А ЗАМАТХОДЖА БАБАХОДЖАЕВ
КИТОБ ЎҚИШНИНГ ХАЁТИМИЗДАГИ ЎРНИ
ХИКОЯ
* СЕРГЕЛИ ТАКМ *
МУАЛЛИФНОМА
Азамат Бобохўжаев 1985 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шахрида зиёлилар оиласида туғилган. 2001 йилда Сергели туманидаги 301-сонли ўрта таълим мактабини намунали битирган. 2004 йилда Сергели туманидаги 20 - сонли Касб-Ҳунар
Колледжини аъло бахоларга тамомлаб ўрта-махсус техник мухандиси маълумотига эга бўлган. 2004 йилдан бошлаб Ахборот-Коммуникацион Технологиялари бўйича фаолият юритиб келган. 2009 йилнинг июнь ойида Сергели туманидаги 300-сонли ДИУ мактаби қошидаги Туман Ахборот-Ресурс Марказига АКТ оператори лавозимига қабул қилинган. 2011 йилда Туман АРМ нинг Инновацион тадқиқотлар сектори мудири этиб тайинланган. Туман АРМ да ўз фаолиятини юритиб, эришган иш фаолияти ёрдамида хамкасбларига кўмаклашиб келган. 2020-йил Ўзбекис-тон Республикаси Президенти Қарорларига биноан Сергели тумани Ахборот-кутубхона марказига АКТ ва рақамлаштириш хизмати рахбари лавозимига ишга қабул қилинган. Оилали, 1 фарзанднинг отаси.
Муқаддима
Ассалому алайкум ҳурматли китобхонлар. Бу китобда сизларга бир хикояни сўзлаб бермоқчимиз. Хикоямиз бир оиланинг тарбиясиз кенжа фарзандини адабий китоблар орқали тўғри йўлга йўналтириб тарбиясига таъсир қилгани хақидадир. Марҳамат қилиб ҳикоямизни ўқиб, қанчалик китоб ўқиш хаётимизда керак эканлиги хақида хулоса чиқаринг.
Азим Тошкент шахримизда истиқомат қилаётган зиёлилар оиласида кенжа фарзанд дунёга келибти. Дунёга келган кенжа фарзанди хаётда етакчи ва илғор бўлсин деб ота-онаси унга Сарварбек деб исм қўйишибти.
Йиллар ўтиб Сарварбек ўсиб улғайибди. Ота-онаси фарзандларимиз хаётда хеч кимдан кам бўлишмасин деб эрталабдан кечга қадар ишда бўлиб кенжа фарзанди тарбиясига унча эътибор беришмабди. Сарварбекга асосан уни туғишган опаси Имрона қараб, кераклигида унга қўлидан келганича мехр бериб, ота-онаси кун давомида ишда булганида уларнинг йўқлигини билдирмай кўмаклашиб келган экан. Шу тариқа орадан вақт ўтиб Сарварбек 7 ёшга тўлганида ота-онаси уни умумий ўрта-таълим мактабининг 1-синфига ўқишга беришибти. Сарварбек мактабда аъло бахоларга ўқий бошлабди. У ҳар куни кечки пайт ота-онаси уйга қайтгач уларни мактабдан олган аъло баҳолари билан хурсанд қилар эди.
О та-онаси хам фарзанди эсли-хушли, одобли бўлиб улғайиб келаётган жуда бахтли эдилар.
Йиллар ўтиб Сарваобек 6-синфга ўтибди. Энди у хар куни мактабдан аъло баҳолар эмас, балки 2-3 бахолар олар, уқишни умуман истамас, мактабдаги муаллимларига гап қайтарар, синфдошлари билан хам ўришиб келар эди. Опаси Имрона уни бундай хулқи учун койир эди, Сарварбек эса опасини гапларига писанд қилмай уйдан кўчага чиқиб кетар эди. Бундан хабардор бўлган ота-она хам фарзандини тўғри йўлга йўналтиришга харакат қилишди, лекин шунча харакатлар натижа бермади. Сабаби Сарварбек кўчада ўйнаб юрган вақтида қўшни махалладаги болалар билан дўстлашиб, улардан ёмон одатларни ўрганиб бўлган эди. Сарварбек кенжа фарзанд бўлгани учун ота-онаси: “Хали фарзандимиз ёш, сал ўтиб ақлини йиғиб олар” деб уни холи қўйишди. Шу тариқа орадан 2 йил ўтди. Энди Сарварбек мактабига умуман бормайдиган, борса ҳам дарслардан қочиб ўртоқлари билан кўчама-кўча санғиб чекиб ва ичиб муштлашишга одатлан-ди.
Фарзандининг хулқи тобора зулмат тубига чўқиб бораётга-нини кўрган ота-она “балки шундай қилсак ўзгариб қолар” деб уни спорт тўгараги сузишга беришди. Сабаби Сарварбек ёшлигидан сузишга қизиқиши бор эди. Аммо бу ҳам натижа бермади, Сарварбек тўгаракга 1-2 ой қатнашиб кейин қатнашишни истамай қўйди.
Сарварбекни ёмон тараф-га ўзгараётганини кўриб билган қўшнилар “Ўғлин-гизга кўз теккан, уни бир ўқитиб дам солдиринг” деб ота-онасига маслахат бериш-ди. Отаси “хақиқатдан хам ўғлимга кўз теккандир” деб ўғли Сарварбек билан жоме-масжидга бориб 2 ракат намозларини ўқиб, сўнг дам солдириб қайтдилар. Ушбу харакат озгина бўлса хам натижа берди. Сарварбек 1-2 хафта ичида мактабга борар, дарсларда фаол қатнашар ва аъло бахоларга ўқий бошлади. Аммо бундай холати узоқга чўзилмади. Сарварбек яна кўчадаги ўртоқларига қўшилиб олдинги одатларига қайта бошлади.
Кунлардан бир кун Сарварбек кўчадаги ўртоқлари билан бирга ўчоқ ёқиб картошка пиширишни режалаш-тиришди. Ўртоқларидан бири Фаррух исмли тенгдоши ўчоқ ёқиш учун ўз уйидан қалин бир китобни олиб чиқиб, китобнинг вароқларини йирта бошлади. Буни кўрган Сарварбек ўртоғига жахл қилиб “Эсинг жойдами Фаррух, уйдагиларин бу китобни йиртаётганини билиб қолишса сени қаттиқ койишади” деб урушиб муштлашиб кетди. Сарварбек ўртоғига жахл қилган сабаби, ёшлигидан унга туғишган опаси Имрона китоб хаётда қанчалик азиз эканлигини онгига сингдириб келган эди. Кечки пайт Сарварбекнинг ота-онаси ишларидан уйга қайтишганида, фарзандининг кўзи кўкариб юзлари тилинганини кўришгач, нега бундай бўлганини ўғлидан сўрашди. Сарварбек кўчада ўротқлари билан бўлган воқеани айтиб берди. Ўғлининг сўзлаб берган воқеясини эшитган ота-онаси хаёлида бир фикр ўйғонди. Агар Сарварбек китоб йиртилгани учун жахл қилган бўлса, демак унинг тарбиясига китоб ўқиш ўзгартириш киритади.
Эртаси куни Сарварбекнинг онаси ишдан вахлироқ қайтиб бир уйи олдидаги кутубхонага йўл олди. Кутубхонага келгач, ўғлини қизиқтирадиган бадий ва маданй китобларни танлаб, хар бирини ёздириб олиб, уйга олиб келди. Сарварбек онаси олиб келган китобларни кўриб, олдин “нима кераги бор экан шу китобларни” деб ўйлаб унчалик аҳамият бермади. Кечки овақтдан сўнг, Сарварбекнинг онаси ўғлига “болам, боя кутубхонага кириб ўтгандим, у ерда бир-биридан қизқарли китоблар бор экан, ушбу китоблардан энг қизиқарлиларини саралаб сен учун олиб келдим, ўқимасанг ҳам бир бора кўриб чиқарсан” деди. Сарварбек эса “уфф, ойижон, биласизку манга китоб ўқиш унча ёқмаслигини, майли сиз учун бир бора кўриб чиқарман” деб онаси кутубхонадан олиб келган китобларни олиб ўзини хонасига кириб кетди.
Х онасига киргач нима китоблар экан деб бир сидра уларни пир-пиратиб кўздан кечирди. Бир махал бир китоб Сарварбекнинг кўзига қизиқ кўринди. Китобда турли хил автомобиллар расмлари ва улар хақида маълумотлар битилган эди. У ушбу китобни уқий бошлаб, ўқиётган китобига қизиқа бошлади. Уни ўқиб бўлгач Сарварбекнинг хаёлида “нима қилса шундай автомобилларга эга бўлиш” учқуни пайдо бўлди. Кейин у бошқа китобга назар солди. У китобда қандай харакат қилса юқори чўққиларга эришиш тўғрисидаги маълумотлар битилган эди. Шу пайт уй эшигининг қўнғироғи жаранглади. Сарварбек эшик қўнғироғи жаранглашига эътибор бермай китоб ўқиб ўтирганича жойидан жилмади. Бирдан хонасининг эшиги очилиб опаси Имрона унга ўртоғи келганини айтди. Сарварбек эса ўртоғининг олдига чиқгиси келмай опасига “опажон мени банд деб юборинг” деб китобини ўқишда давом эттирди. Буни кўрган опаси Имрона эса укасини ўртоғи олдига чиқмай китоб ўқишни афзал кўргани учун хорсанд бўлиб “хоп укажон, албатта айтаман” деб хонасидан чиқиб кетди.
Сарварбек онаси олиб келган китобларни ўқиган сари қизиқиб борарди. Хамма китобларни ўқиб бўлгач, Сарварбек онасидан ушбу китобларни қайердан олганлигини сўради. Онаси хам ўғлининг бундай саволига жуда хурсанд бўлиб, китобларни қайси кутубхонадан олганлигини, бошқа китобларни олиш учун эса мактабга бориб дарсларда фаол қатнашиб аъло бахоларга ўқиш керак эканлигини сўзлаб берди. Э ртаси куни Сарварбек барвақт уйқудан уйғониб, мактабига йўл олди, дарсларда фаол қатнашди ва аъло бахолар олди. Сўнг онаси айтган кутубхонага келиб, ўқиб бўлган китобларини топшириб, ўрнига ўзига қизиқ бўлган китобларни саралаб танлаб олди. Уйга келгач кутубххонадан олиб келган китобларини тезроқ ўқиш истагида бўлиб, мактабда берилган уй вазифаларини бажариб, олиб келган китобларини ўқишни бошлади. Буни кўрган ота-онаси ва опаси Сарварбекнинг бундай харакатларидан жуда хам хурсан бўлишди. Кунлар ўтиб Сарварбек аъло баҳоларга ўқир, синфдошларини ва муаллимларини хурмат қилар, кўчадаги ўртоқлари билан кам кўришадиган бўлди. Шу тариқа кунлар кетидан кун, ойлар кетидан ойлар, йиллар кетидан йиллар ўтиб Сарварбек умумий ўрта-таълим мактаби 11-синфини аъло баҳоларга битириб олий ўқув юртига ўқишига кирди. Хозирда у олий ўқув юртининг 2-босқич талабаси. У хамон ўқишларидан сўнг кутуб-хонага қатнаб турли-туман китобларни ўқийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |