Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

 
 
 


196 
10- §. ЎҚУВЧИЛAРНИ КAСБГA ЙЎНAЛТИРИШДA ПEДAГOГИК 
ДИAГНOСТИКA 
 
Бўлaжaк кaсбни тaнлaшдa ирсият вa тaбиий лaёқaтнинг рoли. 
Ҳозирги даврда ёшларнинг касбига оид билимларини ҳаётда қўллай 
олишлари учун кенг имконият яратиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу 
вазифа таълим сифатини юксак даражада кўтаришни, пухта ва билимли 
рақобатбардош мутахассис тайёрлашни, бошқача қилиб айтганда, таълим ва 
тарбия тизимида туб сифат ўзгаришларини содир этишни талаб қилади. 
Шундай экан, педагогик диагностика асосида ташкил қилинган таълим ва 
тарбия ўқувчи шахсининг “Мен”ини ёрқинроқ намойиш этишга, қобилият ва 
иқтидорини англашга, уни ривожлантиришга хизмат қилади.
Педагогик диагностика таълим жараёни сифатини лойиҳалаштириш, унга 
эришиш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уни амалга ошириш йўлларини 
ўрганади, натижаларини ташхислайди. Бу жараёнда таълим сифатини 
таъминлаш, замонавий ёндашувларининг асосий негизи- турли хил 
бошқарув, инновация ва ахборот технологияларини таълимга жорий этиш 
хам амалга оширилади. Бўлажак касбни танлаш учун ўқувчиларни мактаб 
давриданоқ касб эгаллашга бўлган қизиқишларини орттириш, уларнинг
ирсий ва касб танлашга бўлган ҳоҳишини ўрганиш – замонавий педагогик 
диагностика методларига мурожааат этишни талаб этади. Ўз касбини севган 
инсон ижодкорликка интилади, янгилик яратишга қодир бўлади. 
Гeрмaниянинг «Тaълимни ривoжлaнтириш ягoнa рeжaси»дa шундaй 
дeйилaди: «Пeдaгoгик диaгнoстикa тушунчaси пeдaгoгикa сoҳaсидaги бaрчa 
жaрaён вa муaммoлaрни ёритилишини, ўзлaштиришни вa ўқув жaрaёни 
сaмaрaдoрлигини oширишни, тaълим oлиш сoҳaсидaги ҳaр бир кишининг 
имкoниятлaрини aниқлaш чoрaлaрини, aйниқсa, мaктaб тaълими тизимидa 
xoҳлaгaн кaсбни вa тaълимнинг учинчи бoсқичини тaнлш чoрaлaрини 
нaзaрдa тутaди». 


197 
Ёшларнинг касб-ҳунарга лаёқатини ўрганиш учун уларнинг ақлий, жисмоний 
қобилиятларини билиш, малака ва кўникмаларини ўрганиш лозим. 
Касб танлаш – жиддий ва масъулиятли ишдир. Ўз ҳаёт йўлини жиддий 
суратда белгилаб олиш – осон иш эмас. Бунинг учун узоқ вақт, махсус 
тайёргарлик кўриш талаб этилади. Ёшларни мустақил меҳнат фаолиятига 
пухта тайёрлаш ва уларнинг касб-ҳунарини ўз қобилиятларига яраша тўғри 
танлашларига эришиш учун мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳорати, 
билим савияси, дидактик (шунингдек, академик, ташкилотчилик, перцептив 
ва ҳ.к.) қобилиятлар юксак бўлиши, фан асосларини турмуш билан боғлаб 
ўрганилиши, тўгарак ва қўшимча, ёрдамчи курслар оқилона уюштирилиши, 
мактабларда касб-ҳунар тўғрисида маърузалар ўқилиши, суҳбатлар, 
мунозаралар, 
меҳнат 
фахрийлари 
билан 
учрашувлар, 
касб-ҳунар 
фотокўргазмалари ташкил қилиниши зарур. Касбга нисбатан қизиқишни 
вужудга келтириш ўқитувчининг педагогик фаолияти билан бевосита 
боғлиқдир. Меҳнат таълимини турмуш билан боғлаш, уйғунлаштириш, 
ўқувчиларнинг индивидуал-типологик, ёш даврлари хусусиятлари, техник 
қобилиятлари, интеллектуал даражалари ва имкониятларини ҳисобга олиш 
ижобий самара беради. Чунки ҳар бир касб-ҳунар шахсдан иродавий зўр 
беришни, ақлий жиддийликни ва синовларга бардош бера оладиган йигит — 
қизларнигина мазкур танланган касбга нисбатан яроқли бўлишга ундайди. 
Ўқувчини у ёки бу касбга мақсадли йўналтиришдан аввал унинг шахсини 
ўрганиш лозим. Бунинг учун уни кузатиш ( бевосита, билвосита ) ўқувчининг 
мактабдаги, жамоат жойларидаги, оила ва меҳнатдаги амалий ҳаракатларини 
таҳлил қилиш, сўровнома ўтказиш, суҳбат, тест, олиш мумкин. Касб танлаш 
фаолиятини оқилона ташкил этиш учун мамлакатимизда қайси соҳа 
мутахассисларига эҳтиёж мавжудлигини назарда тутиш ва шунга яраша 
мактаб ўқувчиларини уларнинг майли, интилиши, қизиқиши, имконияти, 
ақлий ва жисмоний қобилиятларига қараб, ҳамда у ёки бу касбга 
яроқлилигини 
аниқлаб, 
сўнг 
касбга 
йўллаш 
лозим. 
Касбга йўналтиришда турли касблар, уларга қўйиладиган талаблар, бу 


198 
касбни қаерда эгаллашлари мумкинлиги тўғрисида ўқувчиларга маълумот 
бериш катта аҳамиятга эга. Касб маҳорати ва инсоний тафаккурнинг 
ривожланиши, фандаги мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал этиш йўлларини 
кўра билиш қобилияти буларнинг ҳаммаси муаммоли – эвристик савиядир. 
Шу ўринда ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг назарий ва амалий 
аспектлари мавжуд, улар қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 
— касбга йўналтиришнинг назарий аспекти касб фаолиятининг барча 
томонлари тўғрисидаги чуқур билимларнинг шаклланиши, шу билимларга 
таянган ҳолда таълим олишни, назарий билимларни амалиётга тадбиқ этиш 
ва бунинг акси бўлган амалиётнинг назарияга кўчириш йўлларини 
ўрганишни назарда тутади. 
Касбга йўналтиришнинг амалий аспекти эса эгалланган билимларни 
ҳаётий фаолиятнинг маълум бир соҳасида қўллашни ўрганишдан иборатдир. 
Бу эса ёшларни бирор касбни танлашга онгли муносабатда бўлишга 
тайёрлайди. Ўқувчилар касблар тўғрисидаги маълумотларни, билимларни 
фақат мактабда эмас, балки оммавий ахборот воситаларидан, танишлари ёки 
қариндошларидан ҳам билиб оладилар. Юқоридагиларни ҳисобга олган 
ҳолда ёшларни касбга йўналтиришда қуйидагиларга эътибор бериш лозим 
бўлади: 
— ўқувчиларнинг фаоллиги, ҳаваслари, интилишлари, хоҳишлари, 
мотивлари, эзгу — ниятлари, хусусан касбга бўлган қизиқишларини вақтида 
аниқлаш; 
— ўқувчиларнинг индивидуал типологик хусусиятлари, ёши ва жинсини 
ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳар бирини оқилона касбга йўллаш; 
— касб танлаш фаолиятини оқилона ташкил этиш учун ёшларнинг ақлий ва 
жисмоний қобилиятларига қараб, ҳамда у ёки бу касбга яроқлигини аниқлаб, 
сўнг касбга йўллаш керак; 
— 
ота-оналар 
билан 
мустаҳкам 
алоқа 
ўрнатиш; 
— касбга йўналтириш бўйича маслаҳатлар уюштириш лозим бўлади.
Ўқувчи - ёшларни касбга йўналтириш – уларга келажакда ўз касбларини 


199 
аниқлаб олиш учун ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий - иқтисодий, 
психологик, педагогик, тиббий-биологик ва ишлаб чиқариш — техник 
тадбирларнинг асосланган тизими ҳисобланади. Ёшлар меҳнатининг мазмуни 
мамлакат олдида турган ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий вазифалар, вилоят 
ва туманлардаги кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқув юртларининг ички 
имкониятлари ва талаблари асосида белгиланади.
Касб эгаллаш истаги 
ўқувчиларда атроф муҳит омиллари ва мактабда ўтказиладиган касб ҳунарга 
йўналтирувчи ишлар орқали шаклланади. 
Касбий мотивация ўзгарувчан бўлиб, унинг шаклланиши узлуксиз 
жараён ҳисобланади ва у объектив ва субъектив омиллар таъсирида кечади. 
Шу сабабли касбий мотивацияни илк босқичларда аниқлаб, зарурат туғилса, 
уни коррекциялаш мақсадга мувофиқдир
Касбий мотивация (мойиллик) 
касб танлашга сабаб бўладиган аниқ рағбатлантирувчи ҳаракатдир. 

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish