А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси



Download 2,79 Mb.
bet62/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

9.3.-жадвал
Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текшириш юзасидан тестлар

Т. р.

Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект

Жавоб мазмуни (текширув натижаси)

Белги

Аудиторнинг хулосалари ва қарорлари

1

2

3

4

5

А. Ички назорат

1.

Ходимлар жадвали тасдиқланганми ва унга риоя этиладими?

Ходимлар жадвали ҳар йили бир маротаба қайтадан кўриб чиқилади

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

2.

Ҳар бир ходимга шахсий варақалар юритилганми?

Ҳа, юритилган

Н4

Назорат етарли даражада

3.

Ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқлар ўз вақтида қабул қилинадими?

Буйруқлар ўз вақтида ва тўғри қабул қилинади

Н4

Назорат етарли даражада

4.

Ходимлар бўлими томонидан тасдиқланган ишбай ҳақлар ва тариф ставкалар қўлланиладими?

Ходимлар бўлими томонидан бир йилда камида бир маротаба танлаб олиб назорат амалга оширилади

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

5.

Иш ҳақидан ушлаб қолишлар текшириладими?

Бир йилда камида бир маротаба танлаб олиб назорат амалга оширилади

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

6.

Солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар, ягона ижтимоий тўловларни солиқ идоралари томонидан текширилганми?

Ҳисобот йилида текширув ўтказилмаган

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

7.

Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари тўғри рақамланганми?

Кетма-кет рақамлаш қўлланилади

Н4

Назорат етарли даражада

8.

Мукофотлар, меҳнат таътили, кассалик ва-рақалари ва бошқаларни ҳисоблаш тартибига риоя қилинадими?

Риоя қилинади, лекин корхонада тўловлар тартиби тўғрисида ички Низом ишлаб чиқилмаган ва тасдиқланмаган

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

9.

Иш ҳақи ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаган ҳолатлари бўлганми?

Ҳа, бўлган

Н2

Сабабларини аниқлаш лозим

10.

Иш ҳақини тайёр маҳ-сулотлар билан тўлаш ҳолатлари бўлганми?

Ҳа, бўлган

Н2

Солиққа тортиш тўғри ҳисобланганлигини текшириш лозим

11.

Иш ҳақи бўйича ҳи-собварақларнинг ўзаро боғланиш чизмаси ишлаб чиқилганми?

Йўқ, ишлаб чиқилмаган

Н2

Счетлар корреспондентланишида хатолар бўлиши мумкин

12.

Иш ҳақини ҳисоблаш бўйича дастлабки ҳужжатлар, таҳлилий ва синтетик ҳисоб маълумотлари солиш-тириладими?

Чорак охирида тан­лаб олиб текширилади

Нз

Танлаб олиб текширув ўтказиш лозим

Изоҳ. Н1-паст даража; Н2-ўртачадан паст; Нз-ўртача; Н4-юқори.



9.3-жадвалдаги саволномани тўлдиргач, аудитор 9.4-жадвалда келтирлган текширув дастурини ишлаб чиқади ва унга мувофиқ текширувни янада батафсил гуруҳларга бўлган ҳолда аудит текширувини давом эттиради.
9.4 - жадвал

Т.р.

Муолажалар рўйхати

Маълумотлар манбайи

1

2

3

1.

Ишбай ишловчи ходимлар иш маҳсули ҳисобининг ташкил этилиши ва назорати ҳамда иш ҳақи ҳисобланишини текшириш

Нарядлар, маршрут варақалари, табеллар, иш маҳсули меъёрлари, ишбай ҳақлар

2.

Вақтбай ва бошқа ҳақ тўлаш турлари бўйича ҳисобларни текшириш

Тасдиқланган тариф ставкалари, лавозим маошлари, табеллар

3.

Иш ҳақидан ушлаб қолишлар бўйича ҳисобларни текшириш

Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари, журнал-ордерлар, буйруқлар ва бошқалар

4.

Ходимлар бўйича таҳлилий ҳисоб юритилишини текшириш

Шахсий счетлар, қайдномалар, машинограммалар

5.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича счетлар тўғри корреспонденцияланганлиги ва йиғма ҳисобни текшириш

Қайдномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар

6.

Ижтимойи эҳтиёжлар бўйича тўловлар тўғри ҳисобланганлигини текшириш

Тўлов қайдномалари, ёритиб ёзишлар, машинограммалар

7.

Иш ҳақи бўйича депонентланган суммаларни текшириш

Депонент варақлари, депонентланган иш ҳақини ҳисобга олиш дафтари

Бунинг натижасида аудит текширувини ўтказиш соддалашади ва бухгалтерия тизимининг муҳим элементлари аудитор эътиборидан четда қолиб кетишининг олди олинади. Аммо, аудитор ушбу саволнома ва текширув дастурини қўллашда эътиборли бўлиши ва бу ҳужжатлардан мижоз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиши лозим. Чунки, бу ҳужжатдаги саволлар барча корхоналар учун бирдай тўғри келмаслиги мумкин. Шу билан бирга, аудитор текширувни фақатгина саволномада келтирилган вазифалар билан чекламаган ҳолда, яна қандай қўшимча текширув амаллари қўлланилиши мумкинлигини аниқлаши мақсадга мувофиқ.


Саволномани тўлдирган аудитор ички назорат тизимининг сифатини баҳолайди. Ички назорат тизимини нотўғри ахборот юзага келгани тўғрисида раҳбариятни ўз вақтида огоҳлантирса, шунингдек, нотўғри ахборотни тўғирлай олиш даражасида сифатли бўлса, ушбу тизим самарадор ҳисобланади ва аудит текширувида бу тизимга мурожаат этиш мумкин. Ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолаш аввало аудиторлик далилларига асосланиши сабаб, ички назорат тизимини текшириш учун масъул аудитор ички назорат тизимига доир аудит далиллари етарли миқдорда эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Аммо далилларнинг етарлилигини аниқлашнинг умумқабул қилинган усулбияти мавжуд эмаслиги сабаб, бу вазифа аудиторнинг шахсий мулохазасига асосланади.
Аудит текширувида иштирок этаётган аудитор ассистенти аудит дастурида келтирилган хар бир вазифани амалга оширганини оғзаки тарзда эмас, балки тегишли ишчи қоғозларда ёзма тартибда баён этади. Катта аудитор хам айнан шу ишчи қоғозлар асосида аудит текширувининг АФМСга амал қилган ҳолда ўтказилаётганига ишонч ҳосил қилади, аудиторлик фирмаси раҳбари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида аудиторнинг холис фикрини шакллантиради ва шаклланган фикрга мос келувчи аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини имзолаш учун асосга эга бўлади.
Ишчи қоғозларнинг ана шундай катта аҳамиятга эгалиги сабаб, улар тегишли тартибда расмийлаштирилиб борилиши, уларда ҳар бир бажарилган аудиторлик амали махсус рақамлаштириш тизимига асосан кодланиши керак. Рақамлаштиришнинг ахамияти шундаки, аудитор текширув жараёнида ўзи ёки текширувда иштирок этаётган бошқа аудитор тайёрлаган ишчи қоғозларга қайта мурожаат этиши зарур бўлганда керакли ишчи қоғозларни осон топиш мумкин бўлади. Шу билан бирга ишчи қоғозларнинг код рақами бўйича жорий ва доимий файлларда архивлаш келгусида шу мижоз корхонада ўтказиладиган аудит текшируви жараёнида уларга мурожаат этилишинини соддалаштиради.
Аудит текширувини ўтказиш даврида дастлаб маълум бўлмаган, аммо кейинчалик юзага чиққан ҳолатлар, мисол учун мижоз томонидан яширилган кредиторлик қарзларининг аниқланиши сабабли режалаштирилган аудит амалларини ўзгартириш зарурати юзага келиши мумкин. Шунга мос равишда дастлаб тузилган аудит режаси ва дастурини қайта кўриб чиқиш лозим бўлади. Демак режалаштириш ва дастурлаш аудит текширувининг дастлабки босқичи ҳисоблансада, бу жараён бутун текширув давомида таколмиллашиб бораверади. Аммо, катта аудитор режа ва дастурдаги ўзгаришларнинг сабаб ва натижаларини кўрсатувчи қўшимча маълумотнома тайёрлаши лозим.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish