Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

Тарбияланганлик-жамиятда қабул қилинган ахлоқий нормаларга 
бўйсуниш ва ўзгаларнинг нафратини қўзғатадиган ҳатти-ҳаракатлардан 
ўзини тия билиш. 
Абдулла Авлонийнинг фикрича,: ». . .хулқ-нафснинг суврати» бўлса, 
Ҳамза Ҳакимзоданинг таърифлашича: «Ахлоқ хулқни жаъмидур. Ахлоқ икки 
қисм ўлур. Бири ахлоқи ҳусния(яхши хулқлар), иккинчиси ахлоқи замима( 
ёмон хулқлар)дур. Ахлоқи ҳусния инсоният оламининг бир гулшанидирки, 
анда ҳаё, ҳилм, сахо, қаноат, ризо, шукр, сабр| тавба, сидқ, тавозъу, ажз, 
фақрга ўхшаш адолат гуллари била музайян ва муаттар ўлур. Ахлоқи замима 
бир шўразоредурки, они аксинча жафо, зулм, ҳасад, кибр, куфр, тамаъ, ғазаб, 
нифоқ, гасб, намима, кизб, бўҳтон, ғийбат, бухл, хиёнат, исроф, ҳирс, пойриқ, 


185 
таъжил, фитна, ҳосил; бунга ўхшаш турлу қабоҳат нимарсадан бошқа шайлар 
кўкармаслар»
1
. Демак, тарбияланганлик барча ижобий хулқларни ўзида 
мужассамлаштириб, салбий хулқлардан фориғ бўлиш демакдир. 
Ёшларда ахлоқий хислатлар билан бирга, умуминсоний фазилатларни, 
маънавий сифатларни тарбиялашда педагогик диагностика ва коорекциялаш 
фаолиятига мурожаат этиш зарур. Бунинг учун, энг аввало, инсон 
фазилатларининг ўзаро муносабатларини ва ўрнини аниқлаб олмоқ лозим. 
Маънавият эса ақлий, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий билимлар 
замирида шаклланади. Мазкур билимлар ўз навбатида инсон ижобий 
сифатларининг камол топиб, бойиб боришига олиб келади.
Тарбияланганликнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат, деб 
ҳисоблайди мутафаккир Алишер Навоий: 
— жаҳл чиққанда ўзини боса олиш; ҳар бир ишни қилганда «етти 
ўлчаб бир кесиш "; сир сақлай олиш, мулоҳаза қилиб, айрим гапларни ичга 
ютиш; 
— доимо ишонч билан яшаш ва олға интилиш; андиша чегарасидан 
чиқмаган ҳолда дадил бўлиш; 
— бир ишни бошлагандан кейин уни охирига еткизмай қуймаслик 
— топган-тутганини тежаб-тергаб сарфлаш ва ҳо
к
азолар
2

Аз-Замахшарийнинг фикрича, тарбияланганликнинг ўнта нишонаси 
фарқланади: 
— биринчиси- халқ тўғри деб топган нарсани нотўғри деб қарамаслик; 
— иккинчиси — ўз нафсига эрк бермаслик;
— учинчиси —бировдан айб қидирмаслик; 
1
Зунунов А. ХХ аср бошларида ижод этган маърифатпарварлар.// Педагогика тарихи.-Тошкент: Маънавият, 
2010.-47-бет. 
2
Ҳошимов К. Алишер Навоийнинг педагогик қарашлари..// Педагогика тарихи.-Тошкент: Ўқитувчи, 1999.- 
112-бет. 

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish