Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар, кейслар орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, қонун ва меъёрий ҳужжатлардан фойдалана билиш ва бошқалар тавсия этилади.
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
Фан бўйича курс иши ўқув режасида режалаштирилмаган.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил таълимни ташкил этишда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ва аудит стандартлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
берилган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;
семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;
амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш;
илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш;
фаннинг энг долзарб муаммоларини қамраб олувчи рефератлар ёзиш;
назарий билимларни амалиётда қўллаш;
амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш;
илмий мақола, анжуманга докладлар, маъруза тезисларини тайёрлаш;
ўрганилаётган фан бўйича мавжуд асосий илмий адабиётларга аннотация ёзиш ва бошқалар.
Таълим жараёнига янги педагогик технологияларни, ўқтишнинг интерфаол усулларини қўллаш талаба томондан мустақил танланади. Мақсад талабаларни мустақил ўқишга ўргатишдир. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг асосий тамойиллари унинг систематик тарзда, яъни доимий узлуксиз равишда амалга оширилади. Талаба аудиторияда олган билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни пухта ўзлаштириши учун ҳар куни мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва методи.
Хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари таснифи.
Бухгалтерия баланси ва унинг тузилиши.
Хўжалик муомалалари таъсирида балансда юз берадиган ўзгаришлар.
Счётлар тизими тўғрисида тушунча ва уларни туркумлаш.
Счётлар тизими ва баланс ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси.
Қиймат ўлчовининг моҳияти ва унинг аҳамияти.
Калькуляция, унинг мақсад ва вазифалари ҳамда турлари.
Таъминот жараёнининг ҳисоби.
Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳисоби.
Сотиш (реализация) жараёнининг ҳисоби.
Ҳужжатлаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти.
Инвентаризацияни ташкил қилиш ва унинг турлари.
Ҳисоб регистрлари ва уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги роли.
Бухгалтерия ҳисоби шакллари, уларнинг моҳияти ва тарихий ривожланиши.
Бухгалтерия ҳисоботининг моҳияти, аҳамияти ва таркиби.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тамойиллари.
Пул маблағлари билан боғлиқ бўлган операциялар ҳисоби
Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш тартиби
Товар-моддий захиралар ҳисобини юритиш
Инвестициялар ҳисобини амалга ошириш тартиби
Асосий воситаларни ҳисобга олиш тартиби
Номоддий активлар ҳисобини юритиш
Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи ҳисоби.
Бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилиш
Тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш.
Хусусий капитал ҳисоби
Молиявий натижалар ҳисоби
Ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиби
Do'stlaringiz bilan baham: |