16.3. Ассистентлар томонидан бажарилган муолажалар сифатини текшириш
Аудиторлик фирма барча аудитлар АФМС (АХС) га мувофиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган миллий (халқаро) стандартларга тегишли сиёсат ва сифат назорати муолажаларини бажариши лозим.
Аудиторлик фирма муолажалар ва сифат назорати сиёсатининг тавсифи, муддати ва ҳажми бир қатор омиллар, жумладан, унинг миқдори ва фаолият тавсифи, унинг жуғрофий тарқалганлиги, ташкил этиш даражаси ва тегишли равишда харажатлар ва наф кўришга боғлиқ.
Аудиторлик фирма томонидан қабул қилинган сифат назорати сиёсати масалаларига, одатда, қуйидагилар киради:
(а) Малакавий талаблар38:
Фирма ходимлари мустақиллик, ҳалоллик, холислик, сирни сақлаш ва касбий ҳулқ-атвор тамойилларига риоя қилишлари лозим.
(б) Малака ва малакавий касбдан хабардорлик39:
Фирма техник стандартлардан фойдалана оладиган ва улар талабига риоя қиладиган, ўзининг мажбуриятларини тегишли синчковлик билан бажариш учун имконият яратадиган ўз касби бўйича малакавий кўникмаларга эга бўлган ходимлар билан таъминланиши лозим.
(в) Вазифаларни топшириш:
Аудиторлик иши ушбу вазиятларда талаб қилинадиган тегишли техникавий тайёргарлик даражаси ва касбий билимларга эга бўлган ходимларга топширилиши керак.
(г) Ваколатни юклаш:
Бажарилган иш тегишли сифат стандартлари талабларига жавоб беришлиги юзасидан оқилона ишончлиликни таъминлаш учун керакли даражада ишни йўналтириш, уни бошқаришни амалга ошириш ва барча босқичларда шарҳлаш керак.
(д) Маслаҳатлашиш:
Лозим бўлса, тегишли билимларга эга бўлган шахслар билан фирманинг ўзида ва унинг ташқарисида маслаҳатлашишдан фойдаланиш лозим.
(е) Мижозларни қабул қилиш ва сақлаш:
Доимий равишда бўлғуси мижозларга баҳо бериш ва мавжуд мижозларни шарҳлаб бориш лозим. Мижозни қабул қилиш масаласи кўрилганда ёки унинг билан ҳамкорликни давом эттиришда, фирма мустақил, тегишли равишда хизматлар тақдим этиш қобилияти ва мижоз раҳбариятининг ҳалоллиги деган мулоҳазадан келиб чиқиш керак
(ж) Мониторинг:
Сифат назорати сиёсати ва муолажаларининг мослиги ва самарадорлиги юзасидан изчиллик билан мониторинг ўтказиш лозим.
Аудиторлик фирманинг умумий сиёсати ва сифат назорати муолажалари оқилона ишончлилик билан ушбу сиёсат ва муолажалар тушунарли бўлиб амалиётда қўлланиладиган тарзда фирма ходимларининг маълумоти учун етказилиши лозим.
Аудитор фирма сиёсати ва муолажалари контекстида алоҳида аудит учун ўринли бўлган сифат назорати муолажаларини қўллаши керак.
Раҳбарлик қилиш вазифаларига эга бўлган аудитор ва аудиторнинг ёрдамчилари, ёрдамчилар томонидан топширилган иш бажарилаётганда, ҳар бир алоҳида ёрдамчи иши йўналиш даражасини аниқлашда, раҳбарлик қилиш ва шарҳлашда уларнинг касбга доир хабардорлигини кўриб чиқадилар.
Аудитор ёрдамчиларига ҳар қандай иш топширилганда оқилона ишончлилик билан ушбу вазиятларда иш бажараётган шахслар томонидан ушбу иш тегишли синчковлик билан бажарилилишининг таъминланиши лозим.
Иш топширилган ёрдамчиларни тегишли равишда йўналтириш лозим. Иш йўналтирилиши ёрдамчиларни уларнинг мажбуриятлари ва улар томонидан бажариладиган муолажалар вазифалари тўғрисида етарли ахборот беришдан иборат. ¨рдамчиларга ахборот бериш, шунингдек, субъект фаолиятининг тавсифи ва улар жалб қилинган аудиторлик муолажаларининг муддати ва ҳажмига бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларнинг таъсири ҳам киради.
Аудит дастури аудит йўналишини аудитор ёрдамчиларининг маълумоти учун етказишнинг муҳим қуроли ҳисобланади. Йўналиш беришда, шунингдек, аудитор ёрдамчиларининг маълумоти учун аудитнинг умумий режаси ва вақт бюджетини етказиш фойдалидир.
Ишга раҳбарлик қилиш ишни йўналтириш ва уни шарҳлаш билан яқиндан боғликдир ва ўз ичига уни ҳам буни ҳам элементларини киритиши мумкин.
Аудит ўтказиш вақтида раҳбарлик вазифаларини бажарувчи ходимларга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: қуйидагиларни аниқлаш учун аудит ўтказиш жараёни динамикасини мониторинг қилиш:
(а) аудитор ёрдамчилари ўзларига топширилган вазифаларни бажариш учун керакли бўлган малака ва касбий хабардорликка эгалиги;
(б) аудитор ёрдамчилари аудит ўтказиш юзасидан берилган кўрсатмаларни тушунганлиги;
(в) иш аудитнинг умумий режаси ва дастурига мувофиқ бажарилаётганлиги;
(г) аудит ўтказиш вақтида бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси бўйича пайдо бўладиган муҳим масалалар тўғрисида маълумотга эга бўлиш ва кўриб чиқиш ҳамда уларнинг музимлигига баҳо бериб аудитнинг умумий режаси ва дастурига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
(д) ходимлар ўртасида ҳар қандай касбий мулоҳазалардаги фарқларни ҳал этиш ва маслаҳатнинг тегишли даражасини аниқлаш.
Қуйидагиларни кўриб чиқиш учун ҳар бир аудитор ёрдамчиси томонидан бажарилаётган иш энг камида улар билан бир даражада касбдан хабардор бўлган ходимлар томонидан текширилиши лозим:
(а) иш аудит дастурига мувофиқ бажарилаётганлиги;
(б) бажарилган ишлар ва олинган натижалар тегишли равишда ҳужжатли расмийлаштирилганлиги;
(в) аудитнинг барча аҳамиятли масалалари тартибга солинганлиги ёки аудиторлик хулосаларда акс эттирилганлиги;
(г) аудиторлик муолажалар масалалари тўлиқ бажарилганлиги;
(д) қилинган хулосалар бажарилган иш натижаларига мувофиқлиги ва улар аудиторлик хулосасини тасдиқлашлиги.
Қуйидагилар ўз вақтида шарҳланиши лозим:
(а) аудитнинг умумий режаси ва дастури;
(б) ажралмас таваккалчилик ва назорат таваккалчилигига, шу жумладан назорат саволномалар натижаларига ва ўзгартиришларга, агар улар мавжуд бўлиб ва баҳолаш натижасида аудитнинг умумий режаси ва дастурига киритилган ҳолда, баҳо берилганлиги;
(в) амалга оширилган муолажалар ва улар асосида, жумладан, маслаҳатлар асосида ҳам қилинган натижаларга кўра аудиторлик далиллар ҳужжатли акс эттирилганлиги;
(г) молиявий ҳисобот, таклиф этилган аудиторлик тузатишлар ва режалаштирилган аудиторлик ҳисоботи.
17. Йирик мажмуавий аудит ўтказилганда, аудиторлик хулосаси тайёрлангунга қадар, аудитнинг шарҳланиши таркибига, шунингдек, ушбу аудитда иштирок этмаётган ходимларга муайян қўшимча муолажалар топширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |