Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

ИККИ ЁРТИ - БИР БУТУН
Камолхонов, илтимосига «хўп» деган жавобни кутиб, 
савол 
аломатидай гажак бўлиб 
турганида 
телефон
293
www.ziyouz.com kutubxonasi


жиринглаб қолди. Бўлим мудири Сулаймонов трубкани 
олди.
— Лаббай... ҳа... ҳа...а? Ваҳ-ҳаҳ-ҳа-ҳа...
Негадир, Камолхонов ҳам кулди ва қоматини рост- 
лаб, курсига секин ўтирди.
— Албатта, 
албатта,— деди 
Сулаймонов жиддий 
ҳиёфада,— масалан: балиқ кўп яхши нарса — қовурил- 
са қандай ширин бўлади! Бироқ қовундан балиқ ҳиди 
келса кўнглингиз айнийди.
Камолхонов бу 
сўзни кулги учун 
айтилган гумон 
қилган бўлса керак, ўзини қаттиқ кулгига чоғлаган эди, 
Сулаймоновнинг кулмаганйни кўриб, ўзини жиддий кўр- 
сатиш учун қошларини чимирди, 
устки лабини сўра 
бошлади.
— Қачон?— деди Сулаймонов аччиғи келиб,— ўзин- 
гиз биласиз-ку, биродар, мингта хушомадгўйни ҳўл 
олиб бориб, қуруқ олиб келаман-а! Дарров танийман- 
ди. Отам сигирнинг серсут ёки камсутлигини маъраши- 
дан билар 
эди. Йўқ, йўқ, ишонинг! Кеча ҳаммомга 
киргани билет олаётсам, кассир «совун керак эмасми?» 
дейди. Бу нима дегани? Мен, биродар, ернинг тагида 
илон қимирласа биламан.
Сулаймонов, шу гапни айтиб, Камолхоновга бир қа- 
раб қўйди, шу қараш билан фақат «кўрдингми, мен 
шундай одамман» демоқчи эди, холос. Камолхонов, ўзи- 
дан ҳадиксираб, жиндай қизарди, 
аммо сирини бой 
бермади.
Сулаймонов, трубкани 
қўйиб, тантанали равишда 
кнопкани босди. Секретарь кирди.
— Айтинг, овқат келтирилсин?— деди Сулаймонов 
ва Қамолхоновга мурожаат қилди.
— Энди бўладиган гап шуки, биродар, бу ҳожатин- 
гизни чиқариш кўп қийин, кўп қнйин, биродар.
Қамолхонов илжайди.
— Биламан, ўртоқ 
Сулаймонов, фақат қийин бўл- 
гани учунгина снзнинг олдингизга кирдим. Сиз, энди, 
қийин деб... камтарлик қилаётибсиз-да. Эшакни яшир- 
сангиз ҳанграб шарманда қилади. Тагин кўнглингизга 
келмасин, мисол учун айтаётибман, азбаройи очиқлигим 
учун... Сиз араванинг гупчагини ерга кўмсангиз, худо 
урсин, бодринг кўкариб чиқади!
Сулаймонов жуда ийиб кетди, лабидаги мамнуният 
табассумини яшириш учун, ўнг қўли билан сўл мўйло- 
вини силай бошлади. 
Овқат келтирилди. Сулаймонов 
бедананинг сувхўрлигидай кичкина хурмачани олдига
294
www.ziyouz.com kutubxonasi


тортди ва бўлак гап тополмай, қаймоқнинг таърифини 
қилди:
— Бир шақарнинг қаймоғи бошқа шаҳарнинг қай- 
моғидан фарқ қилади-а?
— Ҳа, албатта!
— Ҳа, баракалла! Қаймоқни бир ялаб қайси шаҳар- 
нинг қаймоғи эканини айта оласизми? Мен дарров ай- 
таман. Бай-бай... мен еган қаймоқларни ариқ қилиб 
оқизсангиз ҳеч қандай тўғон туриш бермайди. Шупинг 
учун қаймоқнинг яхши-ёмонини дарров ажратаман. 
Мана бунингдай қаймоқни умримда еган эмасман. Кў- 
ринг-а, ажойиб!
Сулаймонов нон билан қошиқ узатди. Камолхонов 
тараддудланиб қолди: қаймоқдап, масалан бир қошиқ 
емак хушомадгўйликка кирмасмикин?
Телефон жиринглади. Сулаймонов трубкани 
олди. 
Камолхонов жилманди ва назокат билан нонга қаймоқ 
суртиб бир тишлади. Ажаб, шундай мақталган қаймоқ 
қатиқнинг мазасини беради! Қатиқ бўлганда ҳам қан- 
дай — ачиган қатиқ! Қамолхонов нонни бир илож қи- 
либ еди ва мазза қилганига ишора қилиб, бош чайқади.
— Қалай?— деди Сулаймонов 
трубкани қўйиб,— 
умрингизда шундай қаймоқ еганмисиз?
— Ҳақиқатан... Сигирда бир гап бўлса керак. Мен 
энг яхши қаймоқни Марғилонда еган эдим, бунинг ол- 
дида уни ун аталанган сут деса бўлади. Хушбўйлигини 
айтинг...
Сулаймонов қаймоқдан 
бир қошиқ олиб ичди-да, 
бирдан афти бурушди, туфлагани жой излади, туфлади.
— Э, ўлмабсиз,— деди у 
оғзини артиб,— ахир, бу 
қатиқ-ку!
Қамолхонов бир ирғиб тушди, гангиди:
— Иўғ-е, ростданми?— деди 
шошиб ва қошиқдаги 
юқни ялаб узоқ таъмини олди,— ҳақиқатан қатиққа 
ўхшайди.
— Қатиқнпнг ўзи! Пуф... Исини қаранг, ачиган қа- 
тмқ!
— Дарҳақиқат, ачиган қатиқ,— деди Камолхонов ва 
яна ялаб кўрди,— йўқ, бузилган қаймоқдир. Мен ҳали 
бетини еган эканман-да. Яхши қатиқнинг бети қаймоқ- 
дай бўлади-ку!
Кабинетга икки киши кнрди. Камолхонов ўрнидан 
турди.
— Энди мен ишни бошлай берайми?
2 9 5
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Ваъда бериб устидан чиқмасам тўғри келмайди-да.
— Ваъда берсангиз бас, қилмасангиз ҳам майли. 
Камолхонов оёғининг учида юриб чиқиб кетди. 
Идора хизматчиларининг бир мажлисида Сулаймо-
новни роса сулайтиришди. Камолхонов ким нима деса 
«Тўгри!» деб чапак чалар эди.

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish