Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


XIV боб  САНОАТДА ТАННАРХ, ФОЙДА ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

XIV боб 
САНОАТДА ТАННАРХ, ФОЙДА ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ 
РЕНТАБЕЛЛИГИ 
14.1. Қиймат ва таннарх назарияси, ишлаб чиқариш сарфларини 
камайтиришнинг илмий асослари 
Иқтисодиёт назариясида қиймат ва таннарх масаласи алоҳида аҳамият касб 
этади. Жумладан, қиймат тушунчаси борасида бир қатор мунозарали фикрлар 
мавжуд. Айрим иктисодчи олимлар товарнинг қийматини унинг натижалилиги 
билан боғласалар, айримлари товар қиймати — товар ишлаб чикарувчиларнинг 
товарда гавдаланган ва унда моддийлашган ижтимоий мехнати, деб 
ҳисоблайдилар. Бошкалари эса, товарнинг қийматини ушбу товарга бўлган 
талаб ва таклиф, яъни товарнинг ноёблиги белгилайди, дейилади. 
Умуман олганда, товарнинг киймати унинг бошқа товарга айирбошлана 
олиш даражасини аниклаш учун зарурдир. Нарх (бахо) ва киймат тушунчалари 
орасида деярли фарқ йўқ. Факатгина нарх (бахо) — бу, товар кийматининг 
пулдаги ифодасидир халос. 
Иқтисодиётда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи категориясидан ҳам кенг 
фойдаланилади. Қиймат ва ишлаб чикариш таннархи ўртасидаги тафовут ишлаб 
чиқариш субъектининг даромади ёки фойдаси ҳисобланади. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи — маҳсулотни ишлаб чиқариш, яъни 
ишлаб чиқариш технологияси билан боқлик бўлган харажатларнинг пулдаги 
ифодасидир. 
Саноат олдида турган асосий вазифалардан бири — махсулот ишлаб 
чикариш таннархини пасайтиришдир. Бу вазифанинг бажарилиши натижасида 
ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва аҳолининг турмуш даражасини 
оширишга имконият яратилади. Айниқса, бозор иктисодиёти шароитида барча 
ресурслардан бекаму-кўст фойдаланиш бу курсаткичларнинг ролини оширишни 


тақозо этади. Шу сабабли «таннарх» атамасининг моҳияти, ахамияти, мазмуни 
ва шаклларини яхши билиш ҳамда уни пасайтириш масаласига катта эътибор 
бериш керак. 
Бирон-бир маҳсулот ишлаб чикариш учун маълум миқдорда хомашё ва 
материаллар, мехнат ва ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа юклама 
харажатлар сарфланади. Маҳсулот ишлаб чикариш билан бевосита боғлиқ 
булган харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот ишлаб чикариш таннархи 
деб аталади. 
Махсулот ишлаб чикариш таннархи кўрсаткичи ишлаб чикаришни 
ривожлантиришда ва уни ташкил этишда мухим роль ўйнайди. 
Маҳсулот ишлаб чикариш таннархини пасайтириш ишлаб чиқариш 
рентабеллигини ошириш, яъни фойдани кўпайтиришнинг, мавжуд ресурслар 
билан ишлаб чиқариш ҳажмини ўстиришнинг мухим омили ҳисобланади. 
Маҳсулот ишлаб чикариш таннархи кўрсаткичи ишлаб чиқариш сифат 
кўрсаткичлари орасида алоҳида ўрин тутади. 
Ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш, техника ва материаллардан 
фойдаланиш, моддий-техника таъминотини такомиллаштириш, махсулот 
сифатини яхшилаш борасидаги ҳамма ўзгаришлар харажатлар даражасида акс 
этади. Шу сабабли ҳам биз маҳсулот таннархи ишлаб чикариш 
самарадорлигининг сифат кўрсаткичлари тизимида мухим урин эгаллайди, дея 
оламиз. Бинобарин, шунинг учун ҳам маҳсулот ишлаб чикариш таннархини 
хосил қилувчи харажатларни уларнинг иқтисодий мазмунига кўра гуруҳлаш 
муҳим аҳамият касб этади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish