А. Туркманов бухгалтерия ҳисoби



Download 21,68 Mb.
bet56/172
Sana23.02.2022
Hajmi21,68 Mb.
#165346
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   172
Bog'liq
Бухгалтерия ЎМК (1)

Ҳисоб-китоб чеки - счёт эгаси (чек берувчи) нинг счётидан муайян суммани олувчи (чек ушловчи)нинг счётига ўтказиш тўғрисида банкнинг махсус бланкида тузилиб, банкка ёзма равишда берган топшириқдир.

Ҳисоб-китоб чеклари, нафақат хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар билан жисмоний шахслар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишда қўлланилади.
Ҳисоб-китоб чеклари қуйидаги турларга бўлинади:

  • банк акцептламаган чеклар;

  • банк акцептлаган чеклар;

  • эгасининг номи ёзилган (ҳисоб-китоб) чеклари – бир марталик;

  • лимитланган дафтарчалар чеклари.

Чек бланклари Марказий банк билан келишиб белгиланган андозада, тижорат банкларининг буюртмалари бўйича тайёрланади. Чек дафтарчаларининг бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.
Лимитланган чек дафтарчаларидан берилган чеклар уларни хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиш учун 10 кун мобайнида амал қилади. Бунда улар ёзиб берилган кун ҳисобига кирмайди.
Чеклар тўлов суммаси белгиланган вақтда ёзиб борилади. Чек дафтарчаларининг эгалари уларни маҳсулот етказиб берувчилар (чек бўйича пул олувчилар) га бериши, шунингдек тўлдирилмаган чек бланкларига имзо чекиб қўйиши тақиқланади.
Дафтарчадан чеклар берилаётганда маблағларнинг депонентга қўйилиши 5520-«Чек дафтарчалари» счёти дебетида ҳамда 5110-«Ҳисоб-китоб счёти», 5210-«Валюта счёти», 6810-«Қисқа муддатли кредитлар» счётлари ва шунга ўхшаш бошқа счётларнинг кредит қисмида акс эттирилади. Банкдан олинган чек дафтарчалари бўйича суммалар корхона берган чеклар пули тўланишига қараб, яъни банк ўзига тақдим этилган чеклар пулини тўлаган (банк берган кўчирмаларга мувофиқ) суммаларда 5520-«Чек дафтарчалари» счёти кредитидан ҳисоб-китоблар ҳисоби юритиладиган счётлар дебетига ўтказиб турилади. Берилган, лекин банк пулини тўламаган чеклар бўйича суммалар 5520-«Чек дафтарчалари» счётида қолади, 5520-«Чек дафтарчалари» счёти бўйича сальдо банк берган кўчирмадаги сальдога мос келиши лозим. Банкка қайтарилган (фойдаланилмаган) чеклар бўйича суммалар 5520-«Чек дафтарчалари» счётининг кредит қисмида 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ёки 5210-«Валюта счёти» счётлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
5520-«Чек дафтарчалари» счёти юзасидан таҳлилий ҳисоб олинган ҳар бир чек дафтарчаси бўйича юритилади.
Корхоналарнинг алоҳида баланс билан ажратилган ва жорий харажатлар қилиш учун маҳаллий банк муассасаларида жорий счётлар очилган филиаллари, унга кирувчи таркибий бўлинмалар юқорида айтилган маблағлар ҳаракатини 5500-«Банклардаги махсус счётлар» счётининг алоҳида аналитик счётида акс эттирадилар.
Хорижий валютада пул маблағлари мавжудлиги ҳамда ҳаракати ҳисоби 5500-«Банклардаги махсус счётлар» счётида алоҳида юритилади. Мазкур счётда таҳлилий ҳисоб юритилиши мамлакат ҳудудида ва хорижда аккредитивлар, чек дафтарчалари ва шу кабилардаги пул маблағлари мавжудлиги ҳамда ҳаракати тўғрисида маълумот олиш имкониятини таъминлаши лозим.



Download 21,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish