ИБН АЛ-ҚИФТИЙ ФОРОБИЙ ҲАҚИДА
Шарқда йирик олим сифатида танилган Абу
улҲасан Али ибн Юсуф алҚифтий ёки қисқароқ
қилиб айтганда, Жамолуддин ибн илҚифтий
(1172–1248) Мисрнинг юқори қисмидаги Қифт
деган жойда дунёга келди. Дастлаб у Қоҳирада
таълим олди, кейин 15 йил давомида Қуддусда,
сўнг Ҳалабда тарих ва адабиётни ўрганди, бир
-
мунча вақт мамлакатнинг молия ишларини бо
-
шқарди, кейин вазирлик лавозимига кўтарилди
ва то умрининг охиригача шу лавозимда қолди.
298
Ибн алҚифтийнинг тарих ва адабиётни кўп
ўқиганлиги, доимо олимлар билан ҳамсуҳбат бўл
-
ганлиги ўз самарасини бермай қолмади, албатта. У
ўзидан олдин ўтган машҳур файласуфлар, адиблар
ва олимлар ҳақида маълумотлар йиға бошлайди. Ўзи
ҳам замонасининг йирик олими сифатида танилади.
Унинг «Китоб ахбор алуламо биахбор алҳукамо»
(«Ҳакимлар таржимаи ҳоллари ҳақида олимлар
-
нинг хабарлари») ёки халқ ўртасида ишлатилишига
ўнғайроқ бўлсин учун «Тарих алҳукамо» («Ҳакимлар
тарихи») деб номланган асари Шарқ халқларининг
414 олими таржимаи ҳолини келтириши жиҳати
-
дан
1
фанда катта аҳамият касб этади.
Ўрта Осиёдан етишиб чиққан олимлар ҳақида
ҳам илк маълумотларни алҚифтий асаридан олиш
мумкин.
АлҚифтий ўзининг юқоридаги асарида Абу
Наср Форобий ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган.
Форобийнинг юбилейи муносабати билан бу ал
-
лома ҳақидаги маълумотлар арабчадан ўзбекчага
таржима қилиб, ҳурматли ўқувчилар эътиборига
ҳавола қилинмоқда. Қуйида ана шу арабча матн
дан олинган гапларни келтирамиз.
* * *
Жамолуддин алҚифтий ёзади:
Абу Наср алФоробий Мовароуннаҳрдаги турк
шаҳарларидан бири бўлмиш Форобдан чиққан
файласуф. Бу киши мусулмонлардан етишиб, тан
олинган ҳаким саналади, Ироққа боради ва Бағдод
шаҳрида туриб қолади. Абу Наср бу шаҳарда Юҳан
-
но ибн Хийлондан ҳикмат илмларини ўрганади.
Файласуф Юҳанно ибн Хийлон халифа алМуқтадир
2
1
Қаранг: Ислом энциклопедияси (туркча) т. 5/2, Истам
-
бул, 1966, 864бет.
2
АлМуқтадир – аббосийлар хонадонидан бўлган халифа,
908 йили халифалик мансабига минган.
299
замонида Мадинат асСалом
1
бўлмиш Бағдодда
вафот этган. У ерда Абу Наср бу кишидан фойда
-
ланди ва ўша даврда тенги йўқ одам бўлиб етишди.
Мантиққа оид китобларни таҳқиқ ва шарҳлашда
кўп иш қилди. Мантиқнинг қийин жойларини
ойдинлаштирди, кўпчиликка номаълум бўлган
яширин сирларини очди ва ундан фойдаланишни
осонлаштирди. Ниҳоят у ўз асарларида мантиқдан
фойдаланиш учун тушунарли иборалар, нозик ишо
-
ралар қўллади, ҳатто мантиқни шарҳлаш, ўрганиш
ва таҳлил қилишдаги алКиндий ва бошқалар йўл
қўйган хатоларни ҳам кўрсатиб ўтди.
Абу Наср мантиқни изоҳлашда ҳар бир сўзни
ундаги бешта модда
2
асосида таҳлил қилади, шу
йўл билан уни фойдаланиб бўладиган даражага
келтиради, уларни ишлатиш йўлларини тушун
-
тириб беради.
Мантиқдаги мана шу беш модданинг ҳар бири
-
да қиёсни
3
қандай ишлатиш кераклиги англати
-
лади. Шунинг учун ҳам алФоробий китоби фанда
ғоятда етук, баркамол асар саналадиган бўлди.
Ундан ташқари, Абу Насрнинг «Иҳсо алулум
ва аттаъриф» – «Илмларни ҳосил қилиш ва унинг
мақсадларини тушунтириш» тўғрисида ёзилган
қутлуғ китоби бор. Бундай асар ёзишда шу маҳал
-
гача Абу Насрдан ҳеч ким ўзиб кетолмаган, ҳатто
бу хил фикрмулоҳазаларни унгача ҳали ҳеч ким
айта олмаган, у киши етишган даражага эришол
-
маган ҳам, толиби илмларнинг ҳаммаси ҳам унинг
бу тутган тўғри йўлидан фойдаланмай қолмаган.
Абу Насрнинг Афлотун ва Арасту фалсафасида
-
ги ғояларига бағишланган китоби унинг фалсафа
1
Бағдодни тарихий асарларда ё Мадинат асСалом (Тинчлик
шаҳри) ёки Дор асСалом (Тинчлик уйи) деб атайдилар.
2
Мантиқдаги беш модда шулар: 1) хитоба – риторика; 2)
қиёс – силлогизм; 3) бурҳон – исботлаш; 4) жадал – мунозара;
5) ибора – талқин қилиш.
3
Матнда Қиёс суврати – шаклини ишлатиў дейилган.
300
соҳасида
1
пешқадамлигидан ва ҳикмат фанларини
чуқур таҳқиқ қилишидан дарак беради. Бу китоб
ҳикматдаги назарий йўлларни ўрганишда жуда
катта дастак бўлди ва у орқали муаллиф барча илм
сирлари ва унинг натижаларини алоҳидаалоҳида
эгаллаш йўлларини билдирди; илмлар қандай қилиб
соддаликдан мураккаблик даражасига ўсиб риво
-
жланиб етганини баён қилди. Кейин шу восита би
-
лан Афлотун фалсафасидаги ғояларни билдиришга
киришди, бу ерда у унинг таърифларини бирбир
санаб ўтди. Кейин у шу йўлни Арасту фалсафасини
изоҳлашда давом эттирди; унга каттагина муқадди
-
ма ёзди ва тад рижий равишда у ерда унинг фалса
-
фасини баён қилиб берди, ундан сўнгра Арастунинг
мантиқ ва табииётга оид асарларидаги ғояларининг
ҳар бири ҳақида алоҳидаалоҳида китоб ёзиб, улар
-
ни тавсифлаб тушунтириб берди, ҳатто унинг бу
соҳадаги сўзи ўша нусхаси мавжуд бўлган илоҳий
илмнинг бошланғич қисмига келиб тўхтади ва улар
-
ни табиий илмлар билан хулосалади.
Мен фалсафани ўрганувчилар учун ундан фойда
-
лироқ бирор китоб борлигини билмайман. Бу асар
барча илмларга муштарак бўлган ҳамда у орқали
билинган илмларнинг ўзига хос маъноларини ҳам
билдиради. Олдинлари мантиқдаги категориялар
-
нинг маънолари нимадан иборат эканини тушуниб
бўлмас эди; қандай қилиб у маънолар барча илм
-
ларга энг дастлабки асос бўлиши мумкинлигини
худди мана шу алФоробий асарларидангина билиш
мумкин бўлди. Бундан кейин у киши илоҳиёт ва
шаҳарларни бошқариш тўғрисида тенги йўқ икки
-
та китоб ёзди. Уларнинг бири «Сиёсат алмадания»
номи билан машҳур, бошқаси эса «Сиёсат алФозила»
– «Фозила хулқлар» номи билан маълум.
Бу иккала асарда Абу Наср масалани Арасту
йўли билан ажойиб усулда илоҳиётда ишлати
-
1
Матнда «фалсафа санъатида» дейилган.
301
ладиган олтита руҳоний бошланма – асосларни
тушунтириб берди. У ўзидаги низом ва ҳикматга
боғланган ҳолда жисмоний жавҳарларнинг қандай
топилиши йўлйўриқларини таърифлаган. Мана
шу иккита китобда Абу Наср инсоннинг даража
-
лари ва нафсоний қувватларини таърифлаган ва
ваҳъй билан фалсафа орасини ажратган, фозил
бўлмаган шаҳарлар турларини ва шаҳар бошқа
-
ришда малакий фазилатлар ва пайғамбарлик
қонунларига эҳтиёж борлиги тасвирланган.
Абу Наср алФоробий Абу Бишр Матто ибн
Юнусга замондош эди. Аммо Абу Наср ундан ёш
жиҳатидан кичик эди, илмда эса ундан устун эди.
Матто ибн Юнуснинг мантиққа оид китоблари
асосий манбаларга яқинлиги ва сершарҳ бўлганли
-
ги жиҳатидан Бағдод ва ундан бошқа Машриқда
-
ги мусулмонлар турадиган катта шаҳар олимлари
унга мурожаат қилардилар.
Абу Бишр Бағдодда арРозий
1
халифалиги даврида
вафот этди. Абу Наср Ҳалаб
2
шаҳрига бориб, ўша ерда
амир бўлган Сайфуддавла АбулҲасан Али АбулҲижо
Абдуллоҳ ибн Ҳамдон
3
ҳузурига тасаввуф аҳли кийими
-
да
4
кириб, унинг даргоҳида ҳурмат ва эътибор қозона
-
ди. Шунда Сайфуддавла уни тақдирлаб, иззатикром
қилади. Амир уни илмдаги даражаси ва масалаларни
тушунишдаги ўрнини билиб, ҳатто ўзининг Дамашққа
қилган сафарида у билан бирга суҳбатлашиб кетади.
Абу Наср алФоробий уч юз ўттиз тўққизинчи
йили вафот этди
5
.
1
Халифа арРозий – 934 йили халифалик тахтига минган.
2
Ҳалаб – ҳозирги Суриянинг шимолидаги йирик шаҳар
-
лардан бири, ўрта асрларда мамлакат маркази, илммаъри
-
фат ўчоғи бўлган.
3
Амир Сайфуддавла ибн Ҳамдон (916–964).
4
Бошқа манбаларда Абу Наср доимо ўзининг миллий
кийими турк либосида юрарди, дейилади.
5
Бу милодий ҳисобда 950 йилга тўғри келади. Бундан ке
йин арабча матнда Форобий асарлари рўйхати келтирилади.
302
Do'stlaringiz bilan baham: |