8.2. Маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишда маркетинг фаолиятининг вазифалари ва тақдим этадиган маълумотлардан бухгалтерия ҳисобида фойдаланиш.
Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тизимида тайёр маҳсулот, уни ортиб жўнатиш вазифаларига қуйидагилар киради:
Маҳсулот (иш, хизмат) сотилиши билан боғлиқ бўлган ҳамма хўжалик операцияларини ҳисобда тўғри ва ўз вақтида акс эттириш;
Маҳсулот (иш, хизмат) сотишда шартномалар бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
Сотилган маҳсулотнинг ассортимент ва ҳажми бўйича ҳамда сотиш режасининг бажарилишини назорат қилиш;
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган давр харажатларини ўз вақтида аниқ ҳисоб-китоб қилиш;
Сотилган маҳсулот учун олинган тушумни аниқ ҳисоб-китоб қилиш, фойда суммасини тўғри аниқлаш ва бошқалар.
Ушбу вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши корхонанинг бир маромда ишлашига, омбор хўжалиги ва маҳсулот сотишни тўғри ташкил қилишга, хўжалик операцияларининг ҳужжатларда ўз вақтида расмийлаштирилишига боғлиқдир.
8.3. Маҳсулотни сотишда баҳо ўрнатиш тартиби.
Савдо устамасининг фоизини белгилашда чеклов бўлиши мумкин. Устама сизнинг товарларингиз моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг маҳсус тартиби ўрнатилган товарлар рўйхатига кириш-кирмаслигига боғлиқдир. Агар товарларингиз махсус сотиш тартиби ўрнатилган товарлар рўйхатига кирса, ушбу тартиб талабларига асосланасиз.
Бундан ташқари, чакана дорихона тармоғи корхоналари дори-дармон воситаларини Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишда савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда(АВ томонидан 29.09.2000 йилда 974-сон билан рўйхатдан ўтказилган)белгиланган чакана нархларда сотадилар.
Товарнинг сотиш нархи унинг таннархига бевосита ва билвосита харажатларни қўшган ҳолда калькуляция қилинади, яъни шакллантирилади. Калькуляцияни битта маҳсулот учун ҳам, бир гуруҳ маҳсулотлар учун ҳам тузиш мумкин. Билвосита харажатлар ҳар хил турдаги маҳсулотлар ўртасида, маълум бир тақсимот базаси орқали мутаносиб равишда тақсимланади. Мисол учун, тақсимот базаси сифатида ишчиларнинг иш ҳақи, сарфланган материаллар нархи ва ҳ.к.лар бўлиши мумкин.
Калькуляция тузишга мисол:
Харажат турлари:
|
Сумма
|
Товар нархи
|
350 000
|
Сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар (божхона йиғим ва тўловлари, солиқлар ва бошқа тўлов суммалари, воситачилик мукофотлари, сертификат олиш харажатлари, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва ҳ.к.)
|
100 000
|
Асосий ва қўшимча иш ҳақи (сотиш менежерлари, сотувчилар, омбор мудири, омборчи, омбор қоровули ва ҳ.к.)
|
75 000
|
Ягона ижтимоий тўлов
|
11 250
|
Коммунал харажатлар (омборларни сақлаш, электрэнергияси тўловлари ва ҳ.к.)
|
8 000
|
Савдо фаолияти бўйича бошқа харажатлар (реклама, ташиш-юклаш харажати ва ҳ.к.)
|
2 000
|
Жами харажат
|
546 250
|
Фойда (10% харажатга нисбатан)
|
54 625
|
Жами сотиш нархи
|
600 875
|
Чакана савдо корхонаси 10 тўпламдаги ошхона сервизини ҳар бир тўплам учун 750 минг сўм нарх бўйича сотди. Бир тўплам сервизнинг харид қиймати – 650 минг сўм.
Товарларни сотиш чоғида савдо устамасини ҳисобдан чиқариш қандай акс эттирилади?
21-сон БҲМСга кўра, сизнинг ҳолатингизда тегишли операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
№
|
Хўжалик операция-ларининг мазмуни
|
Сумма,минг сўм
|
21-сон БҲМС бўйича счётлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1.
|
Сотилган сервизларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
7 500
|
9120
|
2920
|
Касса кирим ордери, бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
2.
|
Сервизларни сотишдан олинган даромад акс эттирилди
|
7 500
|
5010
|
9020
|
Касса кирим ордери
|
3.
|
Сотилган сервизлар бўйича савдо устамаси ҳисобдан чиќарилди
|
1 000
|
2980
|
9120
|
Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Do'stlaringiz bilan baham: |