43
ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳанинг номи, унинг
ташаббускори, қурилишнинг чекланган қиймати (шу жумладан, импорт
технологик ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш харажатлари), объектнинг
ҳисоблаб чиқилган қувватини (ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик
ҳажми
ва
номенклатурасини),
шунингдек
иқтисодий
самарадорлик
кўрсаткичларини, шу жумладан экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз
ичига олиши керак.
Лойиҳанинг тасдиқланган ДТИА (ДТИҲ) параметрлари, шу жумладан,
харажатлар турлари бўйича молиялаштиришнинг чекланган лимитлари асосида
лойиҳа ташаббускори томонидан, белгиланган тартибда:
а) молиялаштириш манбалари белгиланади ва келишилади;
б) пудратчиларни ва лойиҳа бўйича харид қилинадиган технологик - асбоб-
ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш учун танлов ҳужжатлари ишлаб
чиқилади.
Халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари (ХМИИ) - давлатлараро
битимлар асосида ташкил этилган, Ўзбекистон Республикасида инвестиция
лойиҳаларини
молиялаштирувчи
(ҳамкорликда
молиялаштирувчи)
институтлардир.
Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХҲМТ) - Ўзбекистон
Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштирувчи (ҳамкорликда
молиялаштирувчи) хорижий ҳукумат молия ташкилотларидир.
ХМИИ ва ХҲМТ қарз маблағлари жалб этилган ҳолда рўёбга
чиқариладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш икки босқичда амалга
оширилади.
Биринчи босқичда лойиҳа ташаббускорлари "Давархитектқурилиш"
қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий
алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ХМИИ(ХҲМТ)нинг баҳолашдан
олдинги миссиялари ҳисоботлари асосида тайёрланган, лойиҳа қийматининг
дастлабки баҳосини ва жалб этиладиган қарз маблағлари миқдорини ўз ичига
олувчи лойиҳани амалга ошириш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритадилар.
ХМИИ(ХҲМТ)нинг
лойиҳани
молиялаштириш/ҳамкорликда
молиялаштириш юзасидан розилиги олинган тақдирда уларнинг баҳолаш
комиссиялари ҳисоботлари асосида Ўзбекистон Республикаси билан
ХМИИ(ХҲМТ) ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум белгиланган
тартибда
имзоланади.
Иккинчи
босқичда
лойиҳа
ташаббускори
ХМИИ(ХҲМТ)нинг баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида ТИАни ишлаб чиқади
ва айни бир вақтда кўриб чиқиш учун ваколатли экспертиза органларига
тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари
ҳисобига молиялаштиришга(ҳамкорликда молиялаштиришга)тавсия этилаётган
инвестиция лойиҳасининг ДТИА(ДТИҲ) ва ТИА(ТИҲ) ушбу бўлимда баён
қилинган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади (3.3.1-чизма).
Лойиҳаолди ҳужжатлари - қабул қилинган параметрларга кўра лойиҳани
амалга оширишнинг имконияти ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек унинг
ҳаётийлигини асослаб берувчи ҳужжатлар йиғиндиси ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: