Абду+одир шакурий



Download 81 Kb.
bet1/2
Sana28.02.2022
Hajmi81 Kb.
#474673
  1   2
Bog'liq
1348732111 3117


Абдуқодир Шакурий


(1875—1943)
Режа:


1. Кириш
2. Хаёти ва ижоди
3. Шакурийнинг педагогик қарашлари
4. Абдиқоди Шакурий жадидчилик мактаби асочиларидан бири сифатида

Абдуқодир Шакурий 1875 йилда Самарқанднинг Ражабамин қишлоғида боғбон оиласида туғилди.


Шакурий эски усулдаги мактабни тамомлаганидан кейин Самарқанд шаҳридаги мадрасага ўқишга кирди. Шакурий ўзбек ва тожик тилларида ёзган таржимаи ҳолларида рус гимназиясига бориб, унинг ички тартиб қоидалари ва ўқитиш усуллари билан танишлигини қайд қилади. Шундан кейин ёш муаллимда ўз халқининг болалари учун ҳам шу тартибдаги янги мактаб ташкил қилиш орзуси пайдо бўлади.
Шакурий дўстлари ёрдамида Қўқон шаҳрига боради ва у ерда ўн кун давомида янги мактабдаги ўқиш-ўқитиш усуллари билан танишади. Самарқандга қайтиб келгач, бу янги усулларни ўзи очган мактабда қўллай бошлайди.
Шакурий дастлаб мактабда ўқув жиҳозларини ўзгартиради. У усталарга парта ва доскалар буюради. Шу асосда биринчи марта ўз қишлоғи Ражабаминда 1901 йилнинг кузида янги усулдаги мактаб ташкил қилади. У даврларда дарслик ва қўлланмалар бўлмаганлиги сабабли Шакурий ҳарфларни доскага ёзиб қўяр, ўқувчилар эса шуни ўз дафтарларига кўчириб ёзар эдилар. Шунингдек, у қисман татар тилида ёзилган китоблардан ҳам фойдаланар эди.
Шакурий ўз хотираларида татар педагоги Абдулходий Мақсудийнинг «Муаллими аввал», «Муаллими соний» каби дарсликларидан ўз вақтида фойдаланганлигини кўп мартаба эслайди.
Чор ҳукуматининг маҳаллий амалдорлари бу мактабнинг очилишига расман қарши бўлиб, унинг ўқув дастурини қаттиқ назорат қилардилар. Улар мактабда ўтиладиган диний дарсликларга ҳеч қандай тўсқинлик қилмас, аммо дунёвий фаннинг ўқитилишидан ташвишланар эдилар.
Шогирдларининг айтишича, Шакурий қийинчиликлар билан қўлга киритган ягона глобусни фақат махсус вақтда синфга олиб кирар, бошқа вақтда эса яшириб қўяр экан.
Шакурий мактабида тожик ва ўзбек болалари бирга ўқитилар эди. Бу ерда тожик тили асосий тил ҳисобланар, боланинг саводи чиққач, ўзбек ва тожик тилларида ёзилган китоблар ўқитилар эди. Шу билан бир қаторда, ўқувчиларни озарбайжон ва татар адабиёти намуналари билан таништириш мақсадида шу тилларда ёзилган айрим парчалар ҳам ўқитилар эди. Шакурийнинг таржимаи ҳолида айтилишича, бу мактабнинг тўлиқ дастури бўлган.
У вақтларда мактабларда Қуръони Карим ўқитилар ва ёдлатилар эди. Шунинг учун янги усул мактабларида ҳам диний китоблар ўқитилар эди, чунки ҳеч бир ота-она Қуръон ёки бирор диний китоб ўқитилмаган мактабга болаларини бермас эди. Шунинг учун мактабларда «Ҳафтияк» ҳам асосий ўқиш китобларидан бири ҳисобланар эди.
Татар педагоги Мақсудий ўз мактаби учун дарсликлар тузганда, араб тили қоидалари ва алфавитини ўқитишга алоҳида эътибор берган. Шакурий ҳам ўз мактабида бунга риоя қилганди. Ўқитишдаги бу усул эски мактаблардаги ўқитиш усулларига қараганда савод чиқаришни анча енгиллаштирар эди.
Шакурий ўз ўқувчилар учун бир йилда бир марта имтиҳон уюштирар эди. Имтиҳонда у ота-оналар олдида ўқувчилар билимининг натижаларини намойиш қилдирар эди, ота-оналар эса ўз болаларининг қисқа муддат ичида хат-саводли, ҳисоб, география ва тиббиётдан маълумотга эга бўлганини кўриб ҳайратланардилар.
Шакурий мактабининг шуҳрати кенг тарқала бошлади, Ўрта Осиёдаги бошқа маърифатпарвар кишиларнинг диққатини жалб этди.
Жумладан, ўзбек адабиётининг асосчиси, буюк шоир, драматург ва педагог Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий Шакурий очган мактаб билан жуда қизиққан. У 1909 йилда Шакурий очган мактабини кўриш, унинг имтиҳонларида қатнашиш учун Самарқандга келади. Бу мактабдаги ўқиш-ўқитиш тартиби ва имтиҳон натижалари Ҳамзада яхши таассурот қолдиради. Ҳамза ва Шакурий бир-бирлари билан дўстлашиб, кўп йиллар давомида хат ёзишиб турадилар.
Шуни қайд қилиш керакки, Шакурий фақат ўқитувчилик қилиш билангина чекланиб қолмаган, у ўз мактаби учун дарсликлар ёзиб, уларни ўз маблағлари ҳисобига нашр қилдирган. Чунки, тожик ва ўзбек болаларини татар тилида ёзилган дарсликлар билан ўқитиш катта қийинчиликлар туғдирар, бу дарсликлар болалар учун унча тушунарли эмас эди. Шунинг учун, у ўқувчиларга уларнинг она тилида дарсликлар яратиш зарур, деб ҳисобларди.
Шундай бир шароитда Шакурий болаларнинг ўз она тилида ўқиш китоблари, дарсликлар яратиш заруриятини яхши тушунади. У боланинг ёш хусусиятига мувофиқ тарзда ахлоқ, одоб ва турмуш қоидаларидан дастлабки маълумот беришни кўзда тутиб, ана шундай дарсликлар тузишга киришади. Биринчи навбатда, алифбени Шакурийнинг ўзи тузди. «Раҳнамои савод» («Савод чиқариш раҳбарияти»), деб аталган бу китоб яхши қоғозда настаълиқ хати билан ёзилган эди. Шакурийнинг шогирди, ёзувчи Раҳим Ҳошимнинг айтишига қараганда, бу китобда сўзлар бўғинларга ажратиб кўрсатилган, китоб охирида ўқиш учун кичик-кичик материал берилган экан. Шакурий кўп йиллик педагог фаолияти натижасида болаларни ўқитишда «товуш-ҳарф» методи (ҳар бир товушни алоҳида ҳарф билан ёзиш)нинг қулай ва осон эканлигини аниқлади ва 1913 йилда унинг раҳбарлигида ўз шогирдларидан ва Самарқанднинг машҳур педагогларидан бири Исматулла Раҳматуллаев товуш-ҳарф усули асосида янги алифбе тузди. Бу китоб Тошкент шаҳрида нашр қилинди. Бу китоб араб ҳарфида тожик тилида ёзилган бўлиб, у кўп йиллар давомида савод чиқаришда энг яхши ўқув қўлланмаси сифатида қўлланиб келинди. Китобнинг кириш қисмида тез ва осонлик билан саводли бўлиш масаласига оид методик маслаҳатлар берилади.
«Алифбе таълими» Исматулла Раҳматуллаевнинг 10—12 йиллик ижодий ишлари ва унинг устози Абдуқодир Шакурийнинг кўп йиллик амалий фаолиятининг натижасида яратилди. Улар кўп йиллар давомида бошланғич таълимнинг турлича методларини қўллаш, ўз тажрибалари, шунингдек янги усулдаги ўқиш-ўқитиш усуллари ва кўпдан-кўп алифбе китобларини ўрганиш, умумлаштириш асосида бу китобни туздилар. Алифбе 46 бетдан иборат бўлиб, тахминан 90 та дарс учун мўлжалланган.
Шакурий томонидан 1907 йилда ёзилган иккинчи китоб «Жомеъ ул ҳикоят» («Ҳикоялар тўплами»)дир. У қайта тузатилиб, тўлдирилиб, 1911 йилда иккинчи марта нашр қилинган. Китоб бошланғич мактабнинг иккинчи синфи учун хрестоматиядир.
Етмиш икки бетли бу китобнинг матни нафис қоғозда аниқ, чиройли хат билан ёзилган. Биринчи қисмига тарбиявий аҳамиятга молик 48 та кичик-кичик ҳикоялар киритилган. Иккинчи қисмида мумтоз ёзувчиларнинг асарлари ва таржималаридан олинган 15 та шеърий парча берилган.
Китобнинг таълим-тарбиявий аҳамияти шундан ибортаки, ундаги ўқув материалларининг ҳаммаси болаларда ахлоқий сифатларни шакллантиришга хизмат қилади.
Шакурий томонидан тузилган ва нашр қилинган яна бир китоб «Зубдат ул ашъор» тўплами бўлиб, унда кўп шоирларнинг шеърлари берилган.
Китобдаги янги усул мактабига атаб ёзилган тожик тилидаги шеърда шундай дейилади:
— Эй муаллим, мактабинг тараққиёт топиб, сернур бўлсин, яхши номинг то абад дунёда машҳур бўлсин. Ғайрат қил, токи биз олиму доно бўлайлик, - ахир, бир савтия усулининг севгучиларимиз, тарбият қил, ҳар кишининг хотирини шод қил. Ҳар фандан бизга ўргат, биз баҳраманд бўлиб нодонликни нари қувайлик. Гарчи нодон кишилар сенга таъна-ҳақорат этсалар ҳам ғам ема. Албатта, душманлар шармсор бўлурлар!
Ўша даврдаги қийинчилик ва тўсқинликларга қарамай, халқнинг бу содиқ дўсти, маърифатпарвар педагог Шакурий бутун куч-қувватини янги усулдаги мактаб ташкил қилишга сарф қилди, катта ғайрат, зўр ҳавас билан янги усул асосида ўқиш-ўргатиш тартибларини ўрганди, саводга ўргатишнинг энг қулай ва осон усулларини танлаб олди, янги усул мактаблари учун дарслик ва қўлланмалар тузиб нашр қилдирди.
Шакурий дастлаб қизлар учун ҳам янги усулдаги мактаб ташкил қилиб, унда ўз раҳбарлигида хотини муаллималик қилар эди. Кейинчалик ўғил ва қиз болалар гуруҳини бирлаштириб ўқита бошлайди.
Демак, у Самарқандда янги усулдаги мактабнинг тарғиботчи ва ташкилотчиларидан бири эди. Бу ишда у ҳеч қандай моддий манфаатни кўзда тутмас ва айни чоқда ҳеч ким унга моддий ёрдам бермас эди.
Абдуқодир Шакурий 1917 йил тўнтаришига қадар ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланди. 1917 йилда Самарқанд шаҳрининг бир гуруҳ илғор кишилари А.Шакурийнинг педагогик фаолиятининг 15 йиллигини нишонладилар.
1921 йилда Самарқанд шаҳридаги 13-мактабга мудир қилиб тайинланди. У болаларни тарбиялаш, ўқитишга катта ғайрат билан киришди, кўп йиллар давомида шу мактабнинг мудири ҳамда она тили ва адабиёт ўқитувчиси вазифаларида ишлади.
Самарқанд мактабларига Шакурий биринчи бўлиб меҳнат ва мусиқа дарсларини киритди. У болаларни қишлоқ хўжалик ва боғдорчилик ишлари билан таништиришдан ташқари, уларга муқовасозлик, дурадгорлик ва бошқа ҳунарларни ҳам ўргатар эди, бу машғулотлар учун алоҳида соатлар ажратган эди.
1923 йилнинг бошларида «Правда» газетаси мамлакатимиз бўйича энг намунали илғор мактаб ҳамда моҳир ва тажрибали ўқитувчилар учун танлов эълон қилди. 1923 йилнинг 8 июлида газетада шу танлов натижалари эълон қилинади. Ана шу ўқитувчилар таркибида республикадаги мактаб ўқитувчиларидан А.Шакурий бор эди. Бошқа илғор ўқитувчилар қаторида унинг номи ҳам «Правда» газетасининг қизил доскасига киритилади ҳамда пул мукофоти топширилади ва Шакурий ҳақида бир яхши мақола эълон қилинади.
Бундан кўринадики, маърифатпарвар педагог Шакурий янги усулдаги мактаблар ташкил қилишда, ўқиш-ўқитишнинг янги тартибларини жорий этиш ва ўқитувчиларнинг катта гуруҳини тарбиялаб етиштиришда хизматлари жуда катта бўлган ва газета редакцияси томонидан юқори баҳоланган.
1925 йилда А.Шакурийнинг ташаббуси билан қишлоқ аҳолиси ўз маблағлари ҳисобига тўрт синфли янги мактаб қуриб ишга туширади.

А. Шакурий, С. Айний, М. Беҳбудий, Ҳожи Муин ва бошқа тараққийпарвар педагогларнинг ҳамкорликдаги фаолият ва уларнинг бу соҳадаги муваффақиятлари мутаассиб уламоларнинг ҳуружларини, таҳдидларини янада авжига чиқарди. 1914 йил 3 январда Улуғбек мадрасаси жомеъсида жума намозидан кейин 5-6 минг намозхон олдида муаззин Мулла Аббос «усули жадид» мактабдорларини кофирликда айблади: «Усули жадид» мактабида болалар динсиз бўлуб етишадурлар. Унинг муаллими ва ҳомийлари ҳам динсиз кофир кимсалардур. Мана шундай мактабларга ҳар ким ўз боласини юборса, ўзи кофир, хотини талоқ!»1


Самарқандлик маориф ва маърифат фидоийларини бутун Туркистон тараққийпарвар зиёлилари матбуотда ҳимоя қилиб чиқди.
«Усули жадид» мактаблари фаолиятининг таъқиб қилувчи янада маккорроқ, янада хавфлироқ куч бор эдики, маҳаллий мутаассиблар улар қўлида дастак эди, яъни жадид мутафаккирларига қарши курашда улардан устоъмонлик билан фойдаланар эдилар. Бундай кучлар Россиянинг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсатининг устунлари Н. Остроумов бошчилигидаги миссионерлар эди. Остроумов Самарқанд мактабларини, жумладан, Шакурий мактабини текширганда, Туркиядан келтирилган ўқув глобус (курраи арз), хариталарни кўриб, тепа сочи тикка бўлди, у бутун мактабни, ҳатто ўқувчиларнинг жилдидаги китоб-дафтарларигача Самарқанд халқ мактаблари инспектори Грачкин билан тинтув қилди: «Ҳукумат томонидан ҳам бир кўб монеълар бор эди. Бу мактабнинг биринчи «муҳибби» маълум миссиёнер Остромов (Остроумов демоқчи ­ У. Д.) эди. Ул газетасида («Туркистон вилоятининг газети»ни кўзда тутмоқда ­ У. Д.) ҳар нечада хўжалариға Шакурий мактабини эслатар эди. Чунки Остромов Самарқандга келганда, уни Туркиядан келган хариталар ортиқ ҳуркитди. Миссиёнер (Грачкин) мактабнинг бутун ўқиш китобларини, ҳатто болаларнинг жилдларидаги китобларини забт этиб, бир-бир қараб чиқди. Ҳеч бўлмағанда, уларнинг тавсиялари рус ҳукуматининг бу мактабға ёмон қарашиға мажбур этар эди».1
Абдуқодир Шакурий фаолияти курашлар жараёнида камол топиб бораётган бир вақтда Русия ҳукумати Туркистон ўлкаси халқларидан мардикор олиш ҳақида фармон эълон қилди. Мутаассиб пешволар ушбу фармондан фойдаланиб, Самарқандда фаолият кўрсатаётган жадид педагоглари, ёзувчилари ва шоирлари Ҳожи Муин, Фахриддин Рожий билан биргаликда А. Шакурийни ҳам мардикорликка жўнатдиар. У Минск губернияси ўрмонларида дарахт кесиш, хандақ қазиш ишлари билан машғул бўлади. У феврал инқилоби туфайли 1917 йил май ойида ватанига қайтади ва ўзи севган педагоглик фаолиятини давом эттиради.
Абдуқодир Шакурий Самарқанд вилоятида биринчилар қаторида қиз болалар учун ҳам «усули жадид» мактаб очди, унда хотини Муяссара муаллималик қилди. У ўз мактабига рус тилини алоҳида ўқув предмети сифатида дарс жадвалига киритди ва бу фандан Саидаҳмад Сиддиқий дарс берди. Умуман, у Шакурий учун энг яқин маслакдош ва маслаҳатдош эди.
А. Шакурий шўролар даврида ҳам педагогик фаолиятини давом эттирди. 1918 йилдан 1925 йилга қадар ўзи ташкил қилган 13- ва 44-мактабларда директор, она тили ва адабиёт ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатди, ўнлаб ўқитувчиларни тарбиялади. 1923 йилда «Правда» газетаси собиқ иттифоқ бўйича энг тажрибали, энг илғор ўқитувчи учун танлов (конкурс) эълон қилди ва 27 ғолиб ўқитувчиларнинг исми-шарифларини ушбу газетанинг 1923 йил 8 июл сонида эълон қилди. Улар орасида А. Шакурий ҳам бўлиб, «Шакури. Заведуюҳий 13-й школў в Самарканде» номли кичик мақола ҳам босилганди. Дарҳақиқат, унинг педагоглик фаолияти ҳар қандай таҳсинга лойиқ эди. Аммо А. Шакурий машъум 37-йилгача ҳам ўқитувчилик қила олган эмас. 1920-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган шўролар «эски» зиёлиларни таъқиб қилиш, уларни маънан ва жисман синдириш, зўравонлик йўлига ўтди. Кечагина иттифоқнинг энг илғор энг тажрибали муаллими деб эътироф этилган Шакурийни 1925 йилдан эътиборан ўзи севган, ҳатто ҳаётини бахшида этган, миллат фарзандларини маърифатли қилиш ишидан маҳрум этдилар, у ташкил қилган мактабни ёпдилар. 1925 йилдан бошлаб то қатағонга қадар боғбонлик билан машғул бўлди. А. Шакурий 1937 йил 5 августда аксилинқилобий миллатчилик «Миллий Иттиҳод» ташкилотининг аъзоси, антисовет тарғиботчиси сифатида кичик лейтенантлар Хотяков ҳамда Афанасьевлар имзоси билан қамоққа олинади ва 1937 йил 21 ноябрида НКВДнинг «учлик» комиссияси қарорига биноан ўн йил озодликдан маҳрум этилади.1 Бу вақтда у 62 ёшда эди. Абдуқодир Шакурий 1943 йилда Сталин қатағонининг қурбони бўлди.
Атоқли педагог Абдуқодир Шакурий 1956 йилда мутлақо айбсиз сифатида оқланди. Самарқанд ҳудудида етишиб чиққан Вадуд Маҳмуд, Исматулло Раҳматуллаев каби кўзга кўринган ўнлаб олим ва педагоглар унинг шогирдларидир.



Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish