2020 йил – “Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш жараёнида ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш”га йўналтирилган дастур ишлаб чиқилади. Унда олий таълим муассасаларида таълим олаётган талаба ёшлар учун фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маънавий-ахлоқий соҳадаги ислоҳотларнинг илмий-амалий мазмунини очиб беришга хизмат қилувчи энг муҳим манбалар, қўшимча ва тушунтирувчи матнлар, ёшларни маънавий-ахлоқий қиёфасини юксалтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар тизимли равишда акс эттирилади. Лойиҳа мавзуси бўйича дастлабки маълумотларни тўплаш ва уларни аниқлаш ва “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари асосида тадқиқот даврида кузатилган натижаларга оид материалларни ишлаб чиқиш, тасниф қилиш, муайян фикр-мулоҳазалар тактикасини қўллаш орқали бунга эришилади. Лойиҳа мавзуси бўйича конкрет социологик тадқиқотлар, суҳбатлар, кузатишлар ўтказилади, объектлар аниқланади ва белгиланади, шунга мувофиқ дастур тайёрланади, мутахассислар ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида муҳокама қилиниб, амалга оширилади. Лойиҳа мавзуси бўйича учрашув ва тадбирларда фаол иштирок этиш, буюк аждодларимиз бўлган Имом Ал-Бухорий, Имом Ат-Термизий, Ахмад Яссавий, Боборахим Машраб, Абдурахмон Жомий, Навоий, Бобур каби жоҳонга машҳур алломалар, мутасаввуфларнинг маънавий-ахлоқий ва диний меросини тўла ўрганиш ва аниқлашда унинг инновацион усулларини излаб топиш юзасидан дастлабки материаллар тўпланади. Олиб борилган тадқиқотлар юзасидан дастлабки хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилади, унинг назарий-методологик асослари илмий асосланади, “Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш жараёнида ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш” мавзуси бўйича турли-хил танловлар уюштирилади, ғолиблар рағбатлантирилади, олий таълим муассасаларида таълим олаётган талаба ёшлар учун фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маънавий-ахлоқий соҳадаги ислоҳотларнинг илмий-амалий мазмунини очиб беришга хизмат қилувчи энг муҳим манбалар, қўшимча ва тушунтирувчи матнлар, ёшларни маънавий-ахлоқий қиёфасини юксалтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар тизимли равишда акс эттириб борилади. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маънавий-ахлоқий соҳадаги ислоҳотларнинг илмий-амалий мазмуни “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадислари орқали очиб беришга хизмат қилувчи энг муҳим манбалар, қўшимча ва тушунтирувчи матнлар, ёшларни маънавий-ахлоқий қиёфасини юксалтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар тизимли равишда акс эттирилади. Шунингдек, “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларининг замонавий талқини асосида махсус роликлар тайёрланади. Республика ва хорижда 2 та мақола ва 5 тезис чоп этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |