Абдулла Қаҳҳор (1907–1968)



Download 45,51 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi45,51 Kb.
#47096
Bog'liq
Абдулла Қаҳҳор (1907–1968)



Абдулла Қаҳҳор (1907–1968)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Ўзбек адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшган Абдулла Қаҳҳор 1907 йили Қўқон
шаҳрида темирчи оиласида дунёга келди. Ўрта маълумотни Қўқонда олган Абдулла
1925 йилда Тошкентга келиб, “Қизил Ўзбекистон” газетасида ишлайди.
У Ўрта Осиё Давлат университетининг педагогика факультетида (1930) таҳсил олди.
Ёзувчи “Совет адабиёти” журналида масъул котиб, Ўзбекистон Давлат нашриётида
муҳаррир лавозимларида ишлади (1954–1956).
Абдулла Қаҳҳорнинг ижоди 1924 йилдан бошланган. Дастлаб “Муштум” журналида,
“Янги Фарғона” газетасида унинг ҳикоя, фельетон, хабарлари босилди. Ёзувчининг
“Олам яшаради” номли биринчи ҳикоялар тўплами 1935 йилда чоп этилган.
30-йилларда адибнинг учта “Ҳикоялар” тўплами (1935,1938,1939) китобхонлар қўлига
тегди. Бу даврда Абдулла Қаҳҳор кичик ҳикоялардан ташқари “Сароб” (1935) романини
ёзди.
Уруш йилларида ёзувчининг бир қанча фельетон, очерк ва ҳикоялари эълон қилинди.
“Асрор бобо”, “Дардақдан чиққан қаҳрамон”, “Кампирлар сим қоқди”, “Хотинлар”,
“Олтин юлдуз” каби ўнлаб ҳикоя ва қиссаларида ўзбек жангчиларининг мардлиги,
халқимизнинг меҳнатдаги жонбозликлари, юксак ватанпарварлиги ифодаланган.
Ёзувчининг урушдан кейинги йилларда яратган “Қўшчинор чироқлари” (1951) романи
жамоалаштириш мавзуига бағишланган.
У ўзининг “Шоҳи сўзана” (1951), “Оғриқ тишлар” (1954), “Тобутдан товуш” (1962),
“Аяжонларим” (1967) комедиялари билан ўзбек драматургияси ривожига салмоқли
ҳисса қўшди. Айниқса, “Шоҳи сўзана” пьесасида драматург қўриқ ва бўз ерларни
ўзлаштириш мавзуини зўр маҳорат билан ёритди. Пьеса республикамиз ва қатор
хорижий мамлакатлар саҳналарида муваффаққиятли намойиш қилинди. Ёзувчининг
“Синчалак” (1958), “Ўтмишдан эртаклар” (1965), “Муҳаббат” (1968) қиссалари ўзбек
насрининг тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.
У “Ўтмишдан эртаклар” қиссаси учун Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Ўзбек китобхонлари Абдулла Қаҳҳор таржимасида М. Горькийнинг “Менинг
дорилфунунларим”, Н. В. Гоголнинг “Ревизор”, Л. Н. Толстойнинг “Уруш ва тинчлик”


Абдулла Қаҳҳор (1907–1968)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
романи (I, II китоблари) ва бошқа бир қатор асарларни ўз она тилларида ўқишга
муваффақ бўлганлар.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор мустақиллик йилларида ўзбек адабиёти ва
маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан
мукофотланган.
“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги
адабиёт ва санъат нашриёти 2016) китобидан.

Download 45,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish