Абдулла Авлонийнинг ўзбек халқ педагогикасига қўшган ҳиссаси. Режа


“Ал-ҳосил тарбия бизлар учун ё ҳаёт мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат- ё фалокат масаласидур”



Download 47,8 Kb.
bet3/5
Sana03.03.2022
Hajmi47,8 Kb.
#481562
1   2   3   4   5
Bog'liq
А.Авлоний қарашлари

.“Ал-ҳосил тарбия бизлар учун ё ҳаёт мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат- ё фалокат масаласидур” деб уқтиради Авлоний.
Тарбия хусусий иш эмас, миллий, ижтимоий ишдир. Ҳар бир халқнинг тараққий қилиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жиҳатдан боғлиқ, деб ҳисоблайди адиб.
Тарбия зурриёт дунёга келгандан бошланиб, умрининг охирига қадар давом этади. У бир қанча босқичдан - уй, боғча ўқув муассасаси ва жамоатчилик тарбиясидан ташкил топган. Авлоний тарбиянинг доирасини кенг маънода тушунади. Уни биргина ахлоқ билан чегаралаб қўймайди. У биринчи навбатда тарбияланувчининг соғлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш лозимлигини уқтиради.
Унинг фикрича, соғлом фикр, яхши ахлоқ, илм- маърифатга эга бўлиш учун баданни тарбия қилиш зарур. “Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқумоқ, ўқутмоқ, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир”. 2
Абдулла Авлоний бадан тарбияси масаласида тарбияланувчини соғлом қилиб ўстиришда ота-оналарга мурожаат қилса, тарбияланувчини фикр томондан тарбиялашда ўқитувчиларнинг фаолиятига алоҳида эътибор беради. 3 Тарбияланувчиларда фикрлаш қобилиятини ўстириш ва бу тарбия билан мунтазам шуғулланиши бениҳоя зарур ва муқаддас бир вазифа. Бинобарин, у муаллимларнинг “диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур... Негаки фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги, муаллимнинг тарбиясига боғлиқдур”. Айни замонда муаллиф таълим ва тарбия узвий боғлиқ эканини ҳам таъкидлайди: “Дарс ила тарбия орасида бироз фарқ бор бўлса ҳам, иккиси бир-биридан ажралмайдурган, бирининг вужуди бирига боғланган жон ила тан кабидур”4 - дейди.
Авлонийнинг фикрича, инсон бутун борлиқнинг кўрки ва шарафидир. Инсон ўз гўзаллиги ва мураккаблиги билан коинотдаги барча маҳлуқотлардан афзалдир. Бутун мавжудот инсонга хизмат қилиши керак, чунки инсон унинг соҳибидир. Чунки инсоннинг ақли бор. У шу ақл туфайли илм эгаллайди, илм орқали дунёни бошқаради: “Ақл, - дейди Авлоний,- инсонларнинг пири комили, муршиди ягонасидур, руҳ ишловчи, ақл бошқарувчидур. ...инсонни ҳайвонлардан сўз ва ақл ила айирмишдур. Лекин инсон ақл ва идроки соясида ўзига келадиган зарар ва зулмлардан сақланур. Ер юзидаги ҳайвонларни асир қилиб, буйнидан бойлаб, ипларнинг учини қўлларга берган инсонларнинг ақлидур” Авлоний инсонга ва унинг ақлига ана шундай юксак баҳо беради. “Илм инсонларнинг мадори, ҳаёти, раҳбари нажотидур. Агар ақлингнинг қўли нафсингни жиловини ушласа, сани ёмон йўлларга кирмоқдан сақлар. Ҳар нарса кўп бўлса, баҳоси арзон бўлур, аммо ақл эса илм ва тажриба соясида канча кўпайса, шунча қимматбаҳо бўлур”.
Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” китоби маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилади. А.Авлоний китобда илм тўғрисида бундай дейди: “Илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидур. Илм инсон учун ғоят олий муқаддас бир фазилатдур. Зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойина каби кўрсатур. Зеҳнимизни, фикримизни килич каби ўткир қилур, ... Илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидур.... Авлоний илмни умуман эмас, балки унинг амалий ва ҳаётий фойдаларини айтиб, “Бизларни жаҳолат, қоронғуликдан кутқарур. Маданият инсониятни маърифат дунёсига чиқарур, ёмон феъллардан, бузук ишлардан қайтарур, яхши хулқ ва одоб соҳиби қилур... Алҳосил бутун ҳаётимиз, саломатимиз, саодатимиз, сарватимиз, маишатимиз, ҳимматимиз, ғайратимиз, дунё ва охиратимиз илм ила боғлиқдур”2.
Умуман, адибнинг образли ифодасига кўра, илм бамисоли бодомнинг ичидаги мағиз. Уни қўлга киритиш учун меҳнат қилиш, яъни чақиб уни пўчоғидан ажратиб олиш керак.


  1. Download 47,8 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish