А. Ш. Бекмуродов, Я. К. Карриева, И. У. Нематов, Д.Ҳ. Набиев, Н. Т. Каттаев хорижий инвестициялар


Glossary……………………………………………………………………



Download 1,66 Mb.
bet15/101
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#163829
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   101
Bog'liq
Хорижий инвестиция маъруза матни

Glossary……………………………………………………………………...

151




Bibliography…………………………………………………………………

161


Кириш

Бугунги кунда ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик юритувчи субъект яхши англайди. Шунга кўра, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, хорижий инвестицияларни кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас. Мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожланишида инвестицияларининг жумладан, хорижий инвестицияларнинг аҳамияти каттадир. Маълумки, ҳар қандай давлат дунёдан ажралган ҳолда, жаҳон тажрибаларини ўрганмасдан, дунёнинг етакчи давлатлари илм, фан ва техника соҳасида эришган ютуқларини қабул қилмасдан ривожланиши мумкин эмас.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги «Асoсий вaзифaмиз – Вaтaнимиз тaрaққиёти вa xaлқимиз фaрoвoнлигини янaдa юксaлтиришдир» номли маърузaсида қуйидаги фикрларни таъкидлади: “Барчамиз оддий бир ҳақиқатни яхши англаб олишимиз даркор – инвестицияларсиз модернизация ҳам, янгиланиш ҳам бўлмайди.”1.
Шунингдек, маърузада узoқ муддaтли истиқбoлгa мўлжaллaнгaн, мaмлaкaтимизнинг сaлoҳияти, қудрaти вa иқтисoдиётимизнинг рaқoбaтдoшлигини oширишдa ҳaл қилувчи aҳaмият кaсб этадигaн муҳим устувoр йўнaлишлардан бири – бу aсoсий eтaкчи сoҳaлaрни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaш, трaнспoрт вa инфрaтузилмa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтиришгa қaрaтилгaн стрaтeгик aҳaмиятгa мoлик лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш учун фaoл инвeстиция сиёсaтини oлиб бoришдан иборатлиги ҳамда 2010 йилда мамлакатимизда муҳим стрaтeгик лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш учун 3 миллиaрд AҚШ дoллaридaн зиёд ёки ўтгaн йилгa нисбaтaн 30 фoиз кўп xoрижий инвeстициялaр жaлб қилинишини ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 46 фоизга ошиши режалаштирилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.
2008 йилда бошланган ва 2009 йилда жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатган глобал молиявий-иқтисодий инқироз салбий таъсир оқибатларининг олдини олиш турли даражалардаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни амалга оширишда ўзига хос изчилликни, хатти-ҳаракатларнинг ҳар томонлама ўйланганлиги ва асосланганлигини, туб ислоҳотларни амалга оширишнинг босичма-босқичлигини, режа ва мақсадларга томон ҳаракатдаги собитқадамликни тақозо этади. Мамлакатимизда чуқурлашган жаҳон-молиявий инқирози шароитларида барқарор ўсиш суръатларининг сақланиб қолиши эса танланган мустақил тараққиёт йўлимиз ва унга мувофиқ амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатимизнинг нечоғлиқ тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқламоқда. Республикамизда доимо қисқа муддатли спекулятив кредитлардан воз кечиб, чет эл инвестицияларини узоқ муддатларга, имтиёзли фоиз ставкалари бўйича жалб этилди. Натижада миллий иқтисодиётимизнинг ҳалқаро кредитлар бозоридаги конъюнктурага кескин боғлиқлигини ва молиявий инқирознинг салбий оқибатларининг олди олинди.
Мамлакат иқтисодиётини юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш нечоғлик катта ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу авваламбор, аҳоли бандлиги, унинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш каби энг муҳим ижтимоий муаммоларни ечиш имкониятини беради. Шу боисдан ҳам мамлакатимизга хорижий инвестициялар жалб этаётган корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва зарурий шароитларни яратиб бериш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл инвестициялари иштирокини кенгайтирмай туриб, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналарни замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин эмас. Мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этилиши унинг иқтисодий имкониятларининг кенгайишини тезлаштириб, барча соҳаларда ички имкониятлар ва резервларни ишга солиш, янги техника ва технологияни, экспортбоп товарларни ўзлаштиришга, уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали давлатимиз иқтисодий қудратини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўқув қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банки ва бошқа қатор вазирлик ва идораларнинг маълумотларидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари, туман ва шаҳар ҳокимларининг 2010 йил январь-февраль ойларида бўлиб ўтган минтақавий семинарлари материалларидан кенг фойдаланилган.
Ушбу махсус курсни кенг ўрганишга ёрдам берувчи электрон-визуал ва интерактив воситалар, жумладан, «Иқтисодиёт» нашриёти томонидан 2009 йилда чоп этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма (Ходиев Б.Ю., Бекмуродов А.Ш., Ғафуров У.В., Тухлиев Б.К., ўзбек ва рус тилларида), «Оммабоп иқтисодиёт: моҳияти ва асосий тушунчалари» (Бекмуродов А.Ш., Гимранова О.Б., Шамшиева Н.Н., ўзбек ва рус тилларида) илмий-оммабоп қўлланма, «Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш йўлида» (Бекмуродов А.Ш., Беркинов Б.Б., Усмонов Б.Б., Ҳамидов О.М., Ғафуров У.В. ва Неъматов И.У., ўзбек тилида) экспресс-проспекти, «2008 йилдa Рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaри тўғрисидa» (Бекмуродов А.Ш., Амонбоев М.А., Каттаев Н.Т.) экспресс-тестлар ҳамда уларнинг электрон-визуал версияларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади.

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish