Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Режалаштириш тамойиллари ва усуллари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

5.2. Режалаштириш тамойиллари ва усуллари 
Режалаштириш назариясида хўжаликка раҳбарлик қилишнинг маълум 
фундаментал қоидалари, яъни тамойиллари масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. 
Бозор муносабатлари шароитида бундай тамойиллар жумласига қуйидагилар 
киради: 
1. Илмийлик тамойили; 
2. Режаларни маълум максадга йўналтириш тамойили; 
3. Мутаносиблик ва баланслилик тамойили; 
4. Комплекслик тамойили; 
5. Узлуксизлик тамойили; 
6. Баркарорлик тамойили; 


7. Тармоқ ва ҳудудий ривожланишнинг уйғунлиги; 
8. Халқ хўжалиги ва унинг тармоқлари ҳамда корхона (фирма)лар 
ривожланишининг узвий бирлигини ҳисобга олиш тамойили. 
Саноат ва унинг тармоқлари, корхоналари, ташкилотлари фаолиятларини 
режалаштирганда юқоридаги тамойилларга тўла амал қилинса топшириқларни 
муваффақиятли бажариш мумкин, иқтисодий ўсиш кучаяди ва ишлаб чиқариш 
самарадорлиги албатта, кўтарилади. Юқорида келтирилган тамойилларни 
амалга ошириш учун бир қатор усуллардан — баланс, мақсадли, норматив, 
статистик-иқтисодий, 
кўп 
вариантли, 
иқтисодий-математик 
матрика 
усулларидан фойдаланилади. 
Баланс усули режалаштиришнинг бош усули ҳисобланади. Факат баланс 
усулигина асосий пропоркияларни белгилаш, ресурсларнинг жамият 
эҳтиёжларига мувофиқлигини аниқлаш, режаларни реал ва натижали қилиш 
имконини яратади. Баланслардан истиқбол ва жорий режаларнинг барча 
бўлимларини ишлаб чиқишда фойдаланилади. 
Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришда баланс усулидан кенг 
фойдаланилади, чунки у халқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган соҳаларини 
муайян шароитда аник вақт ва маълум фазода яхлит ҳолда, бир-бирига боғлиқ 
техник-иктисодий кўрсаткичлар ёрдамида акс эттира олади. Баланслар ишлаб 
чиқаришнинг кўлами ва динамикаси, унинг таркиби ва тузилмаси ҳамда 
самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни мужассамлаштиради. Уларда 
саноат тармоғи ва миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоклари ўзаро 
муносабатларини кўриш мумкин. 
Режалаштиришда балансларнинг қиймат, натура-қиймат, моддий, мехнат ва 
молиявий турларидан кенг фойдаланилади. 
Анъанавий киймат баланслари каторига: ялпи ижтимоий махсулот баланси, 
миллий даромад баланси, асосий фондлар баланси, товар обороти ва ресурслар 
баланси, ташки савдо ва тўлов баланслари киритилади. 


Балансларнинг энг мухимларидан бири моддий баланс булиб, у 
маҳсулотларнинг энг муҳим тўпламини қамраб олади. Балансларни ишлаб 
чикиш катта билим ва илм, тажриба, ижобий ёндашувлар талаб қилувчи 
мураккаб ишдир. 
Режалаштириш амалиётида натура ёки моддий балансларнинг қуйидаги уч 
туридан: 
- мехнат қуролларининг баланслари; 
- мехнат буюмларининг баланслари; 
- халқ истеъмоли буюмларининг балансларидан фойдаланиш мумкин. 
Моддий баланслар маълум чизмалар бўйича ишлаб чикилиб, унда, бир 
томондан, махсулот ресурслари, иккинчи томондан, унинг айрим қисмлари 
бўйича таксимланиши курсатилади (5-чизмага каранг). 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish