Abdusalomova farangizning


Фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради



Download 113,33 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi113,33 Kb.
#105174
1   2   3   4
Bog'liq
ABDUSALOMOVA FARANGIZ

Фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради. Бу вазифалар таъсирлашган ҳолда ўзаро кесишадилар ва бир-бирини тўлдиради. Уларнинг кўпчилиги давлат ва унинг институтларига хосдир. Аммо давлат органлари қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, қоида ва талаблардан иборат ҳуқуқий доирада фаолият юритса, фуқаролик онги эркин шаклланади. Фуқаровий онг меъёрлари ижтимоий-сиёсий жараёнлар натижасида шаклланади, уни мувофиқлаштирадиган ёки уни амалга оширадиган махсус тузилмалар бўлмайди. Фуқаролик онгининг вазифалари алоҳида индивид эмас, балки бутун жамият фаолияти билан боғлиқ.
Фуқаролик онги жамият ҳаётида турли шаклларида намоён бўлади. Кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари, тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъёрларини турли кўринишларида намоён этишади. Жамият, гуруҳлар, шахснинг ижтимоий манфаатлари намоён бўладиган фуқаровий манфаатлар тизим ҳолига келади. Айнан тизим ҳолида бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар ҳар бир шахснинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этади, унинг жамиятга, давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан муносабатини шакллантиради. Фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, вазифаларини белгилашга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга кўмаклашади. Айнан ана шу тарзда шаклланган фуқаровий онг фуқаролик жамиятининг шаклланишига хизмат қилувчи қадриятлар, меъёрлар, ғоя ҳамда тасаввурларни шакллантириш, жамиятни комиллик ва эркинликка етаклашга хизмат қилади.
Фуқаролик жамияти бир неча авлод алмашинувини талаб этадиган жараён бўлгани сингари фуқаровий онг ҳам тарихий давр мобайнида шаклланади. Ҳар бир мамлакатдаги фуқаровий онг шу мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий тизимнинг табиатига мос равишда шаклланади. Шу мамлакатга хос бўлган ижтимоий тизим, алоқалар ва муносабатларни акс эттиради.
Фуқаролик онги табиий ва тадрижий тараққиёт маҳсули бўлиб, уни сунъий жиҳатдан тезлаштириш мумкин эмас. У ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий омиллар негизида тадрижий тарзда шаклланади. Ҳар бир авлод мавжуд демократик қадриятларни ўзлаштиради ва янгиларини яратади. Бу жараёнда фуқаролик онгини белгилаб берувчи меъёрлар ва қадриятларни сақлаш ҳамда узлуксиз такомиллаштириш энг муҳим фаолият ҳисобланади.
Тадрижий тараққиёт натижасида демократик тасаввурлар мустаҳкамланиб, аста секинлик билан фуқаролик тажрибаси тўпланиб боради.
Фуқаролик онги бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Фуқаролик онги ижтимоий тизимнинг ўзгариши билан янгиланадиган қадриятларга мослашиб боради.
Фуқаролик онги янги ғояларни қабул қилиш даражасида очиқ характерга эга. Янги ғоялар шу тизимга мос эканлиги ўз исботини топган тақдирда аста секин жамиятнинг моҳиятига сингиб боради.
Фуқаролик онги умумий тамойилларгагина асосланмасдан, моҳияти жиҳатидан ўзгариб боради. Албатта жамиятда барқарор бўлган, ҳар қандай сиёсий тизимга хос бўлган тарихиий тажриба, анъаналар сингари ўзгармас хусусиятга эга қадриятлар мавжуд бўлиб, улар фуқаровий онгда рўй бериши мумкин бўлган тезкор ўзгаришларни тийиб туради. Янги тарихий тажриба эса айнан ана шундай қадриятлар негизида вужудга келади ва фуқаролар онгига сингиб боради.
Тушунча сифатида «фуқаролик онги» ҳақида гап кетганда аввало фуқаронинг давлат билан сиёсий-ҳуқуқий муносабатлари назарда тутилиб, кишининг бирор-бир давлатга мансублиги ва шу давлатнинг қонунларига бўйсуниши тушунилади. Кишининг ҳуқуқий мақомида ифодаланган фуқаролик давлат билан фуқаро ўртасида амал қиладиган бир қатор ҳуқуқ ва бурчлар билан мустаҳкамланган.
Турли ижтимоий субъектларнинг ўзаро таъсирлашуви рўй берадиган ва манфаатлари амал қиладиган жамият муносабатларига фуқаровий онг кириб боради ва уларни акс эттиради. Шунингдек, у кишилараро муносабатларга таъсир кўрсатган ҳолда уларга аниқлик, мазмун ва шакл бағишлайди. Кишиларнинг ижтимоий ҳаёт ҳамда давлатга нисбатан, шахс билан давлат ўртасида ҳақиқий ва меъёрий муносабатлар тўғрисидаги тасаввурлари фуқаровий онгда мужассамлашган.
Ижтимоий-сиёсий, диний, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа меъёрлар, талаблар, тамойиллир, қоидалар умумий фуқаровий дунёқараш шаклида фуқаровий онгнинг таркибий элементлари сифатида намоён бўлади.
Демократик жамиятнинг барқарорлиги демократик қадриятлар билан бойишни тақозо этади. Бу жараён жамиятдаги фуқароларнинг ижтимоий эркин шароитда яшашга қанчалик тайёр эканликлари, яъни шахсларнинг фуқаровий етуклиги ва фаоллигига боғлиқ. Ўз навбатида фуқаровий етуклик ва фуқаровий мусъулият жамият аъзоларининг фуқаровий онги даражаси билан белгиланади. Айнан фуқаровий онг жамиятнинг маънавий, интеллектуал ҳамда ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини шакллантиради.
Фуқаровий онг жамиятни бирлаштиришга хизмат қилади, умумий манфаатлар йўлида фуқаролар ўртасида келишув бўлишига хизмат қилади. Жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий-маданий омиллар таъсирида фуқаровий онг ўзгариб боради ва фуқаровийлик тўғрисидаги ғоялар тараққиётида ўз аксини топади.
Давлат ва жамият, давлат ва шахс ўртасидаги муносабатларнинг табиати ҳақидаги билимларнинг кенгайиши «фуқаровийлик» тушунчасини қайта қайта тафаккур қилишни тақозо этади. Ижтимоий жараёнлар натижасида сайқалланган фуқаровий маданият ва фуқаровий онг кишиларни иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий жиҳатдан шакллантиради.
Фуқаровийлик ва фуқаровий онгни ўрганишдан асосий мақсад фуқаролик жамиятини барпо этишда фуқаровий фаолликни ўрганишдан иборат. Зеро фуқаролик жамияти нафақат фуқаровийлик хусусиятларига эга онгли фуқаролар воситасида, балки фаол бўлган фуқаролар билан барпо этилади. Ана шу фаолликни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Зеро улар фуқаролик жамиятини барпо этишнинг умумий ва хусусий қонуниятларини англаш имконини беради.
Фуқаровий фаолликни ижтимоий-сиёсий ва меҳнат фаолиятига ижодий ёндашув сифатида баҳолаш мумкин. Айнан инсоннинг фуқаровий фаоллиги шахснинг тўлақонли ривожланишига, ундаги имкониятларнинг тўлиқ намоён бўлишига хизмат қилади. Фуқаролик позицияси ҳамда фуқаровий фаолликка эга бўлиш жамиятда рўй бераётган барча воқеа-ҳодисаларни, уларнинг оқибатлари ва мавжуд муаммоларнинг ечимини чуқур англашни тақозо этади.
Ижтимоий фаоллик тушунчаси фуқаролик жамияти тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Бу ерда жамиятнинг давлат фаолиятидан холи ҳолда жамоавий ташаббуслар билан ривожланиши назарда тутилмоқда. Бу партияларга аъзоликни назарда тутувчи сиёсий фаоллик, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш, турли ижтимоий ташаббуслар ва ижтимоий ҳаракатларни англатади. Шу маънода жамият учун фойдали бўлган турли дастурлар ва жамоат бирлашмаларида иштирок этиш ҳам фуқаровий фаолликка киради.
Аслини олганда жамият аъзоларининг асосий кўпчилиги жамиятда мавжуд қоидалар асосида фаолият юритган ҳолда ижтимоий фаоллик кўрсатишмайди. Бундай пассивликнинг жамоат тартибини сақлаш нуқтаи назаридан қайсидир даражада ижобий жиҳатлари ҳам мавжуд бўлса-да, фуқаролик жамиятини қуришда фуқаровий фаоллик жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини эсда тутиш лозим. Зеро пассив фуқаролар ҳеч қачон ўз ҳуқуқлари учун курашишмайди. Фуқаровий фаоллик ўз кучига ишониш, мавжуд вазиятни ўзгартиришга қодирлик ҳиссининг яққол намоён бўлиши билан вужудга келади. Кўпгина ҳолларда фуқаровий фаолликнинг бошланғич нуқтаси социологларни қизиқтирган масаладир. Зеро аксарият жамиятларда ижтимоий ўзгаришлар давлат етакчилигида амалга оширилади ва жамият аъзолари кейинчалик бу ўзгаришларга мослашишади.
Кўпинча фуқаровий фаоллик ёшларда кузатилади. Албатта фуқаровий фаолликка таъсир кўрсатувчи омил фақат ёш билан чегараланмайди. Билим даражаси, дунёқараш, тарбия ва ҳатто яшаш манзили ҳам бунга таъсир кўрсатади.
Кўпинча ёшлар фуқаровий фаоллик кўрсатишни исташса-да, сиёсий соҳада бундай фаолият кўрсата олмайдилар. Бошқача айтганда, ёшлар давлат сиёсати мураккаб бўлганлиги туфайли ўз истакларини сиёсатчилар олдида тўғри шакллантиришга қодир бўлмайдилар. Бошқа тарафдан сиёсий соҳа ёшлардан анча узоқ бўлганлиги туфайли ёшлар ўз манфаатларини давлат сиёсати билан мувофиқлаштиришда мураккабликларга дуч келишлари мумкин. Шу туфайли уларнинг баъзилари сиёсий партияларга аъзо бўлишади, аксарияти эса умуман сиёсатга қизиқмай қўядилар.

Download 113,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish