11.1.3-расм.
Маълумотлардан кўринадики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига йўналтирилаётган кредитлар миқдори 2001-2009 йиллар мобайнида деярли 11 баробар ўсган.
Кичик корхоналарни ривожлантиришда банк молия тизимининг ўрнини алоҳида таъкидлаш лозим. Иқтисодиётда кичик корхоналарнинг фаолият юритиши йирик кохоналарни айрим харажатлардан холос этиб, кўп ҳолларда йирик корхоналарда қўлланиладиган янги техника ва технологиянинг кичик корхоналарда қўлланишида кўпроқ самара беради. Кичик корхоналар жамият учун бошқа корхоналарга нисбатан кўпроқ янги товарлар етказиб бера олади ҳамда истеъмолчиларнинг талабини кенгроқ ўрганиб, ўз фаолиятини талабга мослаштира олади.
Кичик корхоналарда меҳнатни ташкил этиш истеъдодли кадрларнинг ижодий фаолиятидан самарали фойдаланиш билан бирга уларнинг жамиятга танилишига ҳам имконият яратади. Бошқа корхоналарга нисбатан кичик корхоналарда тажрибали мутахассисилардан фойдаланиш ниҳоятда юқоридир. Маҳаллий хомашёлардан фойдаланиш, чиқиндилар ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланишда кичик кохоналар учун имкониятлар мавжуд. Бозор иқтисодиётига хос бўлган талаб капитал айланишининг тезлашиши айнан кичик корхоналарда йўналтирилган капиталнинг ўз-ўзини бошқараётган корхоналарга нисбатан уч маратоба юқорилиги исботланган.
Юқоридаги фикрга асосланган ҳолда айтишимиз мумкинки, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг самарали натижаси сифатида мамлакатимизда бандлик, аҳоли фаровонлиги таъминланмоқда ва бу соҳа макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда асосий иқтисодий омиллардан бири вазифасини бажармоқда.
11.2.Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда инвестиция муҳитининг роли
Кичик бизнес иқтисодиётнинг шундай секторидирки, у инвестиция муҳитида юз бераётган деярли барча ўзгаришларга мослашади. Кичик бизнес нуқтаи назаридан инвестиция муҳитининг жозибадорлик даражасини аниқлаш учун бутун мамлакат ва минтақалардаги иқтисодий вазиятни кўрсатувчи омиллар, иқтисодиётнинг бу тармоғига инвестициялар киритиш қонунлар ва инфратузилмалар билан қанчалик таъминланганлиги, минтақада бозор инфратузилмасининг ривожланиш даражаси, малакали ишчи кучининг мавжудлиги, шунингдек, мана шу ва бошқа омиллар билан боғлиқ хатарлар бор ёки йўқлиги ғоят муҳимдир.
Ҳозирги даврда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишига унга хизмат кўрсатувчи инфратузилма муассасаларининг ташкил этилиши ва хизмат сифати даражасининг яхшиланиб бориши сезиларли таъсир кўрсатмоқда (11.2.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |