Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи


Жакомо Бароцци да Виньола



Download 1,31 Mb.
bet20/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Жакомо Бароцци да Виньола (1507—1573). Бу даврдаги меъ-морлик биноларида бир томондан, қадимги антика, айниқса, Рим меъморлиги таъсири сезилса, иккинчи томондан, биноларнинг безагига ортиқча эътибор берила бошланганлиги кўзга ташла-нади. Меъморликдаги биринчи кўриниш йирик Рим меъмори оа назариётчиси Виньола ижодида намоён бўлди. Виньола^ антика даври меъморлиги назариётчиси Витрувий асарларини ўрганиб, ўз даври қурилишларини тартибга солиш ва уни илмий асосда яратишга ҳаракат қилди. Унинг «Беш меъморлик ордерлар қои-даси» (1562) рисоласи даврнинг муҳим қўлланмаси сифатидч кенг ёйилади. Виньоланинг илк ижоди Балоньяда бошланди. Шу ерда ва Римда бир қатор бинолар қурди. Папа Юлий III вилласи, ёзги уйи (казино), овал планидаги гумбазли оратория (хор ай тиш учун мўлжалланган бино) ҳамда кўпгина фонтанлар унинг ижодига мансубдир. Унинг энг катта асарларидан бири, карди-нал Фарнезе учун қурилган бешқиррали, ўртасида айлана шак-лидаги ҳовлиси бўлган Капрарола қасридир. Виньоланинг чер-ков меъморлиги соҳасида яратган бинолари ичида Исо черкови (Иль Жезу) машҳурдир. Бу бино кейинги черков қурилиши учун асос бўлди. Бу бинода Виньола асосий нефга эътибор бериб, унинг ён томонларида унча чуқур бўлмаган капеллалар ҳамда неф ва трансепти кесишган тепада гумбаз ишлайди.
Андреа Палладио (1518—1580) ҳам сўнгги Уйғониш даври-нинг йирик меъмори ва назариётчисидир. Унинг 1570 йилда нашр этилган «Меъморлик тўғрисида тўрт рисола» китобида антик меъморлик ва ордерлар системаси ҳақида тўхталиб, уларни ўз-гартириб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Уўзидеалини антика меъ-морлигида кўрди ва шу идеални ўз ижодида қайтаришга ҳара-кат қилди. Меъмор бино учун яхлит, классик нормадаги шакл-лардан, қатъий симметриядан фойдалангани ҳолда, улардан де-коратив эффект топади. У феодал саройларини шаҳар уйларига айлантиради. Унинг қурган бинолари шаҳар ансамблининг аж-ралмас элементига, кўчаларнинг ажралмас қисмига айланади. Палладионинг Виченци яқинидаги Ротонда вилласи ҳамда Ве-нециядаги Сан Жоржо Маржоре черкови характерли бўлиб, мар-кази қуббали квадрат пландаги бу бино юқори цокол устига қу-рилган ва тўрт томонида кенг айвонлар мавжуд. Бинонинг улуғ-вор ва сипо кўриниши табиат билан гармоник уйғунлашган. Пал-ладио қурган биноларнинг улуғвор кўриниши, нисбатларининг гўэаллиги, ишлатилган шаклларнинг ифодалилиги кейинги Евро-па санъатида, айниқса, Англия ва Россия меъморлигида класси-цизм принципларининг шаклланишида муҳим роль ўйнади (111-расм).
Герман империяси қўшинлари томонидан Римнинг таланиши (1527), Флоренция республикасининг йиқилиши ва мамлакат-нинг ягона давлат бўлиб бирлашиши мумкинлигига бўлган ишончнинг йўқолиши Италия иқтисодий ва маданий инқиро-зининг бошланишига сабаб бўлди. Гуманистик идеаллар барбод бўлди ва сўна бошла-ди. Уйғониш даврининг дунё-вий, ҳаётбахш санъати ва ма-данияти ўрнини мистик ғоя-ларни илгари сурувчи,- ташқи жиҳатдан ялтироқ, лекин ҳаёт-дан, унинг проблемаларидан узоқ бўлган санъатнинг кенг ёйилишига олиб келди. Санъат тарихида маньеризм деб ном олган бу бадиий оқим ўзида Уйғониш даври гуманистик ғояларининг барбод бўлганли-гидан далолат берибгина қол-май, балки санъаткорларнинг бадиий маҳорат жиҳатдан ҳам орқага кета бошлаганлигини кўрсатади. Бу ҳол, айниқса, рангтасвир санъатида яққол сезилади. Рассомлар юқори Уйғониш даври санъаткорларининг боқийликни бутун борлиғи билан тўлақонли ва реал расвирлаш услубидан қайтиб, ўз асарида одам қомати, нисбатларини бу-зиб кўрсата бошлайдилар, анатомик аниқликка эътиборсизлик билан қарайдилар. Рассомлар баъзан ўз асарларининг эмоцио-нал томони, чизиқ ва ранг гўзаллигига эътибор берган ҳолда, унинг ечими, асл моҳиятини унутиб қўйдилар.
Маньеризм оқимига хос бўлган бу хусусият дастлаб XVI аср-нинг 10-йиллари сўнггида Флоренцияда (масалан, Якопо Пон-тормо ижодида), 20—30-йилларда Римда (масалан, Жулио Ро-мано ижодида сезила бошлаган бўлса, 40—50- йилларга келиб, у ўзининг классик кўринишига эришади. Бу ривожланишда Ита-лиянинг шимолидаги кичик шаҳарлар, айниқса, Парма етакчи-лик қилди.
Франческо Маццола (1503—1540). Пармиджанино деб ном олган пармалик рассом Маццола ижодида маньеризм оқимига хос бўлган хусусиятлар тўлиқ ифодасини топди. У ўзининг илк асарларидаёқ (масалан, «Қавариқ кўзгу олдидаги автопортрет», (1527 й.), «Атиргулли мадонна» (1527 й.) да шу фазилатлар кў-рина бошлади, рассом дастлаб томошабинни ўзининг ишлаш ус-луби ва тасвирланаётган воқеликнинг ҳайратда қолдирадиган да-ражада бўлишига интилади. Ишлаган мадонналарини кўп ҳол-ларда кичик бошли, узун бўйинли, найнов, ғайри табиий хатти-ҳаракатда тасвирлайди, асар учун ёрқин, сержилва колориттан-лайди. Пармиджанино ижодидаги бу хусусиятлар маньеризм оқимининг ривожланиши ва ёйилишида катта таъсир қилди.
Жоржо Вазари (1511 —1574). Монументал-декоратив ранг-тасвирдаги маньеризмнинг типик вакили Вазари ҳисобланади. Унинг асарлари ўзининг образ ва деталларининг ҳаддан ортиқ кўплиги, композицияларининг бирмунча бўш ишланганлиги би-лан характерланади. Лекин Вазари санъат тарихида ўзининг «Энг машҳур рассом, ҳайкалтарош ва меъморлар ҳаёти тўғри-сида» деган китоби билан шуҳрат қозонган.
Бенвенуто Челлини (1500—1571). Флоренция маньеризм-нинг йирик вакили, заргар ва ҳайкалтарош Челлини ҳисоблана-ди. У Флоренция, Рим, Мантуяда яшаб ижод этган. Бир неча бор Францияга борган ва бу билан француз санъатига ҳам ўз таь-сирини ўтказган (112-расм).
НИДЕРЛАНДИЯ, ГЕРМАНИЯ, ФРАНЦИЯ ВА БОШҚА ҒАРБИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИДА УЙҒОНИШ ДАВРИ САНЪАТИ
Италияда бошланган Уйғониш ҳаракати XV асрдан бошлаб Европанинг бир қанча ерларида ҳам тарқалди. Бу ҳаракат шу ердаги мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлани ши, дастлабки капиталнинг тўпланиши билан боғлиқ ҳолда амалга ошди. Европа мамлакатларида гуманистик ғояларнинг тарқалиши, миллий бирлик, мустақиллик учун кураш, дин қур-шовидан чиқиш ва дунёвий маданиятга қизиқиш билан бирга намоён бўла борди. Бу қизиқишнинг амалга ошишига Италия гуманистик санъати ва унинг санъаткорлари катта таъсир кўр-сатдилар. Санъаткорлар италян гуманистларини ўз устозлари деб биладилар. Антик маданиятни қизиқиб ўргандилар, унинг асл намуналарини кўриш иштиёқида Италияга саёҳат қилди-лар.
Албатта, Европа мамлакатларидаги Уйғониш даври мадания-ти ва санъатининг бошланиши ҳамма ерда бир хил ва бир вақт-да ривожланди, деб бўлмайди. Бундан ташқари, бу вақт баъзи мамлакатлар санъати ва адабиётида ютуқлар сезиларли бўлса (масалан, Англия, Испания), бошқа бир қатор мамлакатларда эса, тасвирий санъат ва меъморликнинг гуманистик ҳаракат принциплари ўзини тўлиқ ифода этди. Шунингдек, айрим мам-лакатларда Италия гуманизмининг инқироз даври санъати анъа-налари таъсирида ривожланиши ҳам шу мамлакат санъати тараққиётининг гуманистик ҳаракатларига таъсири сезиларли бўлди. Бу испан санъати мисолида ҳам намоён бўлади (113-расм, 16-рангли расм).
Шунингдек, айрим мамлакатларда феодал муносабатлари-нинг секинлик билан чекиниши ҳам бу ерларда Уйғониш санъатининг гуркираб ўсишига тўсқинлик қилди. Жумла-дан, Францияда Уйғониш ҳаракати XV аср ўрталари-дан бошланиб, унинг риво-жи бевосита, готика мероси-нинг реалистик томонларин^ ривожлантириш билан бир-га, аста-секин Италия ре-нессансини ўзлаштириш ва тадбиқ этиш билан бирга намоён бўлди. Францияда Уйғониш ҳаракатининг куча-йиши бу ерда кўплаб ита-лян санъаткорларининг ки-риб келиши билан боғлиқ-ДИр.
XV асрда Францияда миллат шаклланди. Шу йил-ларда Ренессанс санъати-нинг асослари пайдо бўлди, яъни илк Ренессанс даври бошланди. XV аср ўртала-рида Франция ерлари ягона давлат бўлиб бирлашди. Бу ягона давлат миллий санъат ва ма-даниятнинг шаклланишида муҳим ўринни эгаллади. Фан ва ма-даният гуркираб ривожланди. Франциянинг Италия билан яқин алоқада бўлиши бу ерда Ренессанснинг кириб келишини тезлаштирди. Бу ҳол меъморликда Ренессанс меъморлик услу-бининг кириб келишида, аркалар, юзанинг яхлит бўлишига эътибор беришда кўринди. Лекин готика санъатининг таъсири ҳамон сезиларли эди.
XV асрда ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирган миниатюра санъатида давр кишиларининг муҳитга бўлган му-носабатлари, билимга бўлган интилишлари ўз ифодасини топди.
Ака-ука Лимбурглар миниатюраларида реализмга инти-лиш, ҳаётий лавҳа ва деталлар, реал ҳаётнинг тасвирини иш-лашга ҳаракат қилиш яққол сезилади. Бу миниатюраларда фазовийлик етишмайди, композиция ярусли (устма-уст жойлаштириш) ечимга эга, рассомнинг композицияда ҳамма компонентларга деярли бир хилда қараши эса фикрни яққол ифодалашга халақит берган. Лекин шунга қарамай, унда реа-листик тенденциянинг кучайиб бораётганини кўриш мумкин. Бу реалистик хусусият Франциянинг Жанубий провинциялари-да, айниқса, Авиньон мактаби усталари ижодида яққол сезила-ди. Франциянинг жанубида жойлашган Авиньон папаларининг севимли жойи бўлиб, бу ерда—саройларда француз рассомлари, санъаткорлари билан бирга, италиялик рассомлар ҳам таклиф этилар эди. Бу ҳол, албатта, Авиньон мактаби усталари деб ном олган санъаткорлар ижодида Ренессанс традицияларининг шаклланишига замин яратди. Рассомларнинг диний мавзудаги асарларида ҳам ҳаётий қаҳрамон образларини яратишга ва руҳий ҳолатларни реал талқин этишга интилиш сезилади.
Француз сангьатида пайдо бўлиб келаётган бу янги изланиш-лар XV асрда Франция марказий областларидаги рассомлар ижодида ҳам сезиларли бўлди. Айниқса Луар мактабининг маркази бўлган Тур шаҳри санъатида Франциянинг жанубий ва шимолий провинцияларидаги санъат ютуқлари умумлаштири-либ, янги реалистик санъат мактаби яратилди. Бу мактабга хос хусусият йирик француз рассоми Жан Фуке (тах. 1420— 1477/81-йиллар) ижодида намоён бўлди. Фуке Нидерлан-дия ва Италия гуманистлари санъати билан яхши таниш эди. У бир неча йил Римда яшаб антикани ўзлаштирган ҳолда, ўзига хос услуб яратишга муяссар бўлди. Фуке ижодининг ўзига хос томони, унинг портретларида реализм намоён бўлади. Рассом ўз қаҳрамонларини бутун борлиғи билан тўлақонли ифодалаш-га ҳаракат қилади. Унинг қалами тугал, силуэти аниқ, компози-цион тузилиши қатъий, колорити эса ёқимли ва жилвадордир. «Этьен Шевалье авлиё Стефан билан» (тах. 1450 й.) асарида рас-сом икки шахснинг характери, ўнг қўлини Этьен Шевальеелка сига қўйган авлиё Стефан ва тоат-ибодат қилаётган Этьен обра-зини таққослаш ҳисобига композиция ғоясини ечади.
Фуке ижодида миниатюра алоҳида ўрин тутади. Унинг миниатюралари ака-ука Лимбурглар миниатюраларига ўхшайди, лекин Фуке қаҳрамонларини реал муҳит, фазо ичида тасвирлайди, ҳар бир образ хатти-ҳаракатининг табиий ва ҳаётий бўлишига эътибор беради ва бу жиҳатдан унинг ишлари дастгоҳ асарларига ўхшаб кетади. Рассом қандай мавзуда миниа-
тюра ишламасин, унинг манзараларига ўз шаҳрининг кўринишларини туширишга, машҳур меъморлик биноларини кўрсатишга (масалан, Париждаги Нотр Дам ибодатхонаси) ҳаракат қилади. Одамларни тасвирлашда эса ўз замондошларини, конкрет шахсларни асос қилиб олади. Рассомнинг ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмаган миниатюралари кўп фигурали бўлиб, уларда рассом воқеликни кучли ҳаракат пайтида тасвирлашга интилади. Табиат манзараларининг мўллиги эса асарларининг поэтик хусусиятини янада чуқурлаштиради.
XVI асрга келиб, Франция Ғарбий Европадаги катта давлат-лардан бирига айланди. Санъат ва маданият янги давр руҳини янада ёрқин ифодалай бошлади. Шаҳарларнинг планировкаси, сарой ва шаҳар ансамблларини яратиш масаласи меъморлик-нинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Француз қироли Франциск I даврида Францияда қурилиш авж олиб кетди. У меъморлар-га Ренессанс услубида бинолар қуришни топшириб, кўчаларнинг тўғри, кенг ва чиройли бўлишини талаб қилди. Парижда қури-лиш жонланиб кетди, меъморликда ренессанс безаги кенг қўлланилди.
Шамбор ва Блуа қўрғонлари XVI аср меъморлигида Ренес-санс безагининг қўлланишини ифодаловчи ёдгорликлардир. У ўзининг ҳаётбахшлиги ва тантанаворлиги, шодиёна кайфият бахш этиши билан ўрта асрнинг жиддий ва салобатли бинолари-дан ажралиб туради. XVI асрнинг 40-йилларидан бошлаб, Фран-цияда жуда кўп истеъдодли меъморлар ижод қила бошлайди. Шундай меъморлардан бири Пьер Леско (тах. 1510—1578) бў-либ, у кўп биноларни ҳайкалтарош Гужон билан ҳамкорликда безаган. Шундай ишлардан энг машҳури Луврнинг ташқи беза-ги ҳисобланади. Бу бино Француз Ренессанси меъморлигининг гуллаган даври намунасидир (114-расм).
Ҳайкалтарошлик санъатида ҳам дунёвий мазмун кенг ўрин-ни эгаллади, декоратив ҳайкалтарошлик, портрет санъати, қа-тор ёдгорликлар яратилди. Ҳайкалтарошликда Италиядан келган санъаткорлар билан бир қаторда, француз санъаткорлари ҳам самарали ижод қилишди.
Француз Ренессансининг йирик вакили Жан Гужон (тах. 1510—1566/68) ижодида француз пластикасининг ҳаётбахш хислатлари ўзини тўлиқ намоён қилди. У қабртош ҳамда меъморлик ансамблларини безашда иштирок этган. Гужоннинг машҳур асаридан бири Париждаги Нимф фон тани учун ишланган рельефдир. «Бегунохлар фонтани» деб-ном-ланган Нимф фонтани 1549 йили 16 июнда қиролнинг шаҳарга кириб келиши муносабати билан қурилган. Декоратив характер-даги бу қурилманинг меъмор Леско билан ҳамкорликда бажа-рилган асосий рельефлари пилястрлар орасида қолдирилган тор юзаларга ишланган. Бу ерда табиат кучларининг рамзи бўл-ган гўзал маъбудалар тасвирланган. Гужон асарларига хос бўлган воқеликни шоирона талқин этиш, инсон гўзаллигини куйлаш унинг Диона ҳайкалида ҳам ўз ифодасини топган. Гужоннинг катта ишлари орасида Лувр ҳамда Париждаги ра-туша биносига ишланган рельефлар машҳурдир. Кейинги рельефларда деҳқонларнинг ҳаётига бағишланган реалистик тасвирлар ҳам кенг учрайди.
Даврнинг яиа бир етук ҳайкалтароши Жермен Пилон (1535— 1590) ижодида Француз ренессансининг гуманистик характери билан бирга, унинг инқирозини ҳам ифодалаш имкониятини яратди. Пилон Фонтенбло мактаби вакиллари ва Гужон таъси-рида камол топди. Бу унинг илк ижодида яққол кўринади. Ле-кин у кейинчалик халқ санъати анъаналарини ўзлаштириб, воқеликнинг тўлақонли реалистик кўринишини ифодалашга, инсон қомати пластикасининг бой имкониятларидан фойда-ланишга ҳаракат қилди. У воқеликнинг хаёлий кўринишини юксак маҳорат билан тасвирлаш орқали, ҳар бир образнинг эмо-ционал томонини, яъни ли-рик, драматик ёки гамгин ҳолатларини аниқ ифода-лашга эришди. Бу ҳол унинг мақбаралар учун ишлаган ҳайкалларида (масалан, Ва-лентина Бальбиннинг мақ-бараси ҳайкали), портретла-рида намоён бўлади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish