«Бош китоб» журнали №… счёт бўйича бош китоб (бухгалтерия ҳисоби журналь-ордер шаклида)
………… 20… йил
Мемориал-ордер
бўйича сумма
20…йил…ой…кун
бошига қолдиқ
|
№ счёт
|
№ счёт
|
№ счёт
|
№ счёт
|
жами оборот
|
ДТ
|
КТ
|
ДТ
|
КТ
|
ДТ
|
КТ
|
ДТ
|
КТ
|
ДТ
|
КТ
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами оборот
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
20...йил..... ой
... кунга қолдиқ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бош китобга эса ҳар бир счёт бўйича ажратилган варақларга тегишли маълумотлар умумий юритилган журналь-ордердан олиб ёзилади.
Бош китоб журналь-ордер маълумотларини умумлаштириш, ҳисобот шаклларини тузиш учун ҳар бир счётлар бўйича ёзувларнинг тўғрилигини текшириш учун мўлжалланган.
Моддий бойликларнинг миқдор-қиймат ҳисоб-китоби
№ счёт
Сана
|
№ Мемориал ордер
|
Жараён мазмуни
|
Баҳоси
|
ДТ
|
КТ
|
Қолдиқ
|
миқдор
|
сумма
|
миқдор
|
сумма
|
миқдор
|
сумма
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бухгалтерия ҳисобининг «Электрон-автоматлаштирилган» шакли
«Электрон-автоматлаштирилган» шакли. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шакли электрон ҳисоблаш машиналарини қўллашга асосланган. электрон ҳисоблаш техникаларининг (ЭҲМ) ривожланиши, уларни хўжаликнинг ҳамма соҳаларда кенг қўлланилиши иқтисодий самарадорликга эришишнинг асосий омилларидан биридир.
Бухгалтерия ҳисоб ишларини такомиллашувига эришиш, улар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳисоб ишларини механизациялаштириш натижасида Бухгалтерия ҳисобининг «Электрон-автоматлаштирилган» шакли вужудга келди.
Ҳисоб ишларида ЭҲМ лардан фойдаланиш ёрдамида қуйидаги имкониятлар яратилади:
—ҳисоб ишлари билан банд бўлган ходимлар сони қисқаради;
—ҳисоб ходимлари меҳнат унумдорлиги ошишига эришилади;
—ҳисоб маълумотлари қайта ишланиши тезлашади;
—ҳисоб маълумотларидан фойдаланишнинг тезкорлиги таъминланади;
—моддий жавобгарлик устидан назоратни кучайтирилишига эришилади;
—корхоналар мулкларининг сақланиши устидан назо- рат кучайтирилади;
—ҳисоб ишлари билан боғлиқ харажатлар камайишига эришилади.
Бухгалтерия ҳисобининг «Электрон-автоматлаштирилган» шакли асосида бухгалтерия ҳисоби усули асосий элементи сифатида ҳужжатлаштириш ётади. Аммо, шунга аҳамият бериш зарурки, ҳужжатлардаги маълумотларни гуруҳлаш, умумлаштириш ҳисоблаш машиналари ёки компютерлар ёрдамида амалга оширилади.
Бухгалтерия ҳисобининг такомиллашган автоматлаштирилган шаклида асосий босқич бухгалтерия маълумотларини қайта ишлашдир.
Маълумотлар қайта ишлаш учун компютерга киритилишидан олдин, маълумотлар қайта ишлашга мослаштирилиши лозим.
«Электрон-автоматлаштирилган» ҳисоб шаклида ҳужжатлар айланиши ҳам шу шаклга мослашган ҳолда тузилиши лозим. Маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган дастурларни тайёрлаш, уларни қўллашга доир технологик ва қўллаш кўрсатмалари ҳам ушбу шаклдаги босқичлардан ҳисобланади.
Ишлаб чиқилган дастурга кўра, маълумотлар ҳисоблаш маркази ёки автоматлаштирилган иш жойида бухгалтерия ходими турли мазмундаги ҳисоб регистрларини олади. Дастурда ишлаб чиқилганига кўра, бу ҳисоб регистрлари журнал-ордерлар, ведомостлар, китоблар, карточкалар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Назорат учун саволлар
1. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва уларнинг аҳамияти нималардан иборат?
2. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг қандай турлари мавжуд?
3. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари турларини юритиш тартиби қандай?
4. Бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги хато қандай усуллар ёрдамида тузатилади ?
5. Бухгалтерия ҳисобининг қандай шакллари мавжуд?
6. Бухгалтерия ҳисобини «Мемориаль-ордер» шаклининг афзаллиги ва камчилиги нималардан иборат?
7. Бухгалтерия ҳисобини «Бош китоб», шаклининг афзаллиги ва камчиликлари нималардан иборат?
8. Бухгалтерия ҳисобини «Журнал-ордер» шаклининг афзаллиги ва камчиликлари нималардан иборат?
9. Бухгалтерия ҳисобини «Электрон-автоматлаштирилган» шаклининг афзаллиги ва камчиликлари нималардан иборат?
2-Мавзу. Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби
2.1.Пул маблағлари ва ҳисоб–китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари.
2.2.Касса операцияларини ҳисобга олиш.
2.3.Ҳисоб – китоб счети бўйича операцияларни ҳисобга олиш.
2.4.Валюта счети бўйича амалга оширилган операцияларни ҳисобга олиш.
2.5.Ҳисобдор шахслар билан бўладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби.
2.6.Бошқа ҳисоб-китоб операцияларини ҳисобга олиш.
2.7.Турли дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобга олиш.
2.8.Банк кредитлари
Таянч иборалар: миллий валюта, нақд пул, касса муомалалари, банкдаги махсус счётлар, валюта счёти, аккредитив, чек дафтарлари, пул эквиваленти, йўлдаги пул маблағлари
Do'stlaringiz bilan baham: |