Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


V боб 
САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА 
БАШОРАТЛАШ (ПР0ГНОЗЛАШ) 
5.1. Режалаштириш ва башоратлаишинг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари 
Техникавий, маданий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган жамиятда 
режалаштириш сингари восита бошқарув жараёнининг кенгайиши, фан-техника 
тарақкиёти ҳамда эхтиёжларнинг даражаси ва ҳажми жиҳатидан ортиши 
бошкарув инстанциялари, яъни бир-бирига итоат қиладиган ташкилотлар 
олдига сиёсат, иктисодиёт ва алохида шахслар, оилалар, маҳаллалар, 
корхоналар, худудий жамоалар, мамлакатлар, шунингдек, бутун инсоният учун 
мухим бўлган муаммоларни қуймоқда. Тажриба шуни кўрсатадики, 
келажакнинг мураккаб масалаларини ҳал этиш учун одамлар жиддий фикр 
юритишлари ва фаол ҳаракат қилишлари даркор. Бунда исталган мақсадларни 
ўз вактида англаш ва уларга эришиш чораларини белгилаишинг маъқул 
кўринишида кўмаклашадиган лойиҳа, конкепкиялар, асосий йўналишлар, 
айниқса, зарур. Эҳтиёжларни қондириш учун маблағ қанча кам бўлса, тегишли 
техникавий, иктисодий, ижтимоий ва маданий жараёнларни окилона 
бошқаришда кўмаклашадиган воситалар шунчалик таъсирчан бўлиши лозим. 
Маълум орзу умидлар билан боглик бўлган бошкарув воситаларидан бири 
режалаштиришдир. 
Режалаштириш — лойиха ишлаб чиқиш бўйича ахборотни ишлашга асосланган, 
келажакда мақсадга эришиш учун параметрларни аникловчи тартибга солинган 
жараёндир. 
Миллий иқтисод ва унинг соҳалари ҳамда бўлимлари иктисодиётида 
режалаишинг қатор таърифлари мавжуд бўлиб, улар юкорида келтирилган 
таърифлардан турли даражада фарқ килади, Лекин моҳиятан унга ўхшаб кетади. 
Шундай таърифлардан бир нечтасини келтириш мумкин. 
Режалаштириш — «келажакнинг онгли тафаккури». 


Режалаштириш (кенг маънода) — «мазмунан бўлажак воқеаларни аниқлаш 
бўйича қарорлар қабул қилишни тизимли тайёрлаш асосида бошқарув 
қарорларини шакллантиришдир». 
Режалаштириш — «олдиндан сезиб қабул қилинган қарор», яъни 
режалаштириш деганда, шундай ечим тушуниладики, у (қарор қабул қилишга 
мувофиқ келувчи ахборот жараёни билан бир қаторда) вақт жиҳатдан 
конъюктурали воқеалар юзага келишидан олдин ишлаб чиқилади. 
Режалаштиришни «аслида тафаккурнинг ақлий башорати ва таъкидлар 
келажак фаолоиятини кўзда тутадиган тафаккур жараёни сифатида», деб 
таърифлаш мумкин. 
Режалаштириш — бу, вазифани сифатли ва сонли тасвирлаш, натижавий 
имкониятларни белгилаш ва уларга эришиш йўлларини аниқлашдир. 
Режалаштириш — келажак муаммоларини билиш ва ҳал этишнинг 
тизимли, усулий (методик) жараёни. 
Ниҳоят, режалаштириш — халқ хўжалигига раҳбарлик қилишнинг 
ўзагидир. Режалар эса, давлат иктисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга 
оширишнинг асосий қуролидир. 
Режалаштиришнинг аҳамияти шундай иборатки, у иктисодиётни 
ривожлантиришнинг принкипиал масалаларига оид давлат ва хукумат 
кўрсатмаларини иктисодий ва ижтимоий тараққиёт режалари ёрдамида аник 
топширикларга ва амалий ишларга айлантиради. Узок, муддатли, яъни уч 
йиллик, беш йиллик ва ўн йиллик режаларда давлатнинг иктисодий стратегияси 
жамланган ҳолда ифодаланади. Йиллик режада, одатда, хўжалик вазифаларини 
хал этишнинг энг самарали тактикаси назарда тутилади. 
Режалаштириш фаолиятларда, яъни амалда муайян уйғунлик ва 
мувофиқликни таъминлайди, ишлаб чиқариш тараққиётининг устувор 
йўналишларини 
аниқлайди, 
рақобат, 
беллашув 
шароитида 
умуман, 
иқтисоднинг, хусусан, саноатнинг омон (соғ) қолишига имконият, кулайлик 


яратади. Айнан режалаштириш туфайли тармоқ идоралари маҳсулотнинг у ёки 
бу турини ишлаб чиқариш, ўз вақтида ресурслар билан таъминлаш вазифасини 
ҳал этадилар. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш йўллари ва 
усулларини аниқлайдилар. Бундан ташкари, режалаштириш ишлаб чиқариш 
заҳираларидан (резервларидан), рақобатнинг афзалликларидан, иқтисодиётдаги 
янги тенденкиялар, яъни майл ва гояларни кузатиш имкониятини яратади, 
фаолиятнинг нозик ва заиф томонлари таъсирини сусайтириш, бўлиши мумкин 
хатоларнинг олдини олиш ва хавф-хатарни камайтириш имконини беради. 
Режалаштириш объектив иқтисодий қонунлардан онгли равишда 
фойдаланишни такозо этади. Режали хўжалик юритиш имконияти ва 
заруриятининг ўзи ҳар бир жамиятда халк хўжалигини режали ва мутаносиб 
ривожлантириш қонунининг амал қилишини такозо этади. Лекин бозор 
иктисодиёти шароитида нафақат режали ривожланиш қонуни, балки бир қатор 
бошқа қонунлар, жумладан, қиймат қонуни, талаб ва таклиф қонуни, вақтни 
тежаш, меҳнатга қараб тақсимлаш қонунлари ҳаракатда бўлади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида умумдавлат стратегиясининг, жумладан, 
умумдавлат режасининг «фалсафаси» масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Бу 
«фалсафа» Узбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг 
муҳим сохалари ва максадларини, структура ва инвестиция сиёсати, фан-
техника тараққиётининг йўналишларини, илмий, маънавий ва маърифий 
салоҳиятини кўтариш, мамлакат мудофаа қобилиятини сақлаб туриш 
вазифаларини белгилаб беради. 
Бозор иқтисодиётининг барча имкониятлари эркин режа асосида амалга 
оширилади. Демак, режалаштириш қанчалик эркин ва мукаммал булса, 
мустақилликнинг афзалликлари, истиқлолнинг самараси шунчалик тўлиқроқ 
кўзга ташланади, шундагина жамият уз ижтимоий-иктисодий вазифаларини 
муваффақиятли ҳал этади. Ана шундагина режалаштириш халқ хўжалигининг 


барча соҳалари, жумладан, саноат ташкилий равишда ва тартибли 
ривожланишига имкон яратади. 
Режалаштириш мутлақо илмий асосда тузилади ва у жамият тараққиётини, 
жумладан, саноат тараққиётининг амалиётини доимо умумлаштириб боришни, 
фан ва техниканинг барча ютукларидан фойдаланишни талаб қилади. Саноатга 
режали рахбарлик килиш воқеаларни олдиндан кўриш, демакдир. Воқеаларни, 
ҳодисаларни, бўлажак фаолиятни олдиндан кўриш жамият иктисодий 
қонунларини билиб олишга асосланади ва жамият моддий ва маънавий ҳаёти 
ривожининг етилган талабларига суянади. 
Иқтисодий қонунларнинг мохияти, мазмуни ва бошка томонларини билиб 
олиш иқтисодий жараёнлар моҳиятини ўқиб ва уқиб олишга, тараққиётнинг 
илғор тенденкияларини ҳали улар куртак ҳолида бўлганидаёк аниқлаб олишга, 
иқтисодий тараққиёт яшраёнини илмий асосда олдиндан кўра олишга, уни 
мустакил, буюк давлат қуриш манфаатлари учун режа асосида йўлга солишга 
ёрдам беради. 
Режалаштириш назариясида режалаштиришнинг турлари, боскичлари, 
мақсадлари, вазифалари, тизимлари деган тушунчалар мавжуд. 
Режалаштиришнинг асосий турларига куйидагилар киради: 
- муносабатдор катталиклар бўйича режалаштириш; 
- мувофиқлаштириш шакллари бўйича режалаштириш; 
- мослашув (адаптация) шаклига кўра режалаштириш.
Режалаштириш турларини бир қатор аломатлар бўйича таснифлаш 
мумкин. Масалан, режалаштиришнинг биринчи энг мухим тури бўлган 
муносабатдор катталиклар бўйича режалаштириш турининг аламотларига 
қуйидагилар киради: 
- замон (вақт) кўлами (кисқа муддатли, ўртача муддатли, узок муддатли 
режалаштириш); 


- функционал бўлим (ишлаб чиқаришни, сотишни, сақлаиши, таъминотни, 
молияни, инвестицияни режалаштириш); 
- бошкарув иерарахияси (раҳбарият иерархияси); 
- режалаш иерарахияси (стратегик, яъни олий; тактик, яъни ўрта; оператив, 
яъни паст даражадаги режалаштириш). 
Агар режалаштириш жараёнини бошдан-оёқ кўриб чиқилса, унда айрим 
босқичларни ажратиш мумкин. Уларга қуйидагилар киради: 
- мақсадларни ифодалаш, яъни ишлаб чиқиш; 
- муаммоларни қўйиш; 
- муқобил вариантларни излаш ва танлаш; 
- тахмин қилиш; 
- баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш. 
Саноатни режалаштиришдан кўзланган олий мақсад саноат ишлаб 
чикаришининг фаолияти асосида аввалдан фикран ўйланган бўлғуси натижани 
аниқлаш ва бу натижага эришиш учун тегишли чора-тадбирларни белгилашдан 
иборат. Шу сабабли режалаштириш жараёнининг биринчи босқичи 
мақсадларни ифодалашдан иборат. 
Мақсадларни ифодалаишинг алоҳида вазифалари қуйидагилардир: 
мақсадларни излаш, максадларни аниклаш, максадларни таркиблаш; 
максадларни амалга ошириш, мақсадларни танлаш. 
Ушбу 
назариядан 
келиб 
чиқиб, 
саноат 
ишлаб 
чикаришини 
режалаштиришнинг асосий вазифаларини куйидагича изоҳлаш мумкин: 
- энг аввало, мақсадни қўйиш; 
- саноат ишлаб чикаришининг хилма-хил фаолиятини, айниқса халқ 
хўжалиги ва аҳоли учун зарур бўлган юқори сифатли, рақобатбардош 
маҳсулотлар 
тайёрлаишинг 
ижтимой-иқтисодий 
жиҳатдан 
мақсадга 
мувофиқлигини асослаб бериш; 
- зарурий моддий-техник базани шакллантириш; 


- молиялаш манбаларини аниқлаш ва ижобий пировард натижага эришиш. 
Мустақиллик йилларида режалаштириш соҳасида бир қатор ишлар амалга 
оширилди. Лекин шуни айтиш керакки, халқ хўжалигининг режали, мутаносиб 
ривожланиш қонунияти талабларига тўла жавоб берадиган даражага 
эришилгани йўқ. Яқин ўтмишда режалаштиришда бирталай хатоларга йўл 
қўйилганини, мураккаб хўжалик муаммоларини хал этишга ўйламай-нетмай 
таваккалчилик билан каралганлигини хамма яхши билади. 
Миллий иқтисод ва унинг етакчи тармоғи бўлган саноат ишлаб 
чиқаришининг узоқ даврга мўлжалланган ривожини белгилаш учун 
бошкарувнинг энг муҳим функцияларидан бири бўлган башоратлаш 
(прогнозлаш) алоҳида эътибор беришни талаб қилади. Шу муносабат билан бу 
категориянинг моҳияти ва аҳамияти, мазмуни ва турлари, усуллари ва 
вазифаларини яхши билиш керак. 
Энг аввало, шуни қайд қилиш керакки, ижтимоий ҳаёт келажакни олдиндан 
кўришсиз ва унинг истиқболини башорат қилмасдан ривожланиши мумкин 
эмас. Шу сабабли кейинги вақтда башорат қилиш халқ хўжалиги оптимал 
фаолият кўрсатишининг энг зарурий шартига айланмокда. Истиқболни 
бошқарувнинг жуда мураккаб жараёнида башорат қилиш ишлаб чиқаришнинг 
ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлларини олдиндан кўриш вазифасини 
бажаради. 
Бозор иктисодиёти шароитида башорат қилиш жамият ривожи, шу 
жумладан, моддий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим соҳаси бўлган саноат 
ривожининг келажакда амалга ошиши мумкин булган мақсадларини ва уларга 
эришишни таъминловчи иктисодий ресурсларни аниқлаш, иктисодий ва 
техникавий сиёсатнинг узоқ ва ўрта муддатли йўналишлари энг эҳтимолга яқин 
иктисодий самарали вариантларини қидириб топиш учун зарур. 
Башорат, яъни башорат деганда реал объектнинг келажакда бўлиши 
мумкин бўлган аҳволи, уни амалга оширишнинг альтернатив, яъни муқобил 


(мумкин бўлган қарама-қарши икки ҳолдан бирини танлаб олиш зарурияти) 
йўллари ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳаза 
тушунилади. Қисқача қилиб айтганда, у олдиндан қилинган хулосадир. 
Башорат қилиш деганда, келажакни кўриш, мўлжал қилиш ва олдиндан 
айтиб бериш жараёни тушунилади. Фақат мавжуд далиллар, маълумотлар ва 
аниқ рақамлар асосида воқеа ёки ҳодисанинг қандай бўлиши, ривожланиши ва 
оқибатини олдиндан айтиб бериш, яъни башорат қилиш мумкин. 
Башорат қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд бўлиб, улардан энг 
асосийларига иқтисодий ва ижтимоий башорат қилиш киради. Уларни бир-
биридан шартли ажратиш мумкин, чунки башорат қилишнинг мақсади ва 
вазифаси бир ҳодиса ёки воқеанинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатлари 
билан боғлиқ, бир медалнинг икки томонидир. 
Башорат қилишнинг мақсади реал объектнинг келажакда фикран ўйланган 
натижасини таъминлашдан, ҳодиса ва воқеалар фикрий моделининг натижасига 
эришишдан иборат. 
Башорат қилишнинг вазифаси эса, бу жараённинг олдида турган мақсадга 
эришиш учун бир қатор ишларни бажаришдан иборат. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish