А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текшириш



Download 2,79 Mb.
bet112/138
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#813094
TuriУчебник
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   138
Bog'liq
Аудит дарслик 2009

14.5. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текшириш

Асосий фаолиятдан олинадиган даромадларнинг шаклланиши 2-сон «Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар» номли БҲМС билан тартибга солинади.


Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар - хўжалик юритувчи субъекнинг одатдаги фаолияти давомида вужудга келадиган давр ичида мулк эгаларининг ўз сармояларига бадали билан боғлиқ бўлаган кўпайишларни истисно этганда, ўз сармояси кўпайишига олиб келадиган тушумларга айтилади. Тайёр махсулотлар, товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар, олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтарилиши, сотиш нархларидан чегирмалар тўғрисидаги ахборотлар қуйидаги счётларда акс эттирилади:
9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад"
9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар"
9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар"
9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши"
9050 "Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар"
Юқорида келтирилган 9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020" "Товарларни сотишдан олинган даромадлар", 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счётлар транзит счётлар ҳисобланиб, кўпайиши кредитида камайиши дебетида акс эттирилади. 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши" ва 9050 "Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счётлари контрпассив счёт бўлиб 9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар" ва 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счётлар суммасини корректировка қилиб туради.
Юқорида келтирилган счётларда қуйидагиларни сотишдан тушган соф тушум акс эттирилади:
саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарда ишлаб чикарилган тайёр маҳсулот ва ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулот;
саноат тусидаги ишлар ва хизматлар;
саноат тусига эга бўлмаган ишлар ва хизматлар;
сотиб олинган буюмлар;
қурилиш-монтаж, лойиҳа-қидирув, илмий тадқиқот ва бошқа шунга ўхшаш ишлар;
савдо, таъминот корхоналарининг товарлари;
транспорт ташкилотларининг юк ва одамлар ташиш бўйича хизматлари;
енгил автомашиналарни ижарага бериш ва автомашиналарни ҳайдаб олиб-бориб бериш хизматлари;
транспорт экспедицион ва юклаш-тушириш операциялари;
алоқа корхоналари хизматлари ва ҳ.к.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган олдинги даврда олинган даромадлар суммасига пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар дебетланиб, 6210 «муддати узайтирилгаи даромад» ёки 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» счётлари кредитланади.
Саноат ва қишлоқ хўжлиги корхоналари, мол етказиб юборувчи ва буюртмачиларга юклаб юборилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар бўйича тақдим этилган ҳисоб ҳужжатлари суммасига 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти дебетланиб 9010 Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар" ва 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счетлари кредитланади.
Келгусида юклаб жўнатилагн маҳсулот, кўрсатиладиган хизмат ва бажариладиган ишлар учун; олдиндан олинган аванслар суммаси ушлаб қолинганда 6210 ва 6310 счётлари дебетланиб 4010-счёт кредитланади. Юборилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар учун пул маблағлари тушганда пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар дебетланиб 4010 «Харидорлар ва буюр-мачилардан олинадиган счётлар» счёти кредитланади.
Корхонанинг якуний баланс фойдаси (зарари) ҳисобот даврининг охирида 9900 «Якуний молиявий натижа» счётида аниқланади.
9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар" ва 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счётларнинг кредит ҳисобот даври охирида қуйидаги проводкалар билан 9900- счётига ўтказилади:
Дт 9010, 9020, 9030-счётлар
Кт 9900 «якуний молиявий натижа».
9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши" ва 9050 "Харидор ва буюртмачиларга берилган-чегирмалар, счётларида сотилган товарларнинг қайтарилиши, шартнома шартларига биноан сотишда" чегирма, шунингдек сотилган маҳсулотдан брак аниқланиши натижасида нархидан чегирма ана шу кабиларни ҳисобга олиш учун белгиланади. Бу счёт контрпассив бўлиб, унинг дебет обороти молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ялпи сотилган маҳсулотдан тушган тушум суммасидан чиқариб ташланади.
9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши" счётнинг дебетида муомалалар қуйидаги ҳолларда акс эттирилади:
буюртмачи ва харидорларга ушбу товарлар қиймати қайтарилганда: Дт 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши"
Кт 5010, 5110, 5210 счётлари.
Кредитга сотилган товарлар қайтариб олинганда:
Дт 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши"
Кт 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ёки 4110 Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар».
Қайтариб омборга қабул қилинган маҳсулот ва товарларнинг таннархига усулида қуйидагича проводка берилади:
Дт9110, 9120, 9130 счётлар Кт 2810, 2910, 2920 счётлар
Қайтариб олинган маҳсулот ва товарлар бўйича ҳисобланган ҚҚС суммасига қуйидагича проводка берилади:
Дт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» Кт 4010 ёки 4110 счёти.
Ҳисобот даврининг охирида 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши" счётининг дебет сальдоси қуйидаги проводка билан якуний молиявий натижага ўтказилади:
Дт 9900 «Якуний молиявий натижа»
Кт 9040 "Сотилган товарларнинг кайтарилиши"
Асосий фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга оладиган (9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар", 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар", 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши", 9050 "Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар") счётлар бўйича аналитик ҳисоб сотилган маҳсулот (товар), бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни ҳар бир тури бўйича юритилади. Бундан ташқари, бу счётлар бўйича аналитик ҳисоб ишлаб чиқарииши бошқариш мақсадида сотилиш жўғрофий сегментлари ва бошқа сегментлари бўйича юритилиши мумкин.
Тайёр маҳсулотни харидорга жўнатиш харидор билан аввалдан тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади. Бу шартномаларда жўнатиладиган маҳсулотни муддати, миқдори, қиймати ва ҳисоб-китоб шартлари акс эттирилади. Аудитор шартномалардаги шарт-шароитларни тўлиқ акс эттирилишини текширади. Ундан ташқари маҳсулот жўнатилиши ҳисоб счёт-фактура, чиқим юкхати тўлов-талабномаси ва бошқа ҳужжатларда тўғри расмийлаштирилганлиги аниқланади. Маҳсулот жўнатилганда унинг сотилиши нархи тўғри ҳисобланиши, яъни унга қўшилган қиймат, акциз ва бошқа солиқлар қиймати, маҳсулотни харидорга етказиш учун сарфланадиган транспорт тайёрлов харажатлари суммаси қўшилиши текширилади. Аудитор жўнатилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи тўғри аниқланишини текширади. Бухгалтерия ҳисобини миллий стандартларига биноан маҳсулот жўнатилган вақтидан бошлаб сотилган деб ҳисобланади. Тайёр маҳсулот харидорларга жўнатилганда унинг ҳақиқий таннархи номаълум бўлади, чунки унинг ҳақиқий таннархи ойнинг охирида аниқланади. Шунинг учун жорий ҳисобда жўнатилган тайёр маҳсулотлар ҳисоб нархларида расмийлаштирилади.
Ҳисоб нархлари сифатида режадаги таннарх ёки шартнома нархлари қўлланилади. Ҳисобот даврининг охирида жўнатилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ва унинг ҳисоб нархлари билан фарқи аниқланади.
Жўнатилган товарлар ва тайёр маҳсулотни ҳақиқий таннархини аниқлаш (минг сўм)



Кўрсаткичлар

Ҳисоб нархи

ҳақиқий таннархи

Фарқ



Ой бошига омбордаги тайёр махсулот қолдиғи

245

210

35

Ишлаб чиқаришдан ҳисобот ойида қабул қилинган тайёр маҳсулот

2800

2900

100

Жами

3045

2810

235

Хақиқий таннархини ҳисобдаги нархига нисбати, %







2,28

Маҳсулот қиймати

2700

2492

208

Ой охирига тайёр маҳсулот қолдиғи

345

318

27

Бундай ҳисоб китобларга аниқлик киритиш мақсадида жадвал тайёр маҳсулотнинг гуруҳлари бўйича тузилади.


9010 счетнинг дебетидаги оборотларни тўғри ҳисобланишини аниқлаш учун аудитор сотилган маҳсулотни ҳақиқий таннархи ҳисоб-китоби текширади.

Сотилган махсулотни ҳақикий таннархини ҳисоблаш. (минг сўм)



Кўрсаткичлар

Ҳисоб нархи

Ҳақиқий таннархи

Фарқи (Қ-)

Жўнатилган маҳсулотни ой бошида қолдиғи

4412

400

-12

Ҳисобот ойида жўнатилган маҳсулот

2700

2492

-208

Жами:

3112

2892

-220

Ҳақиқий таннархини ҳисобдаги на ишлаб чиқаришга нисбат %







92,92

Ҳисобот ойида сотилган маҳсулот

2640

2453

-187

Жўнатилган маҳсулотнинг ой охирига қолдиғи

472

439

-33

Аудитор жўнатилган маҳсулот бўйича харидорлардан пул келиб тушиши текширилади. Харидорларни корхона олдидаги қарзлар муддати бўйича кўриб чиқилади.





Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish