А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси



Download 2,79 Mb.
bet28/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

Франшизалар одатда ҳукумат органлари томонидан давлат мол-мулкидан (масалан, кабель телевидениеси компанияси) фойдаланиш ҳуқуқига эгалик қилиш учун ёки коммунал хизматлар кўрсатиш (электр энергияси), шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аниқ мақсадлар ва аниқ хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалик қилишлари учун берилади.
Франшиза тўғрисидаги ҳар бир шартнома франшиза ҳақиқий бўлиб ҳисобланадиган даврни, шунингдек франчайзер (фойдаланишга оид ҳуқуқ имтиёзини берувчи субъект) нинг ва франчайз (ушбу имтиёзни олувчи субъект) нинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштиради.
Кўпинча франшизани олиш қиймати юқори бўлади ва одатда франчайз франчайзерга унинг бошланғич қиймати капиталлаштирилиши ва ундан кейингина харажатлар юзасидан ҳисобдан чиқарилиши лозим. Агар у маълум бир муддат асосида чеклаб қўйилган бўлса, унинг қиймати оқилона ва мунтазам тарзда мазкур давр учун амортизация қилиниши лозим. Агар маълум аниқ бир муддат белгиланмаган бўлса, амортизация қилиш унинг олдинги даврий баҳолари билан биргаликда аниқ белгиланган хизмат қилиш муддатига асосланиши лозим. Мазкур баҳолашлар олдинги баҳолашларнинг қайта кўриб чиқилиши заруратини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бироқ тўлиқ амортизация даври 40 йилдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Имтиёздан фойдаланувчи субъект томонидан уни берувчи субъектга хизматларга оид йиллик ва жорий тўловларни (масалан, рағбатлантириш тадбирларида, ташкилий масалаларни ҳал қилиш борасида ёрдам кўрсатганлик учун) уларни келгусида ўлчанадиган фойда келтирмаслиги сабабли, илгари бўлган харажатлар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим. Агар франшиза ўз қийматини йўқотса ёки қонун томонидан бекор қилинадиган бўлса, амортизация қилинмаган сумма зудлик билан зарар сифатида ҳисобдан чиқарилади.
Муаллифлик ҳуқуқлари - «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан фан, адабиёт ёки санъат асарларини нашр қилиш, оммавий ижро этиш ёки бошқача тарзда фойдаланиш учун махсус бериладиган ҳуқуқдир. Муаллифга шахсан мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқлар бириктирилади. Муаллифнинг ҳаётлигида ёки ўлимидан сўнг бегона қилинмайдиган ёки бошқа бировга ўтказилмайдиган муаллифлик ҳуқуқи муҳим номулкий ҳуқуқ ҳисобланади.
Шундай қилиб, саноат, интеллектуал мулклар аудитининг бошқа активлар аудитидан фарқ қилувчи тавсифловчи хусусиятлари объектларни экспертиза қилиш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни таҳлил қилишдан иборатдир. Шунинг учун ушбу объектлар аудитида бу объектларга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни техник таҳлил қилиш зарур. Бунинг учун саноат ва интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишни юридик расмийлаштириш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида ишлайдиган, патент билан ишонч билдирилган мутахассисларни консультант сифатида жалб этиш керак.
Номоддий активлар аудитининг мақсади бухгалтерия ҳисоботи «номоддий активлар» моддасининг ишончлилик даражаси тўғрисида фикр шакллантириш ва корхонада қўлланилаётган номоддий активларни ҳисобга олиш услуби ҳамда солиққа тортиш билан боғлиқ муомалаларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Номоддий активлар аудити жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:
1. Номоддий активлар мавжудлиги устидан назорат ўрнатилишини аниқлаш (мулкий объектларни номоддий активлар қаторига олиб боришнинг тўғрилиги; мавжудлигини ва муомалаларни ҳужжатлаштиришнинг тўғрилигини текшириш; номоддий активларни баҳолашнинг тўғрилигини текшириш; инвентаризация қилиш; ҳисобот кўрсаткичларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослигини аниқлаш);
2. Синтетик ҳисобни юритиш, номоддий активларнинг кирими ва чиқимига доир муомалаларни солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш (номоддий активлар кирими ва чиқимига доир муомалаларни синтетик ҳисоб регистрларида акс эттирилиши; номоддий активлар киримга олиниши ва чиқим қилинишига доир муомалаларни солиққа тортиш масалалари);
3. Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобда акс эттириш (фойдали хизмат муддатини белгилашнинг асосланганлиги; амортизация ҳисоблашда қўлланилган усулларнинг қонунийлиги ва асосланганлиги; амортизация ажратмаларининг ҳисобда акс эттирилиши).
Юқорида келтирилган масалалар бўйича етарли маълумотларга эга бўлиш аудиторга номоддий активлар ҳисобининг ҳолатини мустақил баҳолаш ва қоидабузарликлар ҳамда амалдаги қонунчилик ва белгиланган қоидалардан четга чиқишларни аниқлашга имкон беради.
Номоддий активлар бўйича операциялар ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича аудит қуйидаги қонунчиликка оид ва меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси. 1996 йил 29 августда тасдиқланган (ўзгартиришлар билан).
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси. 1997 йил 24 апрелда тасдиқланган (ўзгартиришлар билан).
3. Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни. 1996 йил 30 августда тасдиқланган.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» қонуни (янги таҳрири 2002 йил 29 августда тасдиқланган)
5. “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счетлар режаси ва уни қўллаш тўғрисида йўриқнома” Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби 21-сонли миллий стандарти (БҲМС).
6. 1998 йил 20 сентябрда 506-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 7-сонли “Номоддий активлар” Ўзбекистон Республикаси БҲМСсининг янги таҳрири 2005 йил 25 мартда 35-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 7-сонли “Номоддий активлар” Ўзбекистон Республикаси БҲМСси.
7. Ўзбекистон Республикасининг бошқа БҲМСлари.
8. Маҳсулот (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ҳақидаги Низом. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда 54-сон билан тасдиқланган (ўзгартиришлар билан).
9. Умумдавлат солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш бўйича йўриқномалар.
10. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш бўйича йўриқномалар.
11. Ўзбекистон Республикаси АФМСлари.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish