Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ ТАРБИЯНИНГ БОШҚА ЙЎНАЛИШЛАРИ БИЛАН БОҒЛИКЛИГИ



Download 431,58 Kb.
bet10/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

3-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ ТАРБИЯНИНГ БОШҚА ЙЎНАЛИШЛАРИ БИЛАН БОҒЛИКЛИГИ


3.1. Жисмоний тарбия жараёнида ақлий тарбия
Жисман етарли даражадаги ривожланганлик нормал акулий ривожланишга шароит яратади.
"Ҳар кандай меҳнат - бу ақлий, жисмонийдир. Агар ақлий ва жисмоний меҳнат орасидаги фарқни ажратсак, биттасида асосий ролни мия, иккинчисида мускуллар уйнайди. Миянинг фаолияти мускулларнинг ўзаро фаолиятига, мускуллар фаолияти эса миянинг бошқариши орқали амалга оширилади", - деган эди Чернишевский.
Жисмоний билимлар асосчиси П.Ф. Лесгафт кўрсатганидек, ақлий ва жисмоний ривожланиш бир-бири билан узвий боғлиқ. Аклнинг ўсиши ва ривожланиши ўз навбатида жисмоний ривожланишни таказо қилади.
Жисмоний тарбиянинг вазифаси шунда муваффақиятли хал қилинадики, шуғулланувчилар жисмоний машқларни онгли равишда тушуниб бажарсалар ёки улар спорт машғулотларига қизиқиб, ташаббус кўрсатиб ижодий ёндашсалар, организмда ҳаракат малакаларини тўғри шаклланиши, функционал қобилиятларини ривожланиши учун умумий махсус билимларга таянишлари лозим бўлади.
Жисмоний тарбияда ёки спортда талантни очиш шуғулланувчида умумий жисмоний ривожланганлик ва тайёрланганлик ҳамда соҳа бўйича чукур малакавий билимларга эга бўлиш, бош мия, мускуллар фаолиятидан фойдаланиш кўр-кўроналикка йўл қўймасликни талаб қилади. Машғулотга онгли муносабатда бўлмаслик талантни сўнишига сабаб бўлади. Энг ҳавфлиси шуғулланувчида бир томонламалилик, фақат спорт билан шуғулланишгагина одат шаклланади — жамият учун эса бокимандалар кўпаяди.
Спорт тренировкаси сирларига шўнғиш, уни тушуниш, шуғулланувчи маҳоратини ошишига олиб келади. Бунга фақат ҳар томонламалилик орқалигина эришиш мумкин. Жахрн рекордларини ўрнатиш, чемпионлик лавозимлари учун курашиш, спортчидан юқори савия, чукур билим ва жисмоний қобилиятни талаб килади. Бунга эришиш учун эса машаққатли меҳнат, ўткир интеллект соҳиби бўлишлик талаб килинади.
Ақлий ва жисмоний тарбияниг ўзаро боғлиқлиги масаласи табиий-илмий фанларнинг тадқиқотлари асосида улуғ рус физиологи И.М. Сеченов ва И.П. Павлов томонидан исботланган. "Мен бутун ҳаётим бўйи ақлий ва жисмоний меҳнатни севдим, кўпроқ иккинчисини. Айниқса, мияда пайдо бўлган фикрни хал қилиш учун ақлимни қўлим билан боғлаганимда узимни жуда яхши ҳис қилар эдим", - деб ёзган эди улуғ рус олими И.П. Павлов.
Демак, жисмоний тарбия интелектининг ақлий тарбияси билан ўзаро узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилиши лозим.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish