14.6. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни текшириш
Хўжалик юритувчи субъектлар асосий фаолиятлари бўйича бошқа даромадларни ҳам олиши мумкин. Бу даромадларни моддалари ва турлари «харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ қуйидаги элементлардан ташкил топган.
-шартнома талабларини бажармаганлиги учун олинган жарима, пеня ва бошқа маблағлар;
-ҳисобот йилида аниқланган ўтган йилларда олинган фойда суммаси;
-маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа муомалалар ва фаолиятдан олинган даромадлар;
-идишлар бўйича амалга оширилган муомалалардан олинган даромадлар;
-моддий воситаларни ва бошқа мулкларни тугатиш ва сотишдан олинган даромадлар;
-даъво муддати ўтган кредитор қарзлар ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқариш натижасида олинган даромадлар;
-товар моддий бойликларни ва тайёр маҳсулотларни қайта баҳолаш натижасида олинган даромадлар;
Ушбу муомалаларни амалга ошириш натижасида тушган даромад суммаларининг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги счётларда юритидади:
9310 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқимидан олинган фойда"
9320 "Бошқа активларни сотиш ва турли чиқимидан олинган фойда"
9330 "Пеня, жарималар ва бошқа тўловларни ундириш"
9340 "Ўтган йиллар фойдалари"
9350 "Қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар"
9360 «Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан тушган даромад»
9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари»
9380 «Беғараз молиявий ёрдам»
9390 «бошқа операцион даромадлар»
Булар транзит счётлар бўлиб, пассив счётларга мансуб. Юқоридаги счётларнинг кредит обороти тегишли манбалар ҳисобидан фойданинг кўпайиши, дебет обороти эса уларнинг ҳисобдан чиқарилишини кўрсатади ва ҳисобот даври бошига қолдиғи қолмайди.
9310 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқимидан олинган фойда" счётида асосий воситаларни сотиш ва бошқа кўринишдаги ҳисобдан чиқаришлардан олинган фойда ҳисобга олинади. Бу вақтда қуйидагича проводка берилади:
Дт 9210 «Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқими»
Кт 9310 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқимидан олинган фойда"
9320 "Бошқа активларни сотиш ва турли чикимидан олинган фойда" счётида номоддий активлар, имматли қоғозлар ва шунга ўхшаган бошқа активларни сотишдан олинган фойда суммась куйидаги проводка билан акс эттирилади:
Дт 9220 «Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими»
Кт 9320 "Бошқа активларни сотиш ва турли чиқимидан олинган фойда"
9330 "Пеня, жарималар ва бошқа тўловларни ундириш" счётида шартнома шартларини бузганлиги учун ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, боқимандалар, вақтида тўланмаган қарзлар ва бошқа хил жазо жарималари, шунингдек етказилган зарарларни ундириш бўйича даромадлар акс эттирилади.
Бундай жарима ва боқимандалар ундириб олинса 5110 ёки пул маблағларини ҳисобга оладиган бошқа счётлар дебетланиб, 9330 "Пеня, жарималар ва бошқа тўловларни ундириш" счёти кредитланади. Лекин бундай жарима айбдор томонидан тан олиниб ҳали пули ўтказиб берилмаган бўлса, 4800 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счёти дебетланиб 9330 "Пеня, жарималар ва бошқа тўловларни ундириш" кредитланади.
9340 "Ўтган йиллар фойдалари" счётида ҳисобот йилида аниқланган олдинги йилларга тегишли фойда акс эттирилади. Бунга хусусан, олдинги йилларда олиниб сарфлаб юборилган материаллар бўйича қайтадан ҳисоблаш натижасида мол юборувчилардан олинган сумма, харидорларга олдинги йилларда жўнатилган махсулот, кўрсатилган хизматлар бўйича қайтадан ҳисоблаш натижасида ҳисобот йилида олинган сумма киради.
Бундай сумма ўтказиб берилса, пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар дебетланиб 9340 "Ўтган йиллар фойдалари" счёти кредитланади. Агар бундай фойда ҳали ўтказиб берилмаган бўлса, 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти дебетланиб 9340 "Ўтган йиллар фойдалари" счёти кредитланади.
Ишлаб чиқариш ва маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан рента даромади, хўжалик юритувчи субъектлар ҳузуридаги ошхоналардан тушумлар, ёрдамчи хизматлардан даромадлар ва шунга ўхшаш бошқа даромадлар 9390 счётида ҳисобга олинади.
Бундай тушумлар киримга олинганда 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счёти кредитланиб қуйидаги счётлар дебетланади:
2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»- тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги ортиқча чиққан материаллар қийматига; 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» -умумишлаб чиқариш омборларида ортиқча чиққан материаллар қийматига;
9450 «Ёрдамчи хўжаликлар» счёти — коммунал хўжалигидан олинган фойда суммасига;
1060 «Идиш ва идишбоп материаллари» счёти — идиш ва идишбоп материаллари бўйича олинган фойда суммасига.
1010-1090 счётлар-инвентаризация натижасида ортиқча чиққан материаллар киримга олинади.
5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счёти инвентаризация натижасида кассада ортиқча чиққан пул маблағлари киримга олинса.
9360 «Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан тушган даромадлар» счётида даъво муддати ўтган кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар ҳисобга олинади.
Бундай тушумлар киримга олинганда 9360 «Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан тушган даромадлар» счёти кредитланиб қуйидаги счётлар дебетланади:
6720 «Депонентланган иш ҳақи» счёти - даъво билдириш муддати ўтган депонентлик қарзлари ҳисобдан чиқарилса;
6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти-даъво билдириш муддати ўтган алимент қарзлари ҳисобда чиқарилса;
6960 «Даъволар бўйича тўланадаган счётлар» счёти-ундириб олиш муддати ўтган даъволар бўйича тўланадиган қарзлар суммаси ҳисобдан чиқарилса;
5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» счётлари-зарарга ўтказилган тўлашга қобилиятсиз дебитор қарзлар ундириб олинса. Шу билан бирга балансдан ташқари 007-«Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилган қарзи» счётидан чиқарилади.
9350 "Қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар" счётида оператив ижарага берилган мулкдан олинган даромад ҳисобга олинади.
9380 «Беғараз молиявий ёрдам» счётида пул маблағлари ва пул эквивалентлари тарзида қайтариб бермаслик шарти билан олинган даромадлар ҳисобга олинади. Бундай пул маблағлари киримга олинганда 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» ва 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» дебетланиб 9380 «Беғараз молиявий ёрдам» счёти кредитланади.
Бу хил даромадлар ҳисобот даври охиридаги қуйидаги проводкалар билан якуний молиявий натижага ўтказилади:
Дт 9310 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва турли чиқимидан олинган фойда"
Дт 9320 "Бошка активларни сотиш ва турли чиқимидан олинган фойда"
Дт 9330 "Пеня, жарималар ва бошқа тўловларии ундириш"
Дт 9340 "Ўтган йиллар фойдалари"
Дт 9350 "Қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар"
Дт 9360 «Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан тушган даромадлар»
Дт 9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари»
Дт 9380 «Беғараз молиявий ёрдам»
Дт 9390 «Бошқа операцион даромадлар»
Кт 9900 «Якуний молиявий натижа».