90. Жанубий-Шарқий Осиёда мустамлакачилик тизимининг қулаши.
Жанубий-Шарқий Осиёда мустамлакачилик тизимининг қулаши.
Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатларнинг ташаббуси билан 1960 йил 14 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси Мустамлакачиликка чек қўйиш ва халқларга эркинлик бериш декларациясини қабул қилди. Бир неча ўнлаб Африка мамлакатларининг истиқлолга эришиши муносабати билан 1960 йил “Африка йили” деб эълон қилинди. Эндиликда Осиё ва Африка халқлари мустамлакачиликка қарши курашда оёққа туришди ва бу қитъалардаги ёш давлатлар халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъектларига айландилар. Ирқчилик ва апартеид БМТ Низомига мувофиқ қатъиян ман қилинадиган бўлди. Жаҳон аҳли янги мустақил давлатлар тарафида бўлиб, зўравон давлатлар ўз ташқи сиёсатларида янгича мустамлакаларни қўлга киритишда қақшатқич зарбага учрадилар. Француз мустамлакачилари Вьетнамда мағлубиятга учрагач, 1961 йилда АҚШ Вьетнамда ўз ҳукмронлигини ўрнатишга уриниб кўрди. АҚШ Конгресси 1964 йилда президент Л. Жонсон (1908–1973)га Вьетнамга қарши куч ишлатиш ваколатини берди. АҚШ Вьетнам халқининг милиий-озодлик ҳаракатини бостириш учун авиация ёрдамида Вьетнамга бомбалар ёғдирди, америкаликларнинг ярим армияси бу мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқларини харобага айлантирди. Аммо Вьетнам халқи таслим бўлмади, унга собиқ СССР ва Хитой давлатлари ёрдам қўлларини чўздилар. 1975 йил 30 апрелда АҚШ қўллаб-қувватлаб турган жанубий Вьетнамдаги Сайгон режими қулади. Шимолий ва Жанубий Вьетнам бирлашди, 1976 йил 24 июнда Вьетнам социалистик республикаси эълон қилинди. Шундай қилиб, АҚШ Жануби-Шарқий Осиёда қақшатқич зарбага учради. Европа давлатлари Осиё ва Африкадан чиқиб кетган бўлсалар-да, бироқ бу қитъаларда ҳали ўз мавқеларини етарлича сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. Айниқса, Европа давлатлари ўз техникавий устунликларига таяниб, ташқи савдо соҳасида собиқ мустамлакаларда етакчи ўринга эга эди. Осиё, Африка мамлакатлари Европа давлатлари учун хомашё ишлаб чиқариш базалари бўлиб қолаверди. Тайёр маҳсулотлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилиб, хомашё Осиё ва Африка мамлакатларидан келтирилар эди ва бунда тайёр маҳсулотларнинг нархи хомашёдан кўра ўнлаб марта зиёд миқдорни ташкил этар эди. Бу Европа давлатларига катта даромад келтирар эди. Европа давлатлари ўзларининг иқтисодий ва техникавий устунликларидан фойдаланиб, ғарб турмуш тарзини ҳамда унинг урфодатларини шарқ халқларига сингдиришга уринмоқдалар. “Айниқса, бугунги кунда, – деб ёзади И.А. Каримов, – халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун “эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш катта аҳамият касб этади... Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган таҳдидлари одамни ташвишга солмай қўймайди
Do'stlaringiz bilan baham: |