7.5. Куч ва уни ривождантириш усулияти
Ҳар кайси индивид ташқи таъсир ёки қаршиликни енгиш учу;! ўз жисмидаги маълум сифатни намоён килади. Ташки таъсирт карши мускул зўрикиши ор.қаути ҳаракат фаолияти шахснинг кучи, унинг куч кобилияти деб аташ кабул килинган. Шуғулланувчи машғулот пайтида ўз танаси тинч турган ҳолдан спорт снарядига (улоқтиришда), ўз ганасини ҳаракатлантириш мақеадида (гимнастика машқлари ва бошкалар), айлантириш, силжитиш, кўтаришга интилса, айрим ҳолларда унинг тескариси, тананинг ўзи, ёки унк билагига ташқи куч таъсир этиши билан унинг статитик ҳолатини бузиб ўз гавдасини олдинги (дастлабки) ҳолатини ушдаб туришгэ уринади. Боксчининг рақиби муштикинг зарби, курашчини рақиби томонидан куч ишлатиб уни танасини айрим бўлакларини эгишга дош бериши тана ҳолатини ўзгартирмаслик оркали рўй беради. Бунда шуғулланувчи ва унинг рақиби маълум даражада каршиликларни, оғирликларни енгиш ва кўтаришда маълум даражада куч сифатини намоён килади.
Илмий тушунча тарзида куч имконияти борича ўзининг аник таърифкга эга бўлиши ва фарқланиши лозим:
1) харакатнинг механик характеристикаси сифатидаги куч О' танага «т» массасилаги «Ғ» кучининг таъсири...");
2) инсон жисмидаги жисмоний сифат тарзидаги куч (масалан, "ёшнинг улғайиши билан кучнинг ривожланиши; епортчи кучини спорт билан шуғулланмайдиганларга нисбатан кўп бўлиши..." ва ҳ.к.ў
Бу сифатнинг психофизик механизми мускул зўриқишининг бошкарилиши (регуляцияси) ва уларнинг иш тартиби (режими) билан алоқадор. Мускулнинг таранглашиши инсоннинг кучини намоён бўлишига олиб келади.
Руҳий озуқа олиши ва ҳаракатни маълум тизимда бажариш марказий ҳамда переферик нерв системаси, хусусан, нерв марказларидан мускулларга келаётган сигналларга ва мускулларнинг ўз хизмати ҳолатига боғлик. Умуман, мускул таранглиги — зўриқиши (куч намоён кила олиши) қуйидагиларга қараб аниқланади;
1) марказдан мускулларга келаётган қўзғалишларнинг частотасига (частота канча капа булса. мускул шунчалик зўр даражада ўзининг таранглигини оширади) кўра;
2) зўриқишга қўшилган ҳаракат бирлигининг сони билан;
3) мускулнинг қўзғалувчанлиги ва ундаги қувватнинг манбаи миқдорига қараб.
Мускул куч намоён қилиши уч хил режимда зўриқади:
а) ўзининг узунлигини ўзгартирмай (статик, изометрик режимда). Тананинг турлича ҳолатларда (позалар)да ушлаш ва ҳ.к.лар билан;
б) мускул узунлигини камайишига ҳисобига, бардош бериш билан (миометрик). Зўриқиш бирдай — ўзгармай туради, бундай режим циклик ва баластик ҳаракатлардаги мускул қисқариши фазалари эвазига содир бўлади;
в) мускулни чўзиш вақтида унинг узайиши ҳисобига (ён бериш, бўш келиш-плиометрик) куч юзага келади. Ўтириб туриш, улоктириш, депсинишда мускул кисқариши орқали шу куч намоён бўлади.
Бардош бериш билан, ён бериш, бўшаштириш билан куч намоён қилишни динамик режимдаги куч деб аташ кабул килинган. Шундай килиб бундай шароитларда максимал кучни кўлами турлича қайд килинган куч намоён қилишнинг асосий хиллари куч қобилиятининг классификациям сифатида кабул килинган.
Куч қобилиятларининг турлари мускул зўрикиши тартибининг комбинациялаштира олиш характерига қараб фарқланади. Статик режимда ва секинлаштирилган ҳаракатларда намоён
бўладиган шахсий-куч қобилиятлари ва тезлик-кучи ҳисобига содир бўладиган куч (динамик куч), тез бажариладиган ҳаракатларда қўлланилади. Бошқачасига буни шиддат (портлаш) кучи деб ҳам аталади. Бунга кисқа вақт ичида энг кўп даражада куч намоён кила олиш қобилияти деб қаралади. Портлаш кучи сакрашларда депсиниш орқали сакровчанлик тарзида намоён бўлади.
Мускулнинг ўта зўрикишини оптимал йўналиши. Мускул кучи белгиланган фаолиятнинг йўналишига иложи борича яқинлаштирилиши, мослаштирилиши лозим. Масалан, найза улоқтиришда зўр бериб танага тезлик беришимиз мумкин, лекин бу тезлик найзани улоқтиришдаги зарбга мосланмаса, сарфланган куч самарасиз бўлади, найза мўлжалланган траекторияда учмаслиги мумкин. Паст старт олишда тананинг оғиши 54 ва 72 градусли бурчак ҳосил қилгандан сўнг стартдан чиқишнинг самараси турлича бўлади. Ҳисоблашлар кўрсатмокдаки, иккала оёкдан 180 кг куч билан депсиниш 72 градусдан старт олганда, кучнинг горизонтал йўналиши самарадорлиги 55,62 дан ошмас экан. Агар старт 54 градусда бажарилса, депсиниш кучи Самарадорли 105,80 кг бўлиши мумкин. Ҳаракат тезлигини ошириш, гавдага тезланиш бериш учун унга анчагина куч таъсир этилиши лозим. У қанчалик кучли бўлса, танани фазода тезланиши шунчалик кисқа вақт ичида тез вужудга келади. Лекин тезлик бирданига ошмайди. Бунинг учун куч анчагина вақт ичида таъсир этиб туриши зарур. Максимал тезлик олиш учун эса узоқрок масофа лозим ва катта куч билан таъсир этиш фойдалидир. Оёқнинг тўпга тегадиган устки қисмини қанчалик орқага чўзиб тўп оралиғидаги масофа узайтирилиб оёқ кафтининг тўпга тегиш тезлиги оширилса, тўпнинг зарби кучаяди. Йўлнинг чегараланиши тезликни кучайишини сусайтиради.
Кучнинг таъсир этиш вақти қанчалик оз бўлса, ҳаракат тезлиги шунча юкори бўлади. Гавда қия чизиқ бўйлаб тезлик оладиган бўлса шунча кўп таъсир кучи керак бўлади.
Тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат тезлиги учун қия чизик бўйлаб ҳаракат тезлигига нисбатан таъсир кучи оз талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |