А. Ш. Бекмуродов, Я. К. Карриева, И. У. Нематов, Д.Ҳ. Набиев, Н. Т. Каттаев хорижий инвестициялар


-боб. Хорижий инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш



Download 1,66 Mb.
bet77/101
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#163829
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101
Bog'liq
Хорижий инвестиция маъруза матни

10-боб. Хорижий инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш
10.1.Хорижий инвестицияларнинг иқтисодий самараси аниқлаш

Иқтисодиётнинг инвестицияга бўлган талаби, инвестицияга йуналтириладиган маблағларнинг етишмаслиги инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланишни тақазо этади. Чунки қўйилган капитал маблағидан самарали фойдаланиш натижасида кўпроқ фойда олиш мумкиндир.


Халқаро капитал ҳаракатнинг иқтисодий самарасини кўрсатиш учун, капитал қўйилмалардан олинадиган фойда турли мамлакатларда турлича деган тасаввурдан келиб чиқиш зарур. Жаҳонда икки мамлакат мавжуд деб хисоблайлик. I мамлакат АК микдорда, II мамлакат АК' микдорда капиталга эга. Иккала мамлакатнинг умумий капитали КК' га тенг. S1 ва S2 тўғри чизиқлар I ва II мамлакатларда қўйилган капитал хажмига боғлиқ равишда ишлаб чиқариш хажмини ўсишини акс эттиради. Агар халқаро капитал ҳаракати мавжуд эмас деб фараз қилинса I ва II мамлакатлар ўз капитал маблағларни мамлакат ичкарисида сарфлаб даромад олади (I мамлакат КС хажмида, II мамлакат К'D хажмда). I мамлакатнинг ўз капитали ёрдамида ишлаб чиқариш ҳажми сегментларининг йиғиндисига тенг бўлиб, булардан капитал эгаларининг фойдаси га тенг булади, қолгани эса ер ва меҳнат каби бошка ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг фойдасидир. II мамлакатнинг ишлаб чиқариш хажми га тенг бўлиб, бундан капитал эгаларининг фойдаси , қолгани эса бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг фойдасидир. KC эканлиги I мамлакатда капитал қўйишдан олинадиган фойда II мамлакатникидан кам эканлигини англатади(10.1.1-чизма)

f


10.1.1-чизма
Агар иккала мамлакат капиталнинг халқаро ҳаракатини тақиқловчи чекловларни олиб ташласа I мамлакатдаги капиталнинг бир қисми (АВ) II мамлакатга кўчади, чунки инвестициялардан келадиган фойда иккала мамлакатда турличадир. Шундан сўнг инвестициялардан келадиган фойда BR даражасида баланслашади. Бунинг натижасида I мамлакатнинг уз капитали ёрдамидаги ишлаб чиқариш хажми сегментларининг йигиндисига тенг бўлиб, маҳсулотлар ички инвестициялар хисобига, - II мамлакатга қилинган хорижий инвестициялар ҳисобга олингандир. Капитални бир қисмини II мамлакатга инвестициялаш хисобига ялпи ишлаб чиқариш (ялпи капитал хажми ўзгармаган ҳолда) маълум бир ҳажмга (h сегмент ҳажмига) ўсади. Бунда капиталдан олинган даромад ҳам КС дан КЕ даражагача ошади. Капитал эгаларининг даромади ҳажмгача ўсиб, бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромади c сегмент ҳажмида бўлади, холос.
Бошка томондан, капитални I мамлакатдан II мамлакатга оқиб келиши унда капиталдан олинадиган фойдани К'D хажмидан К'F хажмгача қисқаришига олиб келади. Шу вақтнинг узида I мамлакатдан жалб килинган ва ўзининг ички капиталини ишлатиш натижасида II мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми дан гача кенгаяди. Албатта, сегментлар хорижий капитал хисобига ишлаб чиқарилган бўлиб, охир натижада I мамлакат инвесторларига фойда тариқасида берилиш зарур. Шундай қилиб II мамлакатда ички ишлаб чиқаришнинг соф усиши g сегментга тенг булади. II мамлакатда капитал қўйилишидан олинадиган фойда пасайиши натижасида капитал эгаларининг даромади хажмдан k хажмгача қисқаради, бошка ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромади эса i дан хажмгача ўсади.
Жаҳон хўжалиги микёсида каралганда капиталнинг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга оқиб ўтиши натижасида ялпи ишлаб чиқариш хажми дан ҳажмгача, яъни ҳажмгача ўсади. Бунда h I мамлакатнинг капиталини II мамлакатга инвестициялаб самаралирок фойдаланиш натижасида юзага келади, g эса II мамлакатга тегишли бўлиб, шу мамлакатда инвестицияланадиган капитал ҳажмини ўсганлиги натижасида вужудга келади.
Шундай қилиб, капиталнинг халқаро ҳаракати (товарларнинг халқаро ҳаракати каби) ишлаб чиқариш омилларини самаралирок қайта тақсимлаш ва улардан фойдаланиш эвазига ялпи умумжаҳон ишлаб чиқаришини ўсишига олиб келади. Бунда, капитални экспорт қилувчи мамлакатдаги капитал эгаларининг даромади ўсади ва бошқа омиллар (айниқса меҳнат ва ер) эгалари даромади эса қисқаради. Капитални импорт қилувчи мамлакатдаги капитал эгаларининг даромадлари қисқаради ва ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари эгаларининг даромадлари эса ўсади.
Мамлакатларнинг халқаро капитал миграцияси (ХКМ) жараёнларида қатнашиши бир қатор кўрсаткичлар орқали намоён булади. Буларга капитал экспорти (импорти) ҳажми, капитал экспорти-импорти сальдоси, мамлакатдаги хорижий капиталли корхоналар сони, уларда банд бўлганлар сони ва бошқалар киради. Сальдодан келиб чиқиб, жаҳон хўжалиги мамлакатларини куйидагича гурухлаш мумкин:
-капитални экспорт килувчи мамлакатлар (Япония, Швейцария);
-капитални импорт килувчи мамлакатлар (АКШ, Буюк Британия);
-тахминий мувозанатдаги мамлакатлар (Германия, Франция).
Бошка гурух кўрсаткичлар эса капитални экспорт-импорт килиш даражасига боғлиқ ҳолда мамлакатларнинг ХКМ даги таксимланишини акс эттиради. Улар қуйидагилардир:
1) Капитал импорти коэффициенти (Кик) - хорижий капитал (ХК)нинг мамлакат ЯИМдаги улушини акс эттиради:



(10.1.1.)

Европа мамлакатлари ичида энг юкори кўрсаткич Белгия ва Люксембурга тегишли.


2) Капитал экспорти коэффициенти (Кэк) - экспорт килинадиган капитални (ЭК) мамлакат ЯИМга нисбатини акс эттиради:



(10.1.2)

Европа мамлакатлари ичида максимал кўрсаткич Нидерландияга тегишли.


3) Мамлакат иқтисодиётига сарфланаётган капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмида хорижий капитални улушини акс эттирувчи кўрсаткич:



(10.1.3)

бу ерда: Кэх – эҳтиёж коэффициенти, ХК – хорижий капитал, D(К) – мамлакатда капиталга бўлган талаб.


АҚШнинг капиталга бўлган ички эҳтиёжларининг 33% хорижий капитал хисобига қондирилади.
4) Бошка нисбий кўрсаткичлар – миллий ишлаб чиқаришда хорижий ёки аралаш компанияларнинг улуши, ўтган даврга нисбатан капитал экспорти (импорти)ни ўсиш суръатлари, мамлакат аҳолисининг ҳар бирига тўғри келадиган хорижий инвестициялар суммаси ва бошқалар.



Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish