Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


 АЛЛОҲНИНГ ШЕРИГИ ЙЎҚЛИГИ



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

2. АЛЛОҲНИНГ ШЕРИГИ ЙЎҚЛИГИ
ҲАҚИДА СЎЗ
Илк бор бўлган зот (яъни, Тангри) ўзининг асл 
моҳияти билан бошқа барча нарсалардан фарқ
-
лидир; Унинг борлиги эса унинг ўзидан бошқа 
ҳеч кимга боғлиқ ҳам эмас (фақат унинг ўзига 
боғлиқдир). Чунки борлиги шу борлиқ бўлган нарса 
билан айни борлиққа соҳиб бўлган бошқа нарса 
орасида ҳар хил бир фарқлилик ва айирма бўлиши 
мумкин эмасдир. Ундай ҳолда ўртада икки нарса 
асл моҳият бўлмай, балки биргина асл – ўзак бў
-
лиши мумкин, холос. У ҳеч ўзгармаслиги мумкин. 
Борди­ю, ораларида бирор фарқлилик бўлгудай 
бўлса, у ҳолда уларни бирлаштирадигандан айни 
ўша нарса бўлмай, балки бошқа бир нарса бўлиши 
мумкин. У ҳолда уларнинг бир­бирининг бошқа
-
сидан фарқ қиладиган томони улар борлигининг 
бир қисмини ташкил этади. Уларни бирлаштира
-
диган томони эса унинг бошқа қисмини ташкил 
этади. Шундай қилиб, бу иккаловининг ҳар бири 
тушунча билан белгиланади, иккала қисмининг 
ҳар бири эса ўша асоснинг сабаби бўлади. У ўз 
навбатида энди биринчи бўлолмайди, балки бун
-
да ундан олдин келадиган бошқа борлиқ бўлиб, у 
унинг борлигига сабаб бўлади – бу эса (ўз навба
-
тида) амри маҳолдир.
Борди­ю, агар бу борлиқ бошқа бўлса­ю, у шу 
сабабли илк борлиқдан ажралиб турса – у фарқ 
қилишда ҳам фақат илкни ажратиб турса – шун
-
дагина илк борлиқ ажралади, унинг ўз борлиғи 
бўлади, мана шу борлиқ эса, ўз навбатида, уларни 
бирлаштириб туради. Мана шу борлиқ иккаласи
-
га ҳам муштарак ҳисобланади. Шундай экан, бу 
бошқа бир борлиқ икки нарсадан таркиб топган 
бўлади, унга махсус бўлган ва бунга шерик бўл
-


178
ган нарсадан тузилган бўлади. Натижада бирин
-
чининг борлиги бошқасининг ҳам борлигининг 
айнан ўзи бўлолмайди, балки бу борлиқ содда 
бўлинмайдиган бўлади, биринчиси эса бўлинади
-
ган бўлади. У ҳолда бу бошқа борлиқнинг борлиги 
қоим бўлган икки парчаси бўлади. Шундай экан, 
биринчисини икки қисми бўлади, бундан у таш
-
кил топган бўлади, унинг борлигининг сабаби ҳам 
бўлади, ниҳоят, бундан паст бўлади ҳамда ноқисли 
бўлади. Бундан чиқди, бу нарса борлиқ боқимидан 
биринчи даражали эмас деганидир.
Худди шунингдек, бундан бошқа илк борлиқдан 
ташқари, тур­нав боқимидан унинг ўхшови бўл
-
ган бошқа бир нарса бор бўлса, илк борлиқнинг 
борлиги мукаммал бўлолмайди. Чунки мукаммал
-
лик ўз туридан бошқа бўлган борлиқнинг ўзидан 
ташқарида бор бўлиши мумкин бўлмаган нарса
-
дир. Бу ҳар бир нарсада кечиши мумкин бўлган 
ҳолатдир. Чунки буюклик боқимидан мукаммал 
бўлган, ўз туридан бошқа бир буюкликнинг ўзидан 
ташқарисида бор бўлиши мумкин бўлмаган нарса. 
Демак, мукаммаллик асл илдизида бўлган бўлса, 
ундан ташқарида бўлган нарсада бўлиши мумкин 
эмас. Айни шаклда мукаммал бўлган ҳар бир жисм 
Қуёш, Ой ва бошқа кезадиган юлдузларда бўлгани 
каби ўз туридан бошқа бир нарсада бор бўлиши 
мумкин бўлмаган нарсадир.
Шунингдек, биринчи сабаб мукаммал борлиқ 
бўлган бўлса, у ҳолда у ўзидан бошқа навдаги нар
-
са бўла олмаслиги турган гап. Демак, унинг бир 
ўзи бу борлиқда яккаю ягонадир, у шу жиҳатдан 
ҳам биринчидир.


179

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish