келади. Бу жараёнлар бевосита маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳудудларни ривожлантиришга оид масалаларни ҳал этишда мустақил қарорлар қабул қилишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантиришни тақозо қилади. Шу нуқтаи-назардан Президентимиз парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш, ижро ҳокимияти тизимини оптималлаштириш, маъмурий ислоҳотларни давом эттириш ва давлат бошқарувида замонавий менежмент усулларини кенг қўллаш, давлат бошқарувида самарадорликни ошириш мақсадида давлат хизматига малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини шакллантириш, маҳаллий ҳокимият органларининг ваколат ва масъулиятини қайта кўриб чиқиш, уларнинг мустақиллигини янада ошириш вазифаларини белгилайди.
Бошқарувда адолатли давлат идора тизимлари шаклланмас экан, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари — иккинчи узвий боғланувчи муҳим тамойил таъминланмайди. Улар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш орқали амалга оширилади. Бундай тизимнинг самарали фаолияти фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг реал имкониятларини вужудга келтиради. Олий суд — олий ҳакам сифатида жамиятнинг яхши-ёмони, фойда-зиёнини белгилаб берувчи маънавий барометрга айланадики, бундай ижтимоий муҳитда жиноят қилишдан кўра бунёдкорлик қилиш афзал бўлади. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш лозимлигига аҳамият бериши стратегик мақсадларнинг изчил амалиётини жорий этишга қаратилмоқда.
Жамиятда адолатли бошқарувнинг вужудга келиши, шубҳасиз, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларини такомиллаштириш имкониятини яратади. Улар макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, айниқса, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг янги инновацион технологияларининг татбиқ этилиши имкониятларини яратади. Яъни ривожланишнинг ички қонуниятларига кўра, янги сифат босқичга кўтарилишнинг мураккаб, аммо такомиллашган шакллари пайдо бўлади. Бу, ўз навбатида, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни амалга оширади. Натижада мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш орқали жойларда мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ўсиш

1



Download 24,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish