Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

1939
Т У Й
Наҳот киши шуидай хушчақчақ оламдан кетса.
Лермонтов
Мўлжал тўй эмас, «тўртта одамнинг олдига бир товоқ 
ош қўйиб, элга маълум қилиб қўйиш» эди. Маҳалла қи- 
зил чойхонасининг мудири Собиржон бундан хабардор 
экан, куёв билан келиннинг қаттиқ қаршилигига қарамай, 
ишни катта қилиб юборди. Мана энди, кўриб турибсиз, 
ҳовлига одам сиғмайди. Тикувчилар артелининг 
ҳа- 
васкор созандалари тўгараги бутун состави билан кел- 
ган. Маҳалла комиссиясининг раиси Турғуной «Жазо- 
йир»га йўрғалаб юрибди...
Куёвнинг қаерда эканини ҳеч ким билмайди. Келин 
уйга қамалиб олган — на ёлворганга кўнади, на алда- 
ганга — чиқмайди ва Собиржонни қарғайди. Боядан бе- 
ри «Вой, шарманда! Вой, шарманда!» деб у ёқдан-бу ёқ- 
қа югуриб юрган бир кампир Собиржонни четга торгнб:
— Ш у иш сендан лозим эмас эди! Хайр, қилгиликни 
қилдинг, энди икковини кўпчилик ўртасига олиб чиқаман 
деганинг нимаси, ҳаммага калака бўлсинми?— деди.
Собиржон, ўзи тажанг бўлиб турган эди, 
аччиғи 
келди:
— Безгак пашшага ўхшаб ғинғиллай берманг!— де- 
ди,— бу ерга келганлар келин билан куёвни калака қил- 
гани келиптими? Калака қилгани келган одамлар шунча 
тўёна билан келадими?
— Ахир, айб бўлади, болам! Иккови қайсн юзи билан 
бу ерга чиқиб ўтиради!
322
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Нимаси уят? Бундан чиқдики, «уят» бўлади деб 
куёвни сиз қочирган экансиз-да? Ҳали келнн ҳам сиз- 
нинг гапингизга кириб уйдан чиқмай ўтириптими? Қи- 
ринг ҳозир, келинни олиб чиқинг!
— Жон 
болам, 
ўргилай... 
икковини 
хижолатга 
қўйма!
— Киринг дейман!.. 
Кирмайсизми? 
Ҳозир 
тўйни 
мажлисга айлантириб, масалангизни қўяман!
— Менинг нима масалам бор экан?
— Руҳонийлик қилиб тўйни бузаётипти, тартибга ча- 
қирилсин, дейман.
— Шу руҳонийликка кирар эмишми? Айтсанг айта 
бер, барибир ҳеч ким ишонмайди. Рўзага қарши тушун- 
тириб юрганимни ҳамма билади. Эркакларга ҳам тушун- 
тирганман...
— Бўлмаса... бўлмаса ўзига эр чиқмаганига куйиб, 
бировнинг тўйини бузмоқчи дейман. Айтолмайманми? 
йўқ денг! Йўқ денг!
— Жинни бўлма, бола!
— Уртоқлар!— деди Собиржон. Ҳамма жим бўлди. 
Кампир қўрққанидан югурганича келинни олиб чиққани 
кетди.— Уртоқлар! Ҳозир маҳалламизнинг актив ашула- 
чиларидан ўртоқ Шукуржонов «Келди айёми баҳор» де- 
ган ашулани айтиб берсин деган кўндаланг таклиф туш- 
ди. Қаршилар йўқми? Демак, бетараф ҳам йўқ... Уртоқ 
Шукуржонов, марҳамат қилинг!
«Келди айёми баҳор» пировард бўлгандан кейин кам- 
пир келинни бошлаб чиқди. Келин каттакон дока рўмолга 
бурканган, секин, киши билмас, деворнинг тагидан бориб, 
аёллар тўпига ўтирди. Бояги кампир ҳаял ўтмай куёвни 
ҳам топиб келди. Куёв қаттиқ қарсаклар остида бориб, 
келиннинг ёнига ўтирди.
Иккови ўтирибди. Келин — Хадича хола рўмолини 
қаншаригача туширган, борган сари ерга қапишиб кета- 
ётибдн. Куёв — Қурбон ота чўкка тушган, икки қўли тиз- 
засида, худди сурат олдираётгандай ҳеч қимирламайди, 
ҳар замон келшшн тирсаги билан туртиб, секин «қома- 
тингни кўтариб ўтир» деб қўяди.
— Уртоқлар!— деди Собиржон,— ижозат берасиз, ўр- 
тоқ Қурбон ота билан Хадича холанинг турмуш қуришла- 
рига бағишланган бу кунги қизнл тўйимизни яна бир 
марта очиқ деб эълон қилишга! Тўйни очиқ деб эълон 
қилиш билан бирликда шуни айтмоқчи бўламанки, ўртоқ- 
лар, Қурбон ота ким ва қандай эди? Бу тўғрида ўзлари 
таржимаи ҳолларини айтганда гапириб берарлар. Лекин,
323
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўртоқлар, мен ҳам ҳисқача тўхтаб ўтмасам... тарс ёрилиб 
кетаман!
Қурбон отанинг ҳаёти нотиқ қониб сўзлагундай во- 
қеаларга бой ҳам эмас. Унинг йигитлик ҳаётининг якуни 
шуки, «бу дунё бўлмади, энди охиратдан ҳам қуруқ ҳол- 
май» деб, ўзини-ўзи Саидаҳмадхон деган эшонга назр 
қилган. Бу эшон биров билан сўзлашганда ўзини худди 
кимга қайси жаннатдан ўрин бериш тўғрисида худо билан 
сўзлашиб келгандай тутарди. Шунинг учун бир йили 
узоқ сафарга отланиб, «юр» деган эди, Қурбон ота «қаер- 
га, нима учун» деб сўраб ҳам ўтирмай, олдига тушди. Бир 
юртга боришди. Бу юрт Афғонистон бўлиб чиқди. Қурбон 
ота яна неча йиллар эшоннинг хизматида бўлиб, бевақт 
кучдан қолди. Бу ерда кечирган ҳаётининг якуни шу бўл- 
дики, «пайғамбаримиз олтмиш уч ёшларида ер остига 
кирганлар, мен нима қилиб юрибман», деган фикрга ке- 
либ, пирига маслаҳат солди. Пир «бу ўйни худо кўнглин- 
гизга солипти» деди, чунки унинг учун энди Қурбон ота 
ер остига кирадими, ер устида юрадими — барибир эди. 
Қурбон ота ҳали олтмиш учга кирмаган бўлса ҳам «пкки- 
уч йил нари-ю бери» деб ер остига кира қолди, орада бир 
неча ой ўтгандан кейин қараса иккала оёғи шол бўлмоқ- 
чи! Қурбон ота буни яқинлашиб келаётган қазо аломати 
деб ўйлади-да, туғилиб ўсган ерларини, қавму қариндош 
ва таниш-билишларинн соғинди, «бир сиқим тупроғим 
бегона юртда қолиб кетмаса экан», деган ўйга борди. Бу 
ўйини пирйга айтган эди, пири яна «бу ўйни худо кўнг- 
лингизга солипти» деди.
Қурбон ота қолган умрини ўз юртининг ери остида 
ўтказишни ният қилиб, ўлар ҳолатда келди. Қавм-қарин- 
дошлари унинг тирик эканига суюнишди, ниятини эши- 
тиб тоза кулишди. Уша замонда ўлиб кетган холавачча- 
сининг ўгай ўғли доктор бўлган экан, уни уришиб-уришиб 
касалхонага жойлаб қўйди. Касалхонада яқин икки ой 
ётиб оёқлари тузалди, ўзи жуда тетикланди. Касалхона- 
дан чиққанидан сўнг доктор бир куни маҳаллада ўзи таш- 
кил этган худосизлар тўгарагининг машғулотнга олиб 
борди ва лекция ўқиб «Мана сизларга жонли мисол» деб 
кўрсатди, кейин Крупская номидаги болалар боғчасига 
қарашли боққа боғбон қилиб қўйди.
Хадича хола билан унинг орасидагм оқибати тўйга 
бориб етган муносабат бир ҳазилдан бошланди. Хадича 
хола ҳам шу боғчада ишлар эди. Утган йили баҳорда ни- 
мадандир гап чиқиб, «сиз тайёр ошга баковул бўлдингиз, 
бу турмушга биз осонлнкча эришганимиз йўқ», деган маз-
3 2 4
www.ziyouz.com kutubxonasi


мунда ҳазнл қилди. Шу гагшл боигқа одам айтса, албат- 
та, Қурбон отага қаттиқроқ тегар эди, кўнгли торгиб 
юрган одами айтгани учун хафа бўлмади, аммо ҳазилга 
ҳазил тарзнда... шўхлик қилди.
Қурбон ота, айниқса Хадича хола, Собиржон мана шу 
тўғриларда ҳам гапирар деб хавотирда эди, хайрият, сў- 
зини тамомлайдиганга ўхшаб қолди:
— Мана шундай, ўртоқлар!— деди.— Бурун замонда 
буларга ўхшаган қарилар эмас, ҳатто ёшлар ҳам ҳар 
доим ўлим кутиб, кечалари калима ўгириб ётар эди, 
яъни айтмоқчи бўламанки, яшашдан кўра кўпроқ ўлиш 
тўғрисида ўйлар эди. Бугунги кунда кўрамизки, ўртоқ- 
лар, олтмиш саккизга кирган Қурбон ота турмуш қур- 
моқда. Қиши қай вақтда турмуш қуради? Шу вақтда 
турмуш қуради, қачонки, у ўртоқ... бу тўғрида Қурбон 
отанинг ўзлари маълумот бериб ўтадилар.
Қурбон ота кўкрагидан бир нарса узилиб қорнига туш- 
гандай бўлди, ўзи узун бўйнини яна ҳам чўзди, бир-икки 
ютинди, кўзларини пирпиратиб, атрофига қаради. Ҳамма 
кутар эди.
— Собиржон, ўғлим,— деди секин ўрнидан турар 
экан,— сизлар сўранглар, мен жавоб берай. Узим гапи- 
ролмайман, ўрганмаганман... Мен, энди, гапирсам ўша 
бойлар, эшонлар тўғрисида гапирсам бўлади, бойларнинг 
эшонларнинг ёмонлигини айтиб, тушунтирсам бўлади... 
Қеча Турғуной «ҳали ҳам камбағаллар бойларга уй солиб 
ўзига кафан пули ишлайдиган юртлар бор» дедилар. Уша 
камбағаллар тушунмаган камбағаллар, ўшаларга ҳам ту- 
шунтириш керак. Отамиз Ленинга минг-минг раҳматки, 
ўзи азоб чекиб, бизларни азобдан қутқазди. Давр-давро- 
нимиз яшасин! Ҳаммаларинг яшанглар...
Собиржон, муроди ҳосил бўлиб, қаттиқ олқишлар ос- 
тида куёв билан келинга бир рюмкадан шампанский тут- 
ди. Рюмкани иккови ҳам дадил олди, баравар кўтарди ва 
иккови ҳам, унинг тахир экаяини энди билгандай, афтини 
буриштириб, бир-бирига қаради. Ҳар маҳаллада битта- 
иккита «қўтир эчки» бўлади-ку, бу ерда ҳам биттаси ўтир- 
ган экан. У ҳаммасига ҳам чидаб ўтирган экану, иккови- 
нинг вино ичганига тоқат қилолмади шекилли, этагини 
қоқиб ўрнидан турди, бурилиб кетаёгиб бир нарса деган- 
дай бўлди — гапирдими, ичи қулдирадими— билнб бўл- 
мадн. Собиржон ўйин-кулгини бошлаб юборди. 
Куёв 
ҳам, келин ҳам энди ундан хафа эмас эди.
1939
325
www.ziyouz.com kutubxonasi


ЙИЛЛАР
Утди умрим воҳ дариғ...

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish