Э (Н1 Н2) Пц Бу ерда Э – режа бўйича йиллик тежам;
Н1 ва Н2 – тадбир жорий қилингунча ва қилингандан кейинги маҳсулот бирлигига материал сарфлаш нормалари;
П – маҳсулот ишлаб чиқаришнинг йиллик миқдори;
ц – маҳсулотга сарфланадиган хомашё ва материаллар баҳоси.
Меҳнат буюми сифатини яхшилашга сарфланган харажатлар самарадорлиги янги материалларни жорий қилингунга қадар ва қилингандан кейин маҳсулот таннархларини солиштириш йўли билан аниқланади.
Истиқлол ва бозор иқтисодиётига кириб бориш мамлакатнинг хомашё ресурсларини кўпайтиришга ва унинг бойликларидан оқилона фойдаланишга кенг йўл очиб берди. Республика саноатининг хомашё базаси борасидаги давлатнинг хўжалик сиёсати қайта ишловчи саноат тармоқларининг юқори суръатлар билан тараққий этишини таъминловчи хомашё ресурсларининг жадаллаштирилган ривожланишини таъминлашдан иборат.
Саноат хомашё базаси ривожининг асосий йўналишлари қуйдагилардан иборат: янги хомашё манбаларини аниқлаш бўйича геологик-қидирув ишларини кенгайтириш, ундирувчи саноат тармоқларини тезлик билан ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг саноат учун етарли даражада маҳсулот етиштиришини ва унинг товардорлик қобилиятини кучайтириш, сунъий материаллар ва унинг босувчи буюмлари турли хилларини яратиш ва ҳ.к.
Хомашё ресурсларидан фойдаланишда тежамкорлик тамойилидан тўла-тўкис фойдаланиш ҳозирги даврнинг энг муҳим муаммоси ҳисобланади. Бу муаммони ечиш учун тежамкорликнинг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш керак бўлади. Хомашёдан оқилона фойдаланиш мақсадида уни қайта ишлаш жараёнида тегишли саноат тармоғи учун мақсадга мувофиқлигини аниқлаш, хом материалларни дастлабки қайта ишлаш ва бойитиш, хомашёдан комплекс фойдаланиш, материаллардан иккинчи марта фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Бунга эришишда фан-техника тараққиёти, айниқса химиялаштириш ва янги технологияларни жорий этиш асосий рол ўйнайди.
Ресурсларни тежаш хўжалик юритувчи субъектларнинг сезиларли даражада ривожланишига таъсир этади. Шунинг учун ҳам ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ресурслардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоғи лозим.
Кўриб ўтганимиздек, тежамкорликни амалга ошириш ва маҳсулотга материал сарфини камайтиришга эришиш учун аввало хўжалик юритувчи ходимлар ва хизматчилар унинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини тушуниб олишлари ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўлида халқ хўжалигининг ҳамма бўғинларида уни мохирона қўллай билиши керак.
Ҳукуматимиз томонидан ресурслардан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Аммо мамлакатимиз аҳолиси ва корхоналари томонидан бу ишнинг амалга оширилиши талабга жавоб берадиган даражада эмас. Шу сабабли 2005-2010 йилларда республикада ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишга катта эътибор берилиши ва ўтган йиллардагидек исрофгарчиликка йўл қўймаслик керак бўлади.